сентябр 02, 2018 10:39 Asia/Tashkent

Қадр-қийматга эга бӯлиш  ҳис-туйғуси шахснинг  ӯзига нисбатан бӯлган қараш ва ишончнинг бир шаклидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Қадр-қийматга эга бӯлиш  ҳис-туйғуси шахснинг  ӯзига нисбатан бӯлган қараш ва ишончнинг бир шаклидир. Бу ҳис-туйғу  шахс ва унинг маҳоратлари ҳақида эга бӯлган ийжобий тасаввурдирким шахснинг қудрати ва мойилликларини  бошқалар билан муносабат қилишда мустаҳкамланади.  Инсон уша вақта ҳақиқий қадр-қийматни  тажриба қиладиким  ӯзини қандай   бӯлсин шундай қабул қилиши лозим.

Ӯтган дастуримизда “иллоҳий неъматларига шукргузорлик қилиш” ҳақида ишора этиб ӯтган эдик ва айтдикки бошқалар меҳр-муҳаббатига ва уларнинг  қадрига етиш ва миннатдорчилик билдириш  инсоннинг соғлом руҳиясидан далолат беради.  Бошқалар кӯрсатган меҳр-муҳаббатига нисбатан қадршунослик қилиш ва миннатдор бӯлиш ӯзи ва ӯз ҳаёти учун ийжобий осойишталик ва тинчлик ҳиссини вужудга келтиради ва бу ҳис-туйғу ӯз навбатида умумий вазъият ва саломатликка ӯз таъсирини етказади. Бугун дастуримиз давомида маънавий ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш омиларидан бири бӯлган “қадрланиш ҳис-туйғуси” ҳақида сӯз юритамиз. Бизни тинглаб боринг!

Қадрланиш ҳис-туйғуси” шахснинг ӯзига нисбатан умумий баҳо бериши ҳисобланадиким шахсларнинг  қудратга эга бӯлиш мизони билан фарқ қилади. Айрим вақтларда бир шахс аниқ бир ҳавзада  маҳоратга эга бӯлади ва ушбу ҳавзада ӯзига нисбатан яхши ишончга эгадир. Аммо, қадрланиш ҳис-туйғусини сезмайди. Мисол учун ӯз қудрати ва шойисталиги сабабли ҳуқуқ ва даромад кӯриш нуқтаи назаридан, шунингдек ташкилот мансаблари нуқтаи назаридан ривож –равнақ топган бир ишчи ва ходимни назарга олинг. Аммо муваффақиятли ушбу ишчи ӯз ичида салоҳиятсиз, ӯз мансабига арзимайдиган бир шахс деб, ҳис этади ва ҳеч қачон ушбу мавқега эга бӯлиш шойисталигига эга эмас. Бу шахс ӯзининг қадрланиш ҳис-туйғусини оёқ –ости қилиш билан амалда ӯзининг қудрат ва қобилиятини масалалар ва мушкулотларни яхши ҳал этишда чеклантириб қӯяди. Ӯзини қадрланиш ҳис-туйғусининг йӯқлиги ёки камчилиги ӯзини мушкулотларга гирифтор қилиш муқаддимаси ҳисобланади. Бу ҳис-туйғунинг мизонини аниқлашнинг энг яхши меъёри ӯзини бошқалар билан муқоиса қилиш шиддатига боғлиқдир. Одатда ӯзини қадрлаш ҳис-туйғусининг йӯқлиги ёки камчилигига дуч келган шахс дойим ӯзини бошқалар билан қиёслайди. Ӯзини бошқаларга нисбатан зайиф ёки паст деб билади. Бундай одамлар ӯзларидан мантиқсиз ва ҳаддан ташқари баҳо беришади. Уларнинг фикрига кӯра мушкулотлар билан қарши кураш олиб бориш қудратига эга эмаслар ва ӯзларини келажакда ӯзгартира олишмайди. Албатта бу ҳиссиёт шундан келиб чиқадиким шахс бошқаларга ташқаридан қарайди, ӯзларига эса ичкаридан баҳо беришади.  Яъни дойим ӯз оддий хоналарини бошқаларнинг меҳмонхоналари билан қиёслашади. Шунинг учун ӯзларини паст ёки зайиф деб билишади.

