“"Миҳвари Сосоний" Форс вилоятининг Сосонийлар давридаги ёдгорликнинг тимсолидир
Форс вилоятининг Фирўзобод минтақасидаги “Миҳвари Сосоний” ёдгорлиги Эроннинг 23-чи тарихий мероси унвонида Юнеско халқаро маданий меросининг рўйхатига киритилди. Форс вилоятидан охирги 4 ўн йиллик давомида тарихий обида унвонида “Тахти Жамшид”, “Посоргод” тарихий мерос ҳамда Эрон боғлари унвонида “Боғи Ирам” Юнеско халқаро маданий мероси рўйхатига олинди.
Энди Форс вилояти ўзининг тўртинчи маданий ва тарихий меросини мувафаққият билан халқаро маданий мерос рўйхатига киритди. Юнеско халқаро маданий мероснинг 42 йиғилиши 3 тир ойидан бошлаб Баҳрайнда ўз ишини бошлади ва 13 тир ойигача Юнеско ташкилотига аъзо мамлакатлар томонидан тақдим этилган мавзўлар таҳлил этилиши лозим эди. Бу йиғилиш ўзининг 10 кунлик иш вақтида Юнесконинг халқаро маданий мерос рўйхатига киритиш учун 30-та масалани кўриб чиқиши лозим ва улар ўртасидан 22 масала маданий тарихий мерос асарларига тегишли бўлиб, 5 таси эса табиий мерос ва 3 та асар эса муштарак мерос, яъни табиий ва маданий мерос масаласига тегишлидир. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу йиғилишда маданий меросга оид ўзининг иккита иши билан иштирок этди ва 9 тир ойида “”Манзари бостоншиносии Фирўзобод ёки “Миҳвари Сосонии Фирўзобод” меросини кўриб чиқишни таклиф этди.
“Манзари бостоншиносии сосонии Форс”, Фирўзободдан бошланади ва Эрон жанубида жойлашган Форс вилоятидаги Сарвистон ва Бишобургача давом этади. Бу минтақа кох,яъни қаср, шаҳар ва ғорлар каби кенг мажмўаларни ўзига қамраб олади. Айрим археологларнинг фикрига кўра, тарихий ушбу мерослар, яъни Шаҳри Гур, Сарвистон ва Қалъаи духтар каби маданий меросларнинг ҳар бири халқаро маданий мерос рўйхатига киритиш учун алоҳида имкониятларга эгадир.
Ниҳоят овоз беришдан кейин ушбу йиғилишда қатнашган аъзолар халқаро маданий меросга мазкур мажмўани рўйхатга олиш учун овоз беришди. Албатта Юнеско ташкилотининг йиғилишида “Миҳвари Сосонии Фирўзобод” маданий меросининг номи ўзгартирилди ва “Манзари бостони-Сосонии остони Форс”, яъни “Форс вилоятининг қадимги Сосонийлар манзараси” номи билан рўйхатга олинди. Козирун шаҳридаги Бишобур майдони, Шаҳри Гур майдони, Фирўзободдаги Қалъаи духтар ва Оташкада ҳамда Сарвистон шаҳристонида жойлашган Кохи Сарвистон майдони Форс вилоятидаги Сосонийлар даврининг қадимий маданий мероси сифатида рўйхатга олинган. Бишобур шаҳри Чавгон даррасининг ёнида жойлашган ва унинг Козирунгача бўлган масофаси 15 километрни ташкил этади. Шаҳри Бишобур, яъни Бишобур шаҳри энг қадимий муҳим марказлардан ҳисобланадиким, Сосонийлар сулоласининг азамати ва қудратини намоён этади. Бугунги кунда унинг айрим жойлари боқий қолган. Тарихий ўтмиш, географик нуқтаи назаридан ўзига хос мавқеда жойлашиш, турли истиқболларга эга бўлиш, шаҳар ривожланишининг тизими, бирин кетин турли фазоларга етиш ушбу минтақа тарихий ўзлигининг шаклланишида катта тасир етказган. Ҳақиқатан ҳам шаҳар ўзининг табиий имкониятларидан баҳра олиниб билан бино этилган ва муҳитнинг табиий хусусиятларидан кенг баҳра олган. Чавгон дарраси, тоғ ва дарё ёнида шаҳарнинг жойлашгани шаҳар хавфсизлигини таъминлашда мазкур унсурларнинг аҳамиятни касб этишидан далолат беради. Бу шаҳар қадимий бинолар, яъни муъбади Анахита, ҳукумат бинолари Арк, халқ яшайдиган бинолардан ташкил топган мажмўа ҳисобланади.
Чавгон тарихий дарраси Козирун шаҳридан 23 км узоқликда Бишобур шаҳрининг рупарўсида жойлашган ва Шопур дарёси унинг ўртасида шимол-шарқ ва жануб-ғарб томон қараб жорий бўлади. Ғори Шопур, яъни Шопур ғори Бишобур тарихий шаҳардан 6 км узоқликда, Козирун шаҳридан эса 35 км узоқликда ва Чавгон даррасининг охири, тоғ бағри ва ер сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган ва ғорнинг диаметри 30 метрни ташкил этади. Ғорнинг кириш жойида Шопурнинг ҳайкали ўрнатилгани боис Шопур ғори номи билан машҳур бўлган. Ғорнинг кириш жойида олти метрлик Шопур ҳайкалининг жойлашгани қадимги Эрон ҳайкалтарошлик санъатининг шоҳасари ҳисобланадиким, 1700 йилдан бери боқий қолган. Бу ҳайкал ер қимирлаши сабабли қулаб тушган эди. Аммо 1336 йилда қайта таъмирланиб уша аввалги ҳолатига келтирилди. Бу ҳайкал 30 тоннадан ортиқроқ оғирлик, саккиз метр баландликка эга бўлиб тўртинчи айвонда жойлашган. Бошқа айвонлардан кенгроқ бўлган бу айвон 12 пиллапоялар орқали ғорга етади. Бу ғор Сосонийларнинг энг муҳим пойтахти Бишобур шаҳрининг яқини, Чавгон дарраси ва тоғ бағрида жойлашган. Шопур ҳайкали қадим замонлардан бўён боқий қолган тош ҳайкали ҳисобланади. Ғори Шопур Чавгон даррасининг ғарбий томонида жойлашган 3-та ҳайкалдан бири ҳисобланади.
Шаҳри Гур ўз вақтида Кура Ардашер Хурра номи билан Форс вилояти бир қисмининг маркази эди. Шаҳри Гур эндиликда тарк этилган шаҳарга айланган ва ҳозирги Фирўзобод шаҳридан уч километр узоқликда жойлашган. Бу шаҳар милодий 3 асрнинг бошларида Ардашер Бобакон дастури билан бунёд этилди. Ардашер Сосоний ўзининг бино этган янги шаҳрини Ардашер Хурра, яъни Ардашернинг шўъласи деб ном қуйди. Тарихшунослар бу сўзни чўл ёки чуқурлик деб шарҳ-изоҳ беришади ва Фирўзобод шаҳри номининг ривож-равнақ топишини ҳижрий тўртинчи асрдан кейинги йиллар деб билишади.