Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июл ойининг 4-чи кунидир.
Бундан 622 йил олдин, ҳижрий-қамарий 817 йилнинг 20 шаввол ойида луғатшунос олим Маждуддин Абутоҳир Муҳаммад бин Яъқуб Фирузободий вафот этган. У ҳадис, тафсир ва тарих заминасида кўплаб билимларга эга эди ҳамда мазкур мавзуларда китоблар ҳам ёзган. Бироқ Фирузободий луғат илми заминасида муҳим ва асосий фаолиятларни амалга оширган. Ушбу соҳада ёзган унинг энг муҳим китоби "Қомус" асаридир ва араб тилининг луғатномаси ҳисобланади. "Сафар-ул-саодат" ва "Танвир-ул-миқёс" ушбу эронлик олимнинг бошқа муҳим асарларидан ҳисобланади.
Бундан 84 йил олдин милодий 1934 йил июл ойининг 4-чисида:
Франция физика илмининг машҳур донишманди Мадам Мари Кюри вафот этди. Франциянинг машҳур физиги Мари Кюри номи билан танилган Мония Сколодуско милодий 1867 йил ноябр ойининг еттинчисида Польшанинг пойтахти Варшавада таваллуд топди. У ўз таҳсилотини олганидан кейин бир муддат дарс бериш билан шуғулланди ва кейин Парижга борди. Мари 28 ёшида Пеер Кюри билан турмуш қурди ва қизлар учун аталган олий уқув юртида физика фаннидан дарс берди. У милодий 1896 йилда франциялик донишманд Генри Бекреллнинг кўмаки билан уранда радиоактивларнинг хусусиятларини ва ўз эрининг кўмаки билан плутоний ва торийнинг радиоактив хусусиятларини кашф этди. Мари Кюри шунингдек 1898 йилда бошқа металларга қараганда радиоактив хосиятига эга бўлган радий металини ўз ҳамкорларидан бирининг кўмаки билан кашф этди. У ушбу кашфиёти учун милодий 1903 йилда Нобел мукофотини олишга муваффақ бўлди.
Бундан 47 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1350 йил тир ойининг 13 -куни Эрон адабиётининг машҳур устоди, форс адабиёти ва маданияти бӯйича йиллар давомида чуқур илмий тадқиқот ишлари олиб борган доктор Муҳаммад Муин оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1293 йилда Эрон шимолида жойлашган Рашт шаҳрида руҳоний оилада таваллуд топди. Ёшлигида араб адабиётини ўрганди. Дорул-Фунун мадрасасида бошланғич маълумот олгач, Теҳрон олий ўқув юртининг адабиёт факультетига ӯқишга кирди ва фалсафа ва адабиёт йўналишида ўз таҳсилотини давом эттирди. Устод Муин ҳижрий-шамсий 1321 йилда биринчилар қаторида форс тили ва адабиёти докторантурасини битирди ва Теҳрон университетида тадқиқот олиб бориш ва таълим бериш билан шуғулланди.
Доктор Муин ҳижрий-шамсий 1325 йилдан бошлаб Аллома Деҳхудо билан ҳамкорликни бошлади. Тилшунослик илмининг бу икки дарғаси биргаликда машҳур Деҳхудо луғатини тузиш ва чоп қилиш ишлари билан шуғулланишди. Доктор Муин дунёнинг муътабар илмий ва адабий марказлари ва университетларидан арзирли мукофотларни олишга сазовор бўлди. "Ситорае Ноҳид ёки достони хурдод ва Амрдод", "Ҳикмати Ашроқ", "Фарҳанги Эрон", "Оинаи Искандар" ва олти жилддан иборат "Фарҳанги форси " китоблари бу машҳур олимнинг қаламига мансуб.