Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 230 йил муқаддам милодий 1788-чи йил июль ойининг 1-чисида:
Аналитик геометриянинг асосчиси Жон Виктор Понсиле таваллуд топди. Аналитик геометриянинг асосчиси унвонида танилган франциялик физик Жон Виктор Понсиле милодий 1788 йил июль ойининг биринчисида дунёга келди ва милодий 1867 йил 22 декабрь ойида вафот этди. Проекцион геометрия вужудга келиши Напалеон армиясида бир инжинер бўлиб хидмат қилган ва Россиядан орқага чекиниш жараёнида русларнинг асоратига тушиб қолган Виктор Понселега тааллуқли эди. У асоратда бўлган вақтида геометрия бўйича ўз илмини такомуллаштириш билан шуғулланди. Давом этиш тамоюлини ишлаб чиқариш ва топиш устунларини формулага киритиш ва қутблар орасидаги хат ва қутбни топиш ҳам Виктор Понселега тегишлидир.
Бундан 176 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1263 йилнинг 17 шаввол ойида мусулмон уламоларидан бири Саййид Иброҳим Карбалоий, фоний дунё билан видолашди. У ҳижрий-қамарий 1214 йили Эронда таваллуд топган ва бошланғич фанларни ўрганиш учун Ироқда жойлашган Карбало шаҳрига боради ва умрининг охиригача ушбу шаҳарда қолади. Ушбу етук мусулмон олимидан қатор асарлар мерос қолган. "Далойил-ул-Аҳком", "Натойиж-ул-Афкор " ва "Ҳаж бобидаги рисолалар" шулар жумласидандир.
Бундан 151 йил олдин, милодий 1867 йилнинг 1-июлида:
Канада юрти Англиядан ўз мустақиллигига эришади. Канада милодий 15 асрнинг охирида кашф этилган эди. Ўша замондан бошлаб икки асрдан кўпроқ вақт давомида Англия ва Франция кенг масоҳатга эга бўлган Канада юртини қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишарди. Милодий 1689 йилда ушбу рақобатлар мазкур мустамлакачи мамлакатлар ўртасида турли урушларнинг бошланишига сабаб бўлади ва улар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар қариб 75 йилгача чўзилиб, Франциянинг мағлубияти билан якун топади. 19 асрнинг аввалларидан бошлаб Канада юртида эркпарварлик ҳаракатлари бошланади. Ушбу мустақил бўлиш ҳаракатлар натижасида 1867 йилда Канадада мустақил бўлган бош қўмондонлик ҳукумати ташкил этилади. Канада юрти қариб 10 миллион квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, ушбу нуқтаи назардан Россиядан кейин жаҳонда иккинчи ўринни эгаллайди. Канада уч океан, яъни Тинч, Атлантика ва Шимолий Муз океанлари ўртасида жойлашган ва фақат АҚШ билан қуруқлик ҳудудларига эгадир.
Бундан 43 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1354 йилнинг 10-тир ойида раббоний олим, саййид-ул-уламо ва ал-Мужтаҳиддин Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мусавий Бужнурдий 80 ёшида Нажаф шаҳрида вафот этди. Унинг болалик чоғи Машҳад яқинидаги Бужнурд шаҳрида ўтган. Кейинчалик у Машҳадга боради ва таниқли устозлар олдида интеллектуал ва анъанавий фанларни ўрганади. Оятуллоҳ Бужнурдий ижтиҳоднинг янги йўналишлари ва шиа фикҳига доир кўплаб китоблар ёзган. У Нажафда таълим бериш ҳавзасига эга эди ва Мисрнинг Ал-Азҳар университети каби ислом оламининг илмий марказлари билан ҳам ҳамкорлик қиларди.