июн 27, 2018 12:37 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугунги дастурда Велсда мусулмонларнинг вазъияти ва Венгрия сиёсатчиларининг исломга нисбатан бадбинликлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Бугун жаҳонда мазҳабий эркинлик ва демократия бешиги номи билан танилган мамлакатлардан бири Британиядан шундай ҳабарлар нашр этилмоқдаким, ушбу мамлакатда мазҳабий камситишнинг кенгайишидан далолат беради. Бугунги дастурда Британия бирлашган подшолик ҳукуматининг остида қарор олган минтақалардан бири Велс мусулмонларининг вазъияти ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз! 

Велсда исломнинг тарихи милодий 12 асрга бориб тарақалади. Мусулмонлар ушбу минтақанинг 3 миллионлик жамиятининг 46 минг нафарини ташкил этишади. Аниқроғи Велсда 45 мингу 950 нафар мусулмон ҳаёт кечиришади ва насаб нуқтаи назаридан велслик ҳар бир 60 нафардан бири мусулмондир. Велс мусулмонлари 20 кишидан бир мусулмонни ташкил этувчи Британия бутун мусулмонлари билан қиёслаганда камроқ мусулмон жамиятига эгадир. Велснинг маркази Кардифда бу мизон ҳар бир 14 нафардан бир мусулмонни ташкил этади. Велс мусулмонларининг ярми маҳрум бўлиб қолган минтақаларда ҳаёт кечиришади ва улардан фақат 1,7 фоизи бойлар яшайдиган кварталларда яшайдилар. Велсда ишсизлик даражаси жуда юқоридир ва Велсдаги қариялар ўртасидаги касалликларнинг мизони ҳам жуда юқоридир. Велс мусулмон аёлларнинг мушкулотларидан бири бу оила муҳитининг анъанавий расм-русумлари, одоб, иш муҳитининг шароити ва эҳтиёжлар ўртасида мувозанатнинг йўқлигидир. 27 йилдан бери Кардиф исломий марказнинг бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган 69 ёшли Довуд Салмон Велсда мусулмонларни тасир остига қуйган ўзгаришлар ҳақида сўз юритган. Салмон Велснинг бошқа мусулмонларидек бу сарзаминда мусулмонларга озор бериш мизони ортиб кетган деб уйлайди. У бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Мусулмон муҳажжаба аёллар хиёбонда юрганларида таҳдидларга юзмаюз бўлишади. Ҳолбуки, мусулмон аёллар жамиятга ҳеч қандай қийинчилик ёки мушкулотларни ижод этишмайди.”       

Мусулмон бир она Раҳима Замон ўз иш жойида ва мактабда 12 яшар қизига қарши камситишлар ҳақида шундай деди: Мактабларда мусулмон талабалар эшитадиган сўзлар жуда даҳшатлидир. Уларга қараб турли нарсаларни ташлаб портлаш садосини вужудга келтиришади ва мусулмон талабаларни масхара қилишади. Улар бундай хатти-ҳаракатларга қандай жавоб беришлари мумкин.

Ҳозиргача оқтанли минглаб аёллар исломни қабул қилишган. Фақат 2010 йилда ўртанча 27 йилни ташкил этувчи 100 минг аёллар мусулмон бўлишди. Раҳима Замон мусулмон бўлган оқтанли аёлларга қарши камситишлар ҳақида шундай айтди: Мусулмон бўлган оқтанли аёлни танийманки, фақат азоб-озор бериш ва камситишлар туфайли Кардифдан ташқарида бўлган минтақага муҳожират этди ва унинг териси бошқа ҳамсояларига ўхшасада аммо ҳижоб олгани сабабли таҳдид ва ннафратланишга юзмаюз бўлган эди. 25 ёшида мусулмон бўлган канадалик Аманда Моррис  мусулмон қизларга нисбатан амалга оширадиган камситишлар ҳақида шундай дейди: Шундай қизларни биламанки, мусулмон бўлганларини ўз оилаларидан яширишади. Чунки ота-оналари агар билиб қолсалар уларни уйдан ҳайдаб юборишади. У шундай қўшимча қилди: Мактабнинг ўқитувчиларидан бири масжид ва яҳудийлар калисосини бориб кўришни ташкил этганида ота-оналарнинг 30 фоизи масжидга боришни талабаларга рухсат беришмади. Велс уй-жой идорасининг берган маълумотига кўра, мусулмонларга қарши нафратланишдан келиб чиққан 2941 та жиноят милодий 2016 ва 2017 йилларда Велс полицияси томонидан руйхатга олинган. 2001 йилдан бошлаб Велс мусулмонлари нафратдан келиб чиққан ҳужумлар ва азоб-озорлардан ранж тортишади. Ирқпарастлик марказида жойлашган кардиф Шоҳ Жалол масжидининг бош котиби Оно Миёҳ шундай деб айтади: “Ўзим шахсан шоҳид бўлган озорлардан бири бу, масжидни тарк этаётган вақтимда велслик бир эркак мошинининг диразасини пастга тушириб бизни таҳқирлади. Исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш европалик кўп мамлакатларнинг сиёсий адабиётида расмий равишда кириб қолган.”  Европалик сиёсатчилар агар ўтмишда ўзларининг исломга зид бўлган тафаккурларини турли йўллар билан хаспўшлашга сайъ-ҳаракат қилсаларда. Аммо ҳозирги кунда исломга нисбатан бадбинликка мутттаҳам бўлиш ёки айбланишдан қурқишмайди. Венгрия муҳожирликка қарши ва ўнчи бош вазир Виктор Урбан бошпанаҳ изловчи муҳожирларни қабул қилишни инкор этишда милодий янги йилнинг бошида янги позиция олиши билан шундай деб айтди: Биз бу шахсларни мусулмон бошпанаҳ изловчилар деб билмаймиз, балки мусулмон ишғолгарлар деб ҳисоблаймиз.”

Европалик бу расмийнинг ақидасига кўра, бошпанаҳ изловчи муҳожирлар иқтисодий муҳожирлар ҳисобланишади ва яшхи ҳаёт йўли ва шароитини топиш пайида юришади.        

 

Ёрлиқ