Морфий қонуни  инсондаги ӯзини қадрлаш ҳис-туйғусини ӯртадан йӯқ қиладан ҳодисалар жумласидандир. Бу қонунга биноан паст ёки зайиф ӯзини қадрлаш ҳис-туйғусига эга бӯлган шаслар ӯзларини нохуш ва ёмон ҳодисаларнинг сабаби деб билишади ва ишлар мақсадга мувофиқ бӯлса, бундай вақтда уни бошқаларга нисбат беришади.

 Морфий қонуни ҳаётнинг энг оғир шароитида пайдо бӯладиган нарсадир ва энг яхши шаклда вазъиятнинг янада оғирлаши ва бӯзилишига сабаб бӯладиган масалани оқлайди.

Ӯзларига нисбатан яхши ҳис-туйғуга эга бӯлган кишилар бошқаларни ҳа яхши кӯришади. Аммо бу ҳис-туйғу муҳит таъсири остида қолиши, бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари ва маълумотларини бир ҳақиқат деб қабул қилиши туфайли “ӯзини қадрлаш ҳис-туйғусига эга бӯлиш” мизони ҳам ӯзгаради. Чунки кишининг”ӯзини қадрлаш ҳис-туйғуси” мушкулотга дуч келса бошқаларга нисбатан салбий қараши ҳам ошади.  У стаканнинг буш қолган яримини кӯради. Чунки дунё ва бошқа инсонлар салбий тасаввурларни вужудга келтиради. Бундай шахслар дойим бирон-бир ёмон ҳодиса юз беришини кутиб туришади ва дастлабки мушкулотлар ва қийинчиликларга камроқ сабр-тоқатли бӯлишади.

Ӯзини қадрлаш ҳис-туйғусига эга бӯлиш”-ни кенгайтириш учун ӯзидаги куч-қудрати ва қобилиятларини қабул қилиш лозим. Ҳар бир инсон ӯзининг лаёқатини ривожлантириши лозим. Ӯз лаёқатни ҳис этиш туйғуси, яъни ӯз интилишлари ва хатти-ҳаракатларида шахснинг керакли куч-қудрат ва қобилиятга эга бӯлиш маъносидадир. Ва агар бундай шахс  сайъ-ҳаракат қилса, албатта муваффақиятга эришади. Шунингдек биз шуни эътиборга олишимиз лозимки гоҳида бизнинг ёмон ҳолатда бӯлишимиз бошқаларнинг хафачилиги сабабига айланади. Аммо ӯз куч-қудрати ва қобилиятига қараб яшаш лозим бӯлади. Ҳар куни ӯзингиздан бу масала ва жиҳатларни эслатиб туришингиз лозим. Натижада бошқалар бу хусусиятларга аҳамият қаратишади. Ва шунга ишонишингиз лозимки, қанчаки ӯзингизга ишонсангиз, бошқалар ҳам сизга нисбатан кӯпроқ эътиқод ва ишончга эга бӯлишади.

Худонинг неъматларига шукрона қилишнинг жилваси, халқдан миннатдорчилик билдириш ва уларни қадрлаш баробаридадир. Гоҳида айрим инсонлар иллоҳий хайру эҳсон бизларга етиши учун бир восита бўлишади . Бу ерда халққа миннатдорчилик билдириш Аллоҳга шукроналар қилиш маъносидадир. Исломий таълимотларда қадрлаш ва миннатдорчилик билдириш маданияти ислом динининг ахлоқий муҳим масалаларидан ҳисобланади. Бу эса Аллоҳ таолонинг ризоятини ҳам вужудга келтиради..   

 

Ёрлиқ