Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи
2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
“Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи” номли туркум эшиттиришнинг 2-сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган. Табриз тоғ орасидаги водий текисликлар шаклини олган. Ушбу шаҳарнинг Теҳронгача бўлган масофаси 599 километрни ташкил этади. Табризнинг атрофи ва ичкарисидан иккита дарё ўтган. Ожий чой дарёси доимий дарё бўлиб, Табризнинг шимолий ғарбидан ўтади. Қурий Чой мавсумий дарёси эса, Табризнинг марказидан ўтиб, ушбу шаҳарнинг шимолий ғарбидан Ожи Чой дарёсига бориб қўшилади. Табризнинг об-ҳавоси, қуруқ чўлнинг ҳавоси сингари, ёзнинг иссиқлиги, қуруқлиги ва қишнинг совуқлиги каби уйғунлашади. Гарчи ушбу шаҳарнинг об-ҳавоси ёз фаслида қуруқ ва иссиқ бўлсада, аммо Саҳанд тоғига яқинлиги боис ва ушбу шаҳарнинг теварак атрофида кўплаб боғларнинг мавжудлиги учун шаҳар ҳавоси кўнгилга хуш келадиган ёқимлидир.
Табриз шаҳрининг дастлабки тарихий санаси ҳанузгача аниқ ҳисоб-китоблар билан маълум бўлмаган. Табриз ҳақида илк мавжуд ёзувлар, Ошурийлар подшоҳлиги сулоласининг иккинчи Сарген давридаги ёзувлар мавжуд. Шунингдек, ҳижрий шамсий 1380 йилларда милодий ҳисобда 2001-2011 йилларда Табриз марказининг атрофидаги Асри оҳан деб номланган музейнинг сайтида қўйилган топилмалар ва тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги Табриз шаҳрининг ўрнидаги мавжуд цивилизация милоддан аввалги биринчи ва иккинчи минг йилликка бориб тақалади. Ушбу шаҳар тарих давомида бир неча марта турли подшоҳларнинг салтанат пойтахти сифатида танланган. Табризнинг ҳозирги шаҳри Тавриж шаҳрининг харобалари устида бунёд этилган. Тавриж минтақанинг энг муҳим савдо марказларидан бири бўлган. Шарқ ва Ғарб ўртасини боғлайдиган алоқа кўприги сифатида муҳим аҳамият касб этган. Ушбу шаҳар асли арманистонлик ҳукмронлар даврида ушбу минтақанинг пойтахти бўлган. Исломдан сўнг ва ҳижрий учинчи асрнинг биринчи ярмидан кейин Табриз тараққиёт сари юксалди ва ушбу шаҳарнинг аҳамияти Озарбайжон минтақасида янада муҳим ва жиддий тус олди.
Мутаваккил Аббосий ҳижрий 244 йилда милодий 858 йилда қаттиқ ер силкиниши ортидан Табриз шаҳрига катта зарар ва талофатлар етказилганлиги боис, ушбу шаҳарнинг вайроналарини зудлик билан қайта тиклаш учун Фармон берди. Ушбу шаҳар Абумансур Ваҳсудон Раводийнинг ҳукмронлиги даврида янада ободонлашди ва равнақ топди. Лекин, ҳижрий 434 йилда милодий 1043 йилдаги ер қимирлаши натижасида жуда катта зиён кўрди. Носир Хусрав ҳижрий 438 йилда милодий 1037 йилда ушбу шаҳарни кўздан кечирганида, Табриз майдонини 1400га 1400 қадам деб баён этди. Шунга биноан, шаҳар майдони бир километр квадратни ташкил этганлиги маълум бўлмоқда. Роҳатус Судурда қайд этилишича, Туғрул, халифанинг қизига уйланганида никоҳ кечасини ушбу шаҳарнинг яқинида ўтказган. Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг вафотидан сўнг, ҳижрий 525 йилда милодий 1131 йилда султон Маҳмуднинг ўғли ва унинг биродари Масъуд ўртасида Табриз шаҳрига эгалик қилиш учун зиддият юзага келди. Шу орада Довуд ғалабани қўлга киритди ва Табризни ўзининг ҳукумат қароргоҳи қилиб барпо этди. Тарихий маълумотларга кўра, ҳижрий олтинчи асрдан кейин милодий 14 асрдан сўнг Табриз Озарбайжоннинг доимий пойтахти бўлган. Мўғуллар ҳижрий 7-асрнинг бошида икки марта Табризга ҳужум қилишди. Аммо, урушдаги келишувлар натижасида талаб қилинган маблағни олиб орқага қайтди.
Ниҳоят, ҳижрий 627 йил милодий 1230 йилда мўғуллар Озарбайжоннинг ҳамма ерини ва шунингдек Табриз шаҳрини ҳам босиб олди. Мўғул Илхонлари даврида Табриз шаҳри гуллаб яшнади. Илхон сулоласи подшоҳларидан бўлмиш Абоқохон Табризни ушбу сулолага қарашли мамлакатнинг пойтахти сифатида танлади ва ўз ҳукмронлигини Нийлдан тортиб Марказий Осиёгача ушбу шаҳардан давом эттирди. Ғазонхон ҳукмронлиги замонида Табриз шаҳрида ғазоний ислоҳотлари бошланди ва кўплаб бино иншоотлар жумладан иккида йўлдош шаҳар биноси қурилди. Венесуэлиялик сайёҳ Марко Поло дунёни кезиб юрган пайтида ҳижрий 654 йилда милодий 1275 йилда Табриздан ўтади. Марко Поло ушбу шаҳарнинг гуллаб-яшнаган даври ҳақида шундай ёзадики, Табриз шаҳри йирик шаҳар бўлиб, кўркам ва гўзал боғлар билан ўралган. Ушбу шаҳарнинг мавқеи жуда юксакдир. Дунёнинг турли нуқталаридан ушбу шаҳарга товар ва мол олиб келинади. Лотин савдогарлари ушбу шаҳарга товар ва мол харид қилиш учун келишади.
Табриз шаҳрининг гуллаб яшнаган ва ривожланган даври Тимурийлар ва Сафавийларнинг дастлабки сулоласи даврида ҳам давом этади. Ҳижрий 906 йилда милодий 1500 йилда Исмоил Сафавий шоҳи Табризни тасарруф этади ва янги Эроннинг биринчи пойтахти Сафавий даврида ушбу шаҳарда барпо этилади. Ушбу шаҳар Эрон ва Усмонийлар чегарасига яқин бўлганлиги боис, Табриз ушбу ҳукумат таҳдидларига тез-тез учраб турадиган бўлди. Табриз бир неча бор, Усмонийлар тасарруфига ўтади. Натижада эса, ҳижрий 920 йилда милодий 1517 йилда Таҳмосб Сафавий шоҳи пойтахтни Табриздан Қазвинга кўчиради. Табриз шаҳри Қочор даврида ҳам диққат марказида бўлади. Табриз қочорлар даврида ушбу сулоланинг валиаҳдлари яшайдиган шаҳар сифатида танланади. Эрон ва Россия урушлари бошланиши билан, ушбу даврда Табриз руслар кўзлаб турган шаҳарлардан бири ҳисобланар эди. Охир оқибат руслар 1826 йилда Табризни ишғол этади. Эрон ва Россия ўртасида сулҳ келишуви имзоланиши билан Табриз эронлик кучларга ўтади. Сулҳдан кейинги тинчлик ва осойишталик даврида ўша пайтдаги валиаҳд ва Озарбайжон волийси Аббос Мирзо Табриз шаҳрида кенг кўламли ислоҳотларни бошлайди ва шаҳарни такомиллаштиришга киришади. У шаҳарнинг янги харитасини тузади ва Табризни қайта қуришни бошлайди ҳамда ушбу шаҳарда почта алоқасини ўрнатади ва янги солиқ тизимини жорий этади.
Муҳтарам радиотингловчилар, "Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи" номли туркум этишиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.