Исломда бола ҳуқуқлари
“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз.
Бола ҳуқуқлари инсон ҳуқуқлари мажммуасидан бӯлиб, инсон ва унинг ҳуқуқлари ҳақида фикр юритар эканмиз, бу орада бола ҳуқуқлари алоҳида аҳамиятга эга мавзу ҳҳисобланади. Бола комил ҳуқуқларга эга бӯлган бир инсон бӯлиб, бола бӯлганлиги сабабли ӯз ҳуқуқларини ҳимоя эта олмайди.
Шу ўринда айтиш лозимки, инсон қадр-қиймати энг аввалги ва зотий хусусият бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон бӯлгани сабабли, дин, ирқ ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бу инсоний шарофатдан баҳраманд бӯлиши лозим. Бола ҳам жамиятнинг комилҳуқуқ аъзоси бӯлиб, унинг ҳуқуқларини ҳимоялаш жамият ва ота-она зиммасига юклатилган.
Ислом динида ота-она ҳуқуқлари билан бир қаторда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам катта эътибор берилади. Ота-она ва бола муносабатлари ҳақида гапирилганида, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ота-онанинг ҳақ-ҳуқуқлари фарзанд олдида муайян бурчларни вужудга келтирса, боланинг ҳуқуқлари ҳам ота-оналарга маълум вазифаларни юклайди.
Бола ҳуқуқларини ҳимоялашдаги энг биринчи ва асосий омил бола дунёга келмасдан аввал юзага келади ҳамда қонуний никоҳ асосида оила қуришда ўз аксини топади. Гўдакнинг ўз насабини билиши ва оилада дунёга келиши ота-она зиммасидаги масъулиятли вазифалардан бири ҳисобланади.
Мусулмон инсон барча масалаларда, шу жумладан, молиявий муносабатларда ҳам фарзандларининг барчасини баробар кўриши керак бўлади. Фарзанд – Аллоҳ неъмати. Фарзанд қалб меваси ва дунё бўстонининг райҳонидир. Инсон фарзандсиз ўзини ёлғиз ҳис қилади. Инсоннинг тадбири ва хатти-ҳаракатига қараб Аллоҳ таоло унга неъматлар ато этади. Неъматга эга бўлиш имкониятларга боғлиқ. Фарзандга эгалик фақат илоҳий марҳамат. Ота-она қалбидаги меҳр-шафқат, муҳаббат фарзанд тарбиясидаги машаққатларни енгиллаштиради. Ота ва она фарзандига таълим-тарбия беришдан завқ олади.
Жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланмиш оила ва табиий муҳит унинг барча аъзолари, айниқса болалар ўсиб-улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари учун жамият доирасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига тўлиқ оладиган бўлишига эришиш мақсадида зарур ҳимоя ва ёрдам билан таъминланиши лозим.
Боланинг шахси соғлом ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камол топиши учун у оила муҳитида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушуниш вазиятида ўсиши зарур.//////////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда бола ҳуқуқи” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Бола жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши оқил ғоялар руҳида, айниқса тинчлик, қадр-қимматни ҳис этиш, сабр-тоқатлилик, эркинлик, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозим.
Болани мана шундай алоҳида ҳимоя қилиш зарур ва ҳали у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаганлиги боис, алоҳида муҳофаза ва ғамхўрликка, шу жумладан туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам лозим даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож.
Болани соғлом оила муҳитида туғилиб, ўсиб, камол топиши учун, яқинларининг меҳри-мухаббати билан улғайиб, келажакда жамиятга фойда келтирадиган, равшан ва теран фикрловчи инсон бўлиб етишишига хизмат қилиш йўлида жамият томонидан бундай дастурлар ишлаб чиқилиб, белгиланган мақсадларни амалга оширилади.
жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланмиш оила ва табиий муҳит унинг барча аъзолари, айниқса болалар ўсиб-улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари учун жамият доирасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига тўлиқ оладиган бўлишига эришиш мақсадида зарур ҳимоя ва ёрдам билан таъминланиши лозим эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, жамият томонидан олиб борилаётган сиёсат бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатлар билан таъминлаш, уни соғлом, баркамол, оқил, интелектуал ривожланган, руҳан ва жисмонан етук инсон бўлиб етишишига хизмат қилади