Биз ва тингловчи
Глобал миграция муаммоси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз” Глобал миграция муаммоси” мавзусига бағишланган. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ҳозирги пайтда глобал миграция муаммоси билан дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари ҳам тўқнаш келмоқдалар. Ҳар бир муҳожир соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам сингари дурустроқ ҳаётга интилади, у ўз фарзандларининг келажаги хавфсизроқ ва фаровонроқ бўлишини истайди ва шунга эришишга ҳаракат қилиб яшайди. Агар муҳожирларга барча учун баробар бир шароитда ўз қобилиятини максимал даражада ишга солиш имконияти берилса, кўп ҳолларда улар жамиятнинг муносиб аъзосига айланадилар. Миллионлаб муҳожирлар ўзлари яшаётган мамлакат иқтисодиёти ва жамияти учун кўп фойдали ишларни амалга оширмоқдалар. Афсуски, муҳожирларнинг бу ҳиссаси камдан-кам эътироф этилади. Бунинг ўрнига улар кўпинча таҳқирлаш ва ирқий камситилишларга юзланишмоқда.
Ҳозирги пайтда контрабандачилар ва одам савдогарлари томонидан эксплуатация ва аёвсиз муносабатга дучор қилинаётган муҳожирлар сони ошиб бормоқда. Муҳожирлар муаммоси глобал миқёсгача кенгайди ва фақат биргаликдаги халқаро ҳамкорликкина муҳожирларга нисбатан бу каби аёвсиз муносабатга чек қўйишда фавқулодда муҳим роль ўйнаши мумкин.
Муҳожират ёки инсонларнинг кўчиб юриши деярли дунёнинг барча минтақасида тарих давомида иқтисоднинг ўсиши учун муҳим омил ҳисобланган. Муҳожирларни қабул қиладиган мамлакатлар муҳожирларнинг арзон меҳнат кучидан фойда кўришади. Кўплаб саноатлашган давлатлар ўз иқтисодининг равнақ топиши учун арзон ишчи кучига эҳтиёж сезади. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, жаҳондаги энг қудратли иқтисодга эга бўлган Америка қўшма штатлари охирги асрда кўплаб муҳожирларни ўз ичига оладиган мамлакат бўлса, эндиликда у ерда ҳам муҳожирларга қарши сиёсатлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Европанинг жанглардан кейинги иқтисодини қайта тиклашда хусусан Германияни иккинчи жаҳон урушидан кейин бу мамлакатни қайта обод қилишда муҳожирлар кучидан фойланилган. Муҳожирлар мавзуси ҳозирги кунда баҳсли мавзу эмас, балки қадимдан ҳозирги кунгача давом этиб келаётган долзарб мавзу ҳисобланади. Жаҳон ахборот агентликлари бутун йил давомида Ўртаер денгизи соҳиллари, Кариб денгизи ва Жанубий-шарқий Осиё денгизлари ҳамда Африканинг жазирама чўлларида муҳожирлар ҳалок бўлганига оид кўплаб ҳодисалар ҳақида хабарларни тарқатиб туришди. Бу одамларда ўз турмушини ўзгартириш истаги шу қадар кучлики, уларни ҳар қадамда кутиб турган ўлим хавфи ҳам тўхтатиб қололмаяпти. Кам тараққий этган мамлакатлардан бўлган одамларнинг Шимолий Америка ёки Европа мамлакатларида ўз бахтини топишдек табиий истаги уларнинг ҳушёрлигини ўтмаслаштиради, бунинг оқибатида эса муҳожирлар контрабанда ва одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий тузилмалар гирдобига тушиб қолишмоқда. Халқаро муҳожирлик ташкилотининг маълум қилишича, 2014 йил ноқонуний қочқинлар учун қирғин келтирувчи йил бўлган. Чунки, ушбу йилда фақат Ўртаер денгизидан ўтаётган қочқинларнинг ҳалок бўлиши 3 мингдан ортган. Ушбу статистик маълумотни 2011 йилга солиштирадиган бўлсак 2 баробар ортиб кетган. Муҳожирлар иш қидиришда ҳам, хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлари, қурилиш, ресторанларда, меҳмонхоналарда, қарияларни қараб туришда, уйларда тозалаш ишлари билан машғул бўлишга саъй-ҳаракат қилишади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Шу ўринда айтиш лозим, жаҳонда муҳожирлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганини ҳисобга олиб ва ватанидан олисда ишлаётган муҳожирлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1990 йилнинг 18 декабрида барча меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилалари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни қабул қилган эди. 10 йил ўтиб – 2000 йилнинг 4 декабрида, дунёда муҳожирлар сони кескин кўпайиб бораётганини инобатга олган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 18 декабрни Халқаро муҳожирлар куни, деб эълон қилади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида барча одамлар ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғилишлари ҳамда ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, миллий мансублигидан қатъий назар Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши зарурлиги қайд этилган. БМТга аъзо давлатлар ҳамда ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларига халқаро муҳожирлар кунини инсон ҳуқуқлари ва муҳожирларнинг асосий эркинликлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш билан нишонлаш тавсия этилган. Баъзи ривожланиш суръати паст бўлган мамлакатлардаги ноқулай сиёсий ва иқтисодий вазият, локал урушлар, экологик ва техноген офатлар одамларни гуруҳ-гуруҳ бўлиб бир минтақадан бошқа бир минтақага кўчишларига асосий сабаб бўлиб ҳисобланади.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришларига доир доимий тингловчиларимиздан бири Ҳусниддинжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Ҳусниддинжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.