июн 25, 2018 13:43 Asia/Tashkent

Эроннинг тадқиқотчи аёлларидан бири карбон толасини қайта ишлаш ва газобетон сифатини яхшилаш учун янги методни ихтиро қилди.

Карбон толаси моддаларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширилиши бу маҳслулотларни қайта ишлаб чиқаришдаги муаммоларга барҳам беради.

Шу сабабдан  эронлик тадқиқотчи аёл Вашингтон штати инстутутидаги касбдоши ёрдами билан  мазкур муаммога ечим топиш учун янги йўл ва методни кашф этишга муваффақ бўлди.

Икки нафар тадқиқотчиларнинг ўрганишлари натижаларига асосан яқинда карбон толаси қолдиқларини газобетон навъидаги таркиб ичида фойдаланишнинг имкони пайдо бўлади.

Бундай цемент жуда  кавакдир, шамолнинг иссиқ сувлари ҳам ундан ўтади ва тўпроқ уни тортиб олади. Бундай вариантдан фойдаланиш нафақат селларни олдини олади, балки сувдан келиб чиққан ифлосланишларни камайтиради. 

Оддий цементларда эса сув йўл ўртасида қолиб,  ифлослантирувчи моддаларни сўриб олади.

 Кавакликлари туфайли бундай цемент оддий цементларга қараганда сифатли ва мустаҳкамроқдир, шу сабабдан ушбу тадқиқотчилар карбон толасини ишга солишган. Улар механик тарзда пармалаш   йўли билан карбон толасини майдалашган.

Майдаланган карбон толасини газобетон таркибига қўшилганида бу маҳсулот сифати, яроқлилиги ва сақлаш муддати янада ошади. Эгирувчанлиги ҳам тобора яхшиланади.

Бундан ташқари карбон толаси композицион  майдаланганида унга ишлов бериш учун   химиявий моддалар ва ё иссиқликка эҳтиёж йўқ.

-*-*

Теҳроннинг Мударрис номли университети  тадқиқотчилари ҳам қари шахслар ва диабет хасталигига чалинганлар учун ақлли пойабзал ишлаб чиқаришди.

Ҳар бир инсон махсус тарзда қадам ташлаб ҳаракат қилади. Пиёда юриш  инсон соғлиги ва саломатлигига катта ижобий таъсирини ўтказади.

Шу сабабдан  тадқиқотчилар жисмоний тарбия университетидаги ўз касбдошлари билан бирга  турли датчиклар билан инсонларнинг пиёда юриши ва қадам ташлашини кўриб чиқиш учун махсус бир пойабзални лойиҳалаштиришди.

Бу лойиҳа тадқиқотиларига кўра  ақлли пойабзалда инсонарнинг қадам ташлашидаги босим, тезлиги ва қудрати ўлчаланади. 

Пиёда юришдан ожиз бўлган қари шахслар ва ё диабет хасталигига гирифтор  шахслар ақлли пойабзаллардан бемалол фойдалана олишади.

Ақлли пойабзални ихтиро қилган тадқиқоттчиларга кўра, бу пойабзалдан фойдаланиш тарзи  айрим  шифокорлар томонидан тайинланади ва ўлчаланади.  Шифокорлар касалларга қандай шаклда пиёда юриш ва қадам ташлашни ўргатишади.

 Бугунги кунда маълумот симсиз равишда шифокорларга ўтказилиши туфайли  шифокор ҳам унинг асосида касални яхшиланиши учун айрим тавсиялар қилади. Ушбу ақлли пойабзалда махсус бир дастурий таъминот ўрнатилган ва бу дастурий таъминот оёқ билан боғлиқ барча омилларни ўлчайди.

Лойиҳа тадқиқотчилари  ақлли бу пойабзални касаллар учун эксперемент-тажриба қилинаётганига эътибор бериб уни янада янгилаш ва модернизация қилиш ҳатто унда  Gps -Глобал жойлашув тизимини ўрнатишни назарга тутганлар.

-*-*

Биотехнлогия заминасида фаолият қиладиган Rubius Therapeutics команияси қоннинг генетик манипулияцияси ва фавқулодда бир қонни яратишга муваффақ бўлганки ундан саратон- рак хасталигини даволаш учун фойдаланишнинг имкони бор.

(Red-Cell Therapeutics (RCT бу ширкат томонидан фойдланадиган махус равиш номидир. Бу равиш асосида инсон қонига махсус ҳужайралар қўшиладики терапевтик ва даволаш хусусиятларига эга протенинларни -оқсилларни ташиш ва сақлаш қобилиятига эга.

Лозим бўлган пайтда бу равиш орқали  инсонлар қонига махсус оқсиллар қўшилади.  Протеинлар организмда йўқотилган   ва бой берилган ферментлар ўрнида фаолият қилади ва ё  саратон ва бошқа оғир хасталикларга қарши кураш учун ўсмаларни йўқ қилиш ва организм иммунетитини созлашга ёрдамлашади.

Бундай равиш  касалликларга қарши кураш ҳамда уларни даволаш учун қон тизими потенсиалини оширади.

Шунингдек қон енгиллик ва осонлик билан органзимнинг ҳар бир аъзоси, ҳатто саратон хасталигига чалинган беморни тўқималарига ижобий тасърини етказиши мумкин.

Бу вариант ва равишни такомиллаштирилиши билан  саратон хасталигига қарши кураш жарёнида катта ўзгаришлар вужудга келишига умидлар ҳам кўп.