июн 28, 2018 12:49 Asia/Tashkent

Нуҳ алайҳиссалом қиссаси

Айрим форс шоирлари па  йғамбарлар ҳақидаги ёхуд баъзи бир афсонавий достонларни қисқа ёки батафсил ҳолатда шеърга солиб куйлашган. Бу оламшумул адабиётнинг диний ва ирфоний йӯналишида энг кӯп қӯлланган достонлар ҳам пайғамбарлар қиссаси ҳисобланади. Бу мавзудаги қиссаларнинг шеърга кириб келиши ирфоний ёхуд бошқача қилиб айтганда тасаввуфий шеърнинг моҳиятини ӯзгартириб юборди. Шоирлар бундай қиссалардан айрим чуқур маъноли ирфоний тушунчаларни таълим бериш усули сифатида ҳам фойдаланишарди.

Ирфоний адабиётнинг вакили бӯлган шоирлар тасаввуфий тушунчаларни кенг халқ оммасига шарҳламоқчи бӯлишар, бу нарса эса шеърнинг вазни, тили ва баён услубини соддаликка, равонликка  мойил этди. Халқона тамсиллар, қисса ва афсоналарни шеърга киритди.

Ҳазрат Мавлоно ӯз таълимотини кенг халқ оммасига ёйиш учун  пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан кӯп фойдаланган ориф шоирдир. Аммо у пайғамбарлар ҳақидаги достонларни шеърга солишда ӯзига хос услубни қӯллайди. Шоир қиссанинг бир қисмини ҳикоя қилгач, ана шу парчадан ирфоний ва таълимий хулоса чиқаради. Мавлавийнинг пайғамбарлар ҳақидаги қиссаларни шеърга солишдаги бошқа шоирлардан фарқи шундаки у Ҳазрат Мусо ва ҳазрат Сулаймон алайҳиссаломлар ҳақидаги достонлар каби айрим қиссаларни бутун жузъиёти билан батафсил баён этади.

Ҳазрат Мавлоно учун пайғамбарлар қиссаси фақатгина тарихда бир маротаба юз берган  саргузашт бӯлмай, балки ҳар қандай давру замонда яшаган ҳар бир инсоннинг вужудида такрорланадиган ҳодисалар бӯлиб, ӯша одамларнинг шарҳи ҳолидир.

Ххххххххх

Ҳазрат Мавлоно ӯз таълимотини шарҳлаш учун фойдаланган пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан бири Нуҳ алайҳиссалом қиссасидир.

Нуҳ алайҳиссалом одамларни сабр ва сабот ила яктопарастликка даъват этган Аллоҳнинг улуғ пайғамбари ҳисобланади. Аллоҳ таъоло Исро муборак сурасининг 3-ояти каримасида уни “Абдуш шакур”, яъни шукр қилгувчи банда сифатида тилга олади.

Ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом Ҳазрат Одам ва Ҳазрат Идрис алайҳиссаломлардан сӯнг пайғамбарликка танланди. Бу замонга келиб ер юзида фисқ-фасод кенг тарқалган, одамлар тавҳид ва адолат динидан узоқлашган эдилар. Улар бутпарастликка ружуъ қилишган эди. Нуҳ алайҳиссалом одамларни ҳидоят қилиш учун анчайин сай-ҳаракат қилди, аммо оила аъзолари ва замондошларининг жуда оз қисмидан бошқалар унга иймон келтиришмади.

Нуҳ Аллоҳнинг амри билан кема ясашга тутинди. Охир-оқибат Аллоҳнинг кофир қавмни азоблаш нишонаси—яъни тандирдан сувнинг фаввора мисоли отилиб чиқиши  зуҳур этди. Ана шу ҳодисадан сӯнг Парвардигор пайғамбарга оила аъзолари, иймон келтирган кишилар  ва барча ҳайвонлардан бир жуфтдан кемага киритиш фармонини берди. Оила аъзолари орасидан унинг пайғамбарлигига иймон келтирмаган хотини ва ӯғилларидан биригина кемага чиқмади. Нуҳ белгиланган одам ва ҳайвонларни кемага киритгач, Аллоҳнинг амри билан осмон эшиклари очилиб, сел ёмғири қуйилди. Ҳамма ёқни сув босди. Кема сув юзида ҳаракатга келди.Барча кофирлар ҳалок бӯлишди.

Орадан бир муддат ӯтгач, Аллоҳнинг амри билан тӯфон тинди. Нуҳ алайҳиссалом ва бошқа кемадагилар ерга тушишди. Ягона Аллоҳга сиғиниб яшай бошлашди. Улар ер юзининг вориси бӯлдилар.

Ҳазрат Мавлоно ӯзининг безавол “Маснавий” асарида ҳазрат Нуҳ алайҳиссаломни ҳеч иккиланмай Аллоҳнинг амрини бажарадиган собитқадам киши сифатида тасвирлайди.

Хххххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз.

 Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Хххххххххххххххххх

Дастуримиз давом этади.

Қуръони каримда баён этилишича ҳазрат Нуҳ 900 йил давомида одамларни яктопарастликка даъват этади. Аммо жуда озчилик одамлар унга иймон келтиришига қарамай, йӯлидан қайтмайди. Масъулиятини содиқлик билан бажаришда давом этади. “Маснавий”и шарифда Нуҳнинг бу тинимсиз сай-ҳаракатлари Ҳақ дӯстларининг сабр ва саботлари намунаси сифатида тасвирланади. Иқтидорли шоирнинг таърифлашича, айнан ана шу сабр ва истиқомат Нуҳ руҳининг кӯзгусини сайқаллаб, унинг Ҳақ йӯлидаги камолотига сабаб бӯлган.

Шоир ёзади:

Жабру куфри Нуҳиёну сабри Нуҳ,

Нуҳро шуд сайқали миръоти руҳ. (“Маснавий” 6-дафтар, 2043-байт)

Маъноси: Нуҳ замондошларининг жабр ва куфрлари, ҳамда пайғамбарнинг сабри Нуҳ руҳи кӯзгусини сайқаллади)

Мавлавийнинг фикрича Ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг чексиз илм ва раҳмат дарёсидан озиқлангани учун мункирларга қарши сабот ва истиқомат кӯрсата олди.

Шоирнинг фикрича, йиллар давомида ӯз қавмининг озор-азиятларига бардош берган Нуҳнинг руҳи маънавий камолот касб этди. Унда менлик қолмагани учун айтган гаплари ҳақ ва Ҳақнинг нидоси эди.

Гуфт Нуҳ, эй саркашон ман ман наям,

Ман зи чон мурда зи чонон мезиям.

Чун бимурдам аз ҳавоси булбашар,

Ҳақ маро шуд самъу идроку басар.

Чунки ман ман нестам ин дам зи ҳувст,

Пеши ин дам ҳар ки дам зад кофир ӯст.

(“Маснавий” 1-дафтар, 3129-байт)

Шу сабабли ҳазрат Нуҳ тили билан айтилган таҳдид ҳам аслида Аллоҳ таъолонинг кофирларга ваъдасидир.

Гар набуди Нуҳро аз Ҳақ яде,

Пас чаҳонеро чаро барҳам зади. (“Маснавий” 1-дафтар, 3134-байт)

Маъноси: Агар Нуҳ Ҳақ таъоло томонидан қӯллаб-қувватланмаса, бутун бир оламни остин-устун қила олармиди?