июл 05, 2018 11:57 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 6-чи кунидир.

Бундан 288 йил олдин ҳижрий-қамарий 1151 йил шаввол ойининг 22-чисида:

Эроннинг машҳур донишманди Муҳаммад Ҳусейн Хотунободий вафот этди. У ўз отаси Муҳаммад Солеҳ ва онаси томонидан бобоси Аллома Мажлисийдан турли илмларни ўрганди ва маънавий ва илмий юксак даражаларга етди. У фиқҳ, адабиёт ва ҳадис илмида катта маҳоратга эга эди ва исломий муътабар ҳадисларни ўз китобларида йиғиб уларни нашр этди. Хутонободий ёзган асарлардан “”Ал-Алвоҳ Ас-Самовия”, “Нажмус-Соқиб” ва “Ҳошия бар шарҳи Ламъа” номли асарларга ишора этиш мумкин.

Бундан 164 йил олдин милодий 1854 йил июл ойининг 6 чисида:

Физика ва риёзиёт илмининг билимдони германиялик Георг Симон Ом 67 ёшида вафот этди. У милодий 1789 йилда таваллуд топди. Ўқиш пайтида физика илмига қизиқди ва физика илмида катта илмий изланишлар олиб борганидан кейин электр қуввати заминасида бир қонунни кашф этди ва ўз номи ом билан маълумдир. Бугунги кунда ҳам унинг қонунидан фойдаланилади. Германиялик ушбу донишманддан “Электромагнит жараёнининг математик теорияси” номли асар мерос қолган. Омнинг кўрсатган хизматларини эътиборга олиб электр чидамлик бирлигини “Ом” деб ном қуйилган.

Бундан 56 йил илгари милодий 1962 йил июл ойининг 6-чисида:

Америкалик ёзувчи Вильям Фолкнер вафот этди. У 1897 йилда таваллуд топди . Фолкнер биринчи жаҳон урушида иўтирок этганидан  кейин ўз ватанига қайтиб келди. У милодий 1925 йилда ватандоши ёзувчи Шервуд Андерсон билан танишганидан кейин асар ёзишни бошлади. Фолкнер ўз асарларида Америкадаги тартибсизликлар, айниқса қоратанлиларга қарши камситишларни баён этади. Унинг романлари Америкада роман ёзишига катта тасир етказди. Фолкнер ёзган асарлардан “Ғазаб ва ҳаяжон” ва Ҳашарот”  номли асарларни тилга олиш мумкин.

Бундан 32 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1365 йил тир ойининг 15-чисида:

Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг бузургвор оталари Оятуллоҳ Сайид Жавод Хоманаий  вафот этди. Сайид Жавод Хоманаий шамсий 1274 йиллар атрофида Шарқий Озарбойжонда жойлашган Табрез шаҳрининг яқинидаги Хомана шаҳристонида дунёга келди ва фақеҳшунос ва олим отаси олдида илм ва тарбият олди. У ёшлигида муқаддас қадамжойлар ва муқаддас Машҳад шаҳрига сафар қилди. Ана шу сафар чоғида Машҳад илмия ҳавзасидаги руҳоний мусаффолик ва маънавият уни ўзига жалб этди ва ушбу шаҳарда доимий яшаш учун келди.  Сайид Жавод Машҳад шаҳрида Оятуллоҳ Оқозода Хуросоний ва Ҳож Оқо Ҳусейн Қумий каби олимларнинг дарсидан баҳра олди ва олий даражаларга етди. Бу фазилатли фоқеҳшунос йиллар давомида оддий ҳаёт кечириши ва таълим беришидан кейин охири шамсий 1365 йил тир ойининг 15-чисида ва қамарий йил билан 1406 йил шаввол ойининг 27- чи кунида 91 ёшида оламдан ўтди ва Имом Ризо алайҳиссалом муттаҳар ҳарами ёнида дафн этилди.