Исломда бола ҳуқуқлари
“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз.
Оила жамиятнинг асосий негизиси оила ва турмуш жамият тараккиётининг махсули хисобланади. Оила жамиятнинг кичик лекин энг мухим таркибий кисми булиб, у узига хос мустакиллликка эга. Жамиятда оила барча аъзоларнинг тенгл иги муносабатлардаги адолат узаро ишонч вамаъсулият хиссини сезиш жихатидан инсоният тарихида бутунлай янги оила турмуш муносабатлари билан хисобланади. Бирок оилавий муносабатлар хам зиддиятлардан холик эмас, янги оилани вужудга келтириш мураккаб жараён булиб, унинг хам узига хос муаммолари бор.
Турмуш оиланинг кундалик хаёти булиб, у ғоят серқирра ва мураккабдир. Унда қувончлар ҳам ташвишлар ҳам мужамссам. Агар оила аъзоари аҳил, ҳамжиҳат, одобли, номусли, ӯз қадр қимматини сақлайдиган, сарамжон-саришта, тежамлик булса, бундай хонадонда турмуш ширин ва мароқли ӯтади.
Инсоният яралибдики, оила деб аталмиш муқаддас даргоҳ жамият негизини ташкил этади ва янги авлодни баркамол қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Боланинг табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар - яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчалар пойдевори оилада қарор топади.
Оила ҳаётининг бош мақсади бола тарбиясидир. Бу "мактаб"нинг мураббийлари эса ота-онадир.
Оила – жамиятнинг бошланғич таянчи. Оила тинч ва фаровон экан жамият юксалади. Зеро, оила қуришдан кўзланган энг улуғ ҳикмат инсон наслининг давомийлиги.
Бола ҳуқуқларига оид асосий ҳалқаро ҳужжатлардан бири бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядир. Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш бўйича асосий принципларни ўзида мужассам этган ва иштирокчи-давлатлар учун йўналтирувчи ҳамда мажбурий хусусиятга эга бўлган халқаро шартнома ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олган.
Қайд этиш жоизким, ислом динида фарзанд ҳали туғилмасданоқ, унинг ҳақ-ҳуқуқларига аҳамият беради. Фарзанд ҳуқуқларига нисбатан бундай муносабат ҳеч бир тизимда учрамайди. Ислом таълимотида жамиятда соғлом инсонларни етиштириш учун ҳали оила қурилмасданоқ, боланинг ота-онасининг танланишига катта аҳамият қаратади. //////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Диний таълимотларда кичик болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида кӯплаб кӯрсатмалар мавжуд. Ислом дини таълимотида солиҳ ва солим фарзанд туғилиб, вояга етиши учун эр-хотинга тӯйдан аввал тайёргарлик кӯриб, бу борада махсус дастурамаллар кӯрсатилган. Диний таълимотларда бу масалага махсус боб ажратилган.
Исломда фарзандларнинг хукуклари катий риоя қилинган бӯлиб,булар уларнинг ота оналари ёки яқин қариндошлари,яшаётган жамиятларига қилиб юклатилгандир.Бу ҳақларни адо этиш вожиб бӯлиб,унга амал қилиш мажбурийдир.
Ислом ҳуқуқшунослиги асосида болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама қилинган. Исломий дастурларда ушбу соҳада ҳуқуқ-тартибот маҳкамалари учун жуда кўп аниқ далиллар ва кўрсатмалар берилган. Асар ислом ҳуқуқининг энг муҳим ва мукаммал тизимларини ўзида мужассам этиб, ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келаётган мўътабар манбалардандир. Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир.