июн 24, 2018 13:59 Asia/Tashkent

 “Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов билан учрашди.
  2. Халқ таълим вазири ишдан олинди. Шерзод Шерматов вазир этиб тайинланди
  3. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди
  4. Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича етакчилик қиляпти
  5. Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига тўсиқ қўйилди
  6. Ўзбекистон Толибон билан музокаралар ўтказган
  7. Хориждаги ӯзбекистонликлар: Ватанга қайтсам, бирор баҳона билан қамаб қӯйишмайдими?
  8. Германияда тўп сурувчи асли олмалиқлик футболчига Россия клублари қизиқмоқда
  9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси мактабларда рўмол ўрашни ихтиёрий қилишни таклиф этди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

20 июнь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди.

Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

Ххххххххххххххххххххххх

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

20 июнь куни бош вазир ўринбосари, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Улуғбек Иноятов ишдан олиниб, вазирликка Шерзод Ҳотамович Шерматов янги раҳбар этиб тайинланган.

У жорий йил февраль ойида инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга қадар ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган эди.

Шунингдек, халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сиддиқов ва Дилшод Кенжаевлар эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари  вазифасини бажарувчилар этиб инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари Отабек Назиров ҳамда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари в.б. Алишер Умаровлар тайинланди.

Эски жамоадан халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақат Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди.

ххххххххххххххххх

2018 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми 94 миллион долларгача ўсди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан икки бараварга кўпдир.

Тожикистондан Ўзбекистонга 54 миллион долларликдан ортиқроқ маҳсулот келтирилган, Ўзбекистондан Тожикистонга эса 40 миллион долларликка яқин маҳсулот етказилган.

Ўзбекистон Тожикистон билан ижобий савдо мувозанатига эга бўлган Молдовадан кейинги иккинчи давлат бўлди.

Ххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россиядан пул ўтказмалари бўйича етакчиликни сақлаб турибди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак беряпти.

2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 726 млн доллар ўтказилган, улардан Россия фуқаролари томонидан фақат 200 млн доллари жўнатилган бўлса, қолган 525 млн доллар норезидентлар ҳиссасига тўғри келди. Бир ўтказманинг ўртача миқдори 314 долларни ташкил қилди.

Тожикистонга 487 миллион доллар, Қирғизистонга 434 миллион доллар, Арманистонга 209 миллион доллар жўнатилди.

Хххххххххххххххххххххх

Бугун хорижда минглаб ўзбекистонликлар ватанга борсам, бирон айб топиб қамаб қўйишмайдими, деган ҳадикда яшашади.

Ҳозир АҚШ фуқароси бўлган асли қашқадарёлик Зокир Алиев Президент Мирзиёев четдаги ўзбекларни ватанга қайтишга чорлаганига ишониб келган.

Бироқ у Чироқчидаги қариндошларининг уйига кириши ортидан бир неча соат ўтар-ўтмай, Қаршидан юборилган хавфсизлик ходимлари олиб кетишади.

Яқинларининг билдиришича, Зокир Алиевга қарши конституцион тузумга тажовуз, терроризм ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ҳаракатларни кўзда тутадиган жами бешта айблов илгари сурилаяпти.

Оила аъзолари у 2005 йилдан бери у қидирувга берилганини, аммо айби йўқлигини исботлаш учун қайтганини айтишмоқда.

АҚШда солиқ ширкатини бошқариб келган 46 яшар асли ўзбекистонлик Зокир Алиев - АҚШ фуқароси.

У асил ватанига меҳмонга келиш учун Ўзбекистон элчихонасидан виза рухсати олгани хабар қилинмоқда.

Бугун хорижда минглаб ўзбекистонликлар ватанга борсам, бирон айб топиб қамаб қўйишмайдими, деган қўрқувда яшашади.

Уларнинг баъзилари ҳеч қандай ноқонуний ҳаракат қилмаган. Айрим ҳолатларда ОВИР тартибларини бузган ва ёки маҳалла нозирлари ҳамда фаоллари тарафидан бирон рўйхатга тиркаб қўйилган бўлиши мумкин.

Бироқ Ўзбекистонда четда ишлаётган ёки яшаётган фуқароларни потенциал террорчи ёки жиноятчи сифатида кўриш ва ҳатто қамоққа олиш тажрибаси қўллаб келингани учун кўпчилик ватанга боришдан қўрқади.

Ххххххххххххххххххх

Россиянинг етакчи клублари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилган, Германиянинг "Ганновер-96" клуби ҳимоячиси Антон Вальдемарга қизиқмоқда.

Унга ЦСКА, "Спартак", "Зенит" ва "Локомотив" клублари қизиқиш билдирган. Бу маълумотни 21 ёшли ўйинчининг агенти Рене Нойнекер тасдиқлади.

Манбанинг таъкидлашича, Россия клублари Вальдемарга ҳозирги маошидан икки баравар кўп маош таклиф қилган. Аммо ҳимоячи бу таклифларни қабул қилишга шошилмаяпти.

Ушбу мавсумда футболчи 29 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг немис клуби билан шартномаси 2021 йилгача амал қилади.