июн 26, 2018 11:37 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил тир ойининг 5-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 12-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 26-чи кунидир.

Бундан 409  йил олдин ҳижрий-қамарий 1030 йил  шаввол ойнинг 12-чисида:

Мусулмон халқи математика илмининг машҳур  билимдони, мунажжими ва фиқҳ илмининг олими Шайх Баҳоий номи билан маълум бўлган Баҳоуддин Муҳаммад Бин Ҳусейн Омилий Исфаҳон шаҳрида вафот этди. У ҳижрий қамарий 952 йилда Ливаннинг Баълабак шаҳрида, Эрон аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди.  Шайх Баҳоий ўзининг катта истеъдоди билан бир қисқа муддат ичида устодлик даражасига ета олди. Ва фиқҳ, тафсир, ҳадис, риёзиёт, астрономия, адабиёт ва таърих каби илмларда маҳорат ва билимларни касб этди. Мусулмон халқининг олий мақомга эга бўлган ушбу донишмандидан қийматли асарлар мерос қолган. Таърихчилар бу асарларнинг сонини 100-та китоб ва рисолаларга етади деб баҳо беришади. Шайх Баҳоий шунингдек, форс тилида амалий рисола шаклида бир ҳуқуқий аргумент асарини "Жомеъу Аббосий"  номи остида ёзди. Мусулмон халқи ушбу олимининг бошқа асарларидан "Кашкул" , "Ҳабалул-Матин" , "ТашреҳуАл-Афлок" ва "Хулосатул-Ҳисоб " каби асарларига ишора этиш мумкин.

Бундан 91йил олдин милодий 1927 йил июн ойнинг 26-чисида:

Овозли кино ўз фаъолиятини бошлади. Кино саноати ўз фаъолиятини бошлашидан бўён овозли кино-филмлар яратилиши учун кўп сайъ-ҳаракатлар амалга оширилди.

Милодий 1926 йилда кинофилмларда турли товуш ва мусиқалар муваффақият билан фойдаланилди. Ва бир йилдан сўнг кино саноатида фаъолият олиб борадиган америкалик муттахасис Жон Сабтил кино-филмларнинг бошқа товушлари ўртасида актёрларнинг товушларини киритишга эришди. Дунёнинг биринчи овозли кинофилми " Жаз хонандаси "деб номаланарди.

Бундан 26 йил илгари ҳижрий-шамсий 1371 йил тир ойининг 5-чисида:

Эроннинг юқори мартабали руҳонийларидан бири раббоний олим Оятуллоҳ Маданий Кошоний 93 ёшида вафот этди. У диний илмларнинг бошланғич маълумотларини олганидан кейин Қум илмия ҳавзасига борди ва Оятуллоҳ Ҳоирий Яздий каби ушбу диний марказнинг машҳур устодларининг илмларидан баҳра олди. Бу олим диний талабаларга дарс беришдан ташқари ижтимоий масъулиятлардан ҳам ғафлатда қолмаган эди ва жамиятнинг маҳрўм бўлиб қолган қатламига кўмак бериш ва мусулмонларнинг мушкулотларини ҳал этишда доим пешқадамлик қиларди. Оятуллоҳ Маданий Яздийдан кўп асарлар мерос қолган. Улар ўртасидан “Фароизул-Муқалиддин” ва “Кашфул-Ҳақоиқ” каби асарларга ишора этиш мумкин.

Бундан 21 йил муқаддам милодий 1997 йил июн ойининг 26-чисида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси бу кунни “Қийноқ қурбонларини қуллаб-қувватлаш халқаро куни” деб атади. Бундай ном қуйишдан мақсад ноинсоний қийноққа солиш амалларини дунё бўйлаб йўқ қилиб ташлашдан иборат. Ўзини инсон ҳуқуқларини муҳофазат этувчи ва қийноққа солиш мухолифи этиб кўрсатадиган Америка дунё бўйлаб ўз мухолифларини қийноққа соладиган энг буюк мамлакатлардан ҳисобланади. Шунингдек Ғарбнинг барчатомонлама ҳимоятидан баҳраманд бўладиган сионистик режим фаластинлик маҳбусларни босим остига қарор бериш учун уларни қийноқларга солади. Бу ўртада инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш халқаро ташкилотлари устидан Ғарб давлатлари ва Американинг нуфуз топишлари боис бу ташкилотлар айрим мамлакатларда қийноққа солиш жараёнларига қарши тасирчан сайъ-ҳаракат қилиш ва қатъий нуқтаи назарни эълон қилишдан ўзиларини тийишлари ва кўпинча Ғарбнинг ҳукмронлик қилиш сиёсати билан мухолиф бўлган мамлакатларга аҳамият қаратишлари сабабига айланган.