Ҳаётий муаммолар калиди
Ҳар бир банда ўз ҳақ-ҳуқуқига эга. Бу Аллоҳ тарафидан белгиланган.
Бир банданинг ҳаққига бошқа биров тажовуз қилиши, кўз олайтириши мумкин эмас. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ўзгалар ҳаққини поймол қилиш, одамлар ҳаққини ейиш, жумладан тарозидан уриб қолиш, ўғрилик катта гуноҳлардан экани айтилиб, бу ишлардан қайтарилган. Биз моддий нарсаларда бировнинг ҳаққи деган тушунчани жуда яхши биламиз. Аммо бировнинг ҳаққи фақат моддият билан боғлиқ эмас.
Унинг маънавий жиҳатлари ҳам борки, кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Зеро, моддий ашёлардан кўра инсон умри қадрлироқ саналади. Бунда ўзгалар ҳаққи поймол қилиниши билан бирга мунофиқлик аломати саналган ваъдага хилоф иш тутиш ҳам бор. Демак, бирон нарсага келишилгач ёки маълум жойда учрашиш белгилангач, у ерга вақтида, балки вақтидан олдинроқ боришга ҳаракат қилиш керак.
Шунингдек, бировни ғийбат қилиш, обрўсини тўкиш, туҳмат- бўҳтон кабилар ҳам бировнинг ҳаққини ейиш саналади. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммакд (с) бир мўминнинг моли, жони ва обрўси бошқа бир мўминга ҳаром эканини маълум қилганлар.
Ҳазрат Али (а) бу борада буюрмишлар: Аллоҳ таоо бандалари ҳақ-ҳуқуқларини ӯзининг ҳақларидан устун қилиб қӯйган. Шунинг учун кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари Аллоҳнинг ҳақларидек риоят қилинади. Шундай инсонлар бор-ки, агар уларнинг шаънларига доғ тушса, бу дунёда яшашининг маъноси қолмайди. Шу сабабли улар шаънларига, номусларига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлардан йироқ юришга ҳаракат қиладилар. Шундай қилиб, бизнинг динимиз қилаётган хатти-ҳаракатимиз ва айтаётган сўзларимиз билан нафақат ўзимизни, балки бошқа инсонларнинг ҳам шаънига доғ тушурмасликка чақиради. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки Исломда ўзингга раво кўрганни, бошқаларга ҳам раво кўр дейилган. Демак, сиз сўзингиз ва амалингиз билан бошқа бир инсоннинг шаънини оёқости қилишингиздан олдин, ўйлаб кўринг: сиз у нарсани ўзингизга раво кўрасизми?..
Шунга кўра бир мўмин биродарингизнинг молини ўғирлашингиз қанчалик катта гуноҳ бўлса, унинг жонига қасд қилиш ёки обрўсини оёқ ости қилиш, ҳурматини тўкиш шунчалик улкан гуноҳдир. Ҳар биримиз бунга жиддий аҳамият беришимиз керак. Аслида мўмин банда биродарлари обрўсини тўкишга эмас, балки уларни ҳимоя қилиш, ортидан шаънини сақлаш ва ҳурматини жойига қўйишга буюрилган. ////// Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин, бировнинг ҳаққи деганда фақат моддий нарсаларнигина тушунмаслик, балки бунга кенгроқ назар ташлаш, ҳар бир инсоннинг маънавий ва моддий ҳаққини поймол қилишдан эҳтиёт бўлиш, ўзгалар мулкига кўз олайтиришдан сақланиш лозим.
Мол-дунёни топиш ҳам синов, сарфлаш ҳам синовдир. Билим ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ таоло бандалари учун мол-дунё топишнинг адолат ва мўътадилликка қурилган, зулм, ҳаддан ошиш ва ҳақдан тажовуз қилишсиз йўлларини тузиб берган, шу билан бир қаторда мол-дунёни банданинг дини ва дунёсига фойдали кўринишда сарфлаш йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Одамлар бу борада турли-туман йўлларни тутишади.
Мол-мулк хусусида энг бахтли инсон уни шаръий йўллар билан топиб, дини ва дунёсига фойдали ишларга сарфлай олган киши, энг бахтсиз кимса эса уни ношаръий йўллар билан топиб, сўнг фойдали ишларга сарф қилишдан бахиллик қилган ё эса зарарли йўлларга ишлатган одамдир