август 31, 2016 19:08 Asia/Tashkent

Радикал оқимлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, яқин кунларгача Арабистонда фотоаппарат ҳам ҳаром саналарди ва Макка ҳамда Мадина шаҳарларида фотоаппарат олди-сотдиси ман этилган эди. Ваҳҳобийлар Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг мавлуд (таваллуд) кунларини нишонлашни ҳам бидъат ва ҳаром ҳисоблайдилар. Диққатга сазовор томони шундаки, улар аҳли суннат ва шиаларни мана шундай оддий ишларни қилишлари сабабли ёмон кўрадилар ва кофир, деб эълон қиладилар.  Ваҳҳобийларнинг янги технологияларни ёмон кўришлари ва буни ҳаром, деб эълон қилишлари остида нима ётади, дейсиз? Ҳақиқатан ҳам янги технологиялардан фойдаланиш бидъатми? Ислом фақиҳларининг ушбу масала хусусидаги қарашлари ваҳҳобийларнинг ақидаларига тамомила тескаридир. Ислом уламолари янги технологиялардан тўғри фойдаланишга қарши эмаслар ва буни оддий нарса сифатида қабул қиладилар. Янги технологиялардан фойдаланиш ахлоқий бузуқликларга ва тубанликни ривожлантиришга ҳамда Аллоҳдан узоқлаштиришга олиб келган тақдирдагина Бундан ташқари, Ислом дини махсусан ёшларнинг илмий ва ахлоқий ривожланишларига алоҳида эътибор қаратган ва Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мусулмонларни ҳатто кофирлардан таълим олиш билан бўлса ҳам илм ўрганишга даъват этганлар. Шу тартибда ваҳҳобий уламолари бунақанги идишга сиғмайдиган ва тараққиётга тўсқинлик қиладиган фатволарни қайси меъёрлар асосида чиқармоқдалар, ўзлари биладилар!!!Салафийлар бугунги кунда мажбур қолганликлари боис ўз ақидалари ва фатволарини бироз ўзгартирганлар. Улар Ибн Таймийя ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг айрим таълимотларидан воз кечишга мажбур бўлганлар. Ҳозирги кунда ваҳҳобий уламолар мантиқсиз ва гоҳида кулгили бўлган фатволарни чиқаришдан ўзларини тийишга ҳаракат қиладилар. Ