июн 28, 2018 15:39 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июнь ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 1436 йил олдин ҳижрий-қамарий учинчи йил шаввол ойининг 15-чисида:

Ислом зуҳур топиши вақтида машҳур хатиб ва шоирлардан бири Абуттуфайл Омир Каноний таваллуд топди. У кўп муддат давомида Али Абу Толиб сўҳбатларида қатнашарди ва ул ҳазратнинг вафоли ва садоқатли ёронлари ҳамда ул ҳазратдан файз касб этган шахслардан эди. Абуттуфайл Омир Каноний ўзининг кўп шеърларини Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳамду саноларида ижод этган.

Бундан 105 йил бундан олдин милодий 1913 йил июн ойининг 29 чисида:

Болгария ва Сербия мамлакатларининг тўплами  билан иккинчи Балкан уруши бошланди. Бундан бир йил олдин Балканнинг биринчи урушида Усмонийлар ер ҳудудларига тегишли бўлган Болгария, Сербия, Юнон ва Черногория ушбу императорликка қарши қўзғалон кўтаришди. Усмонийлар заиф бўлганлари сабабли мустақилликка эришдилар. Шу тартиб билан Европада усмонийлар томонидан ишғол этилган ер-ҳудудларнинг 80 фоизи ушбу императорлик назоратидан чиқди. Балканнинг биринчи урушида ғалабани қўлга киритган мамлакатлар ишғол этилган ерларни тақсимлашда бирон бир келишувга келолмадилар ва шу далил билан Балканинг иккинчи уруши бошланди. Бу уруш бошланишида Болгария ўзини ёлғиз ҳисс этиб,  тинчлик келишувига келишни таклиф этди ва Бухурестнинг ушбу шартномаси асосида, усмонийлар ишғол этган ер ҳудудлар  Сербия, Руминия, Юнон ва Черногорияга қайтариб берилди. Балкандаги урушлар милодий 1914 йилда биринчи жаҳон уруши бошланишига замина яратиб берди.

Бундан 27 йил илгари милодий 1991 йил июн ойининг 29-чисида:

Совет Иттифоқининг парчаланиши оқибатида Камекон номи билан танилган шарқ блокига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорлик кенгаши ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ташкилот 1949 йилда Совет Иттифоқи раҳбарлигида Шарқ болкига аъзо мамлакатларнинг иқтисодини бирлаштириш мақсадида таъсис этилган эди. Камекон ташкилоти ўз фаолияти даврида Европа муштарак бозорлари билан рақобат қилишда кўзга ташланадиган даражада мувафаққиятларга эришди ва кўпинча коммунистик мамлакатларнинг иқтисоди учун режа тузиш  бир идораси сифатида амал қиларди. Камекон ташкилотига аъзо мамлакатлар бу Польша, Руминия, Венгрия, Чехославакия, Болгария, Вьетнам, Куба, Манголия ва Совет Иттифоқи эди. Камекон ташкилотига аъзо мамлакатлар бу ташкилотнинг фаолияти тўхтатилгани эълон қилинганида бир протоколга имзо қуйишлари билан бу ташкилотнинг бор ҳужжатларига хотима беришди.   

Эрон тақвимида саккизинчи тир ойи химиявий ва бактереологик аслаҳалар билан қарши кўрашиш куни билан туғри келади.  

Саккизинчи тир ойи Сардашт шаҳрини химиявий бомбалар билан бомбардимон қилиш муносибати билан химиявий ва бактереологик қурол-яроқлар билан қарши кўраш олиб бориш куни деб аталган. Шамсий 1366 йилда Ироқ ва Эрон ўртасидаги уруш вақтида ироқлик кучлар Хузистон, Сарипули Заҳоб, Курдистон ва Қасри Ширин чегара минтақаларида мағлубиятларга учраганидан кейин заҳарли газлардан фойдаланишни бошлашди ва “Тобун” номли асабга тасир етказувчи газлардан фойдаланиб, “Мажнун оролларида” эронлик кўп кучларни ҳалок этишди.  Шамсий 1366 йил 7 ва 8 тир ойида ироқлик бомбардимончи самолётлар химиявий бомбалар билан кўп жамиятга эга бўлган Сардашт шаҳрининг тўртта нуқтасига ҳужум қилишди. Сардашт шаҳри ва унинг атрофларини химиявий ҳалокатли газлар қоплаб олди.  Шамсий 1366 йил тир ойида Сардашт шаҳрини бомбардимон қилиш ноҳарбий аҳоли ва эронлик кучларга қарши Ироқнинг содир этган муҳим уруш жиноятларидан биридир.

 

Ёрлиқ