Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом дини адолат ва тенглик асосига барпо қилинган.
Аллоҳ таоло буюрган ҳар бир буйруқ ёки қайтарган ҳар бир қайтариқда, У зотнинг адолати ва бандалар манфаатини кўрамиз. У зот жорий қилган барча ҳукмларда бандаларнинг икки дунё бахт саодати ётади. Жумладан, мерос борасидаги ҳукмларни ҳам чуқур ўрганар эканмиз, ушбу ҳақиқатга яна бир бор иқрор бўламиз.
Васият деб инсон ӯлимидан сӯнг молини кимга қандай тарқатиб бериш ҳақидаги ӯлимидан олдинги сӯзларига дейилади.
«Васият» луғатда етказиш маъносини англатади. Чунки, у ила васият қилгувчи бу дунёдаги яхшилигини охиратига ҳам етказади. «Васият» шариат бўйича, ўлимдан кейин қўшимча ҳақ сифатида ихтиёрий садақа таъйин қилишдир. Исломнинг аввалида ота-она ва яқин қириндошлар фойдасига васият қилиш вожиб эди.
Мусулмон инсон ўлимидан олдин молининг бунчасини отамга, бунчасини онамга, яна бу қисмини фалончига беринглар деб васият қилар эди.
Мерос оятлари тушиши билан бу нарсалар амалдан қолиб, қолган молни оят асосида меросхўрлар орасида тақсим қилиш жорий қилинди.
Васият қилиш эса мандуб бўлиб, фақат молнинг учдан бирига ўтадиган бўлиб қолди. Васият фақат уни қилган шахснинг вафотидан кейин амалга оширилади.
Инсонлар Аллоҳ Таолонинг ҳукмларига ҳар қайси замонда ҳар хил даражада амал қиладилар. Аллоҳ Таоло ўз бандаларидан аввало Ўзигагина ибодат қилишни талаб қилган бўлса, шу пайтнинг ўзида бандалар ўзаро бир-бирлари орасида адолат ўрнатишлари ҳам У зотнинг талабидир. Бандаларнинг ўзаро ҳақ ҳуқуқлари турли туман. Улар ўртасида энг устуни ва асосийси молиявий ҳақлардир.
Мусулмон кимса шубҳа қилмайдики ер юзидаги барча мол–мулклар, бойликлар Аллоҳ Таолоникидир. У зот хоҳлаган бандасига хоҳлаганича бойлик беради. Бироқ Аллоҳ Таоло берган мол дунёни тасарруф қилиш борасида маълум чегаралар ўрнатиб қўйганки, ундан ўтиб кетиш ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Ҳатто инсон ўлганидан сўнг қолиб кетаётган моли борасида ҳам қиладиган тасарруфларига Аллоҳ Таоло томонидан маълум чегаралар, қонун-қоидалар ўрнатилган. Демак- инсон вафот этганида ортидан қолдирадиган молларини Аллоҳ Таоло айтганидек тасарруф қилмоғи лозим. Бундай қонун-қоидалар ислом шариатида мерос масалалари дейилади. Бугунги кунимизда мерос ҳукмларига бўлган муносабат ҳамда оилаларда унга нечоғлик амал қилинаётгани ҳақида сўз юритмоқчимиз./////////////// Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Албатта, бу ҳақида сўз юритишдан олдин тарихга бир назар қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, Исломдан олдинги ҳолатлар ва Исломдан кейинги ўзгаришлар ҳамда бугунги кундаги воқеъликларни қиёсласак мавжуд тафовут яққол кўзга ташланади.
Ислом дини келиб, унинг ҳукмлари жорий бўлишдан, хоссатан бандаларга мерос ҳукмларини фарз қилиб келган оятлар нозил бўлишидан олдин, инсонлар мерос борасида зулмнинг энг юқори чўққисига чиқишганди.
Мерос ва унга доир ҳукмларни Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони каримда мукаммал ва муфассал тарзда баён қилиб берган. Яна мерос каби батафсил зикри келган бошқа ҳукм йўқ. Ҳар бир ворис улуши, даражаси, шунингдек меросга оид бошқа ҳукмлар мерос оятларида аниқ-равшан, шарҳу тафсилоти билан зикр қилинган. Аллоҳ таоло мерос масалаларини бу қадар мукаммал ва муфассал суратда баён қилиши, мерос илмининг аҳамияти, мусулмон жамиятда унинг муҳим ўрни борлигига далолатдир. Меросга бу даражада аҳамият берилишининг яна бир сабаби, мерос мол-мулкка эга бўлишнинг энг асосий сабабларидан биридир.
Агар меросхўрлар рози бўлса васият қилинганидан зиёдасини ҳам ўз ихтиёрлари билан, савоб умидида, ҳайрли ишларига сарфлашлари мумкин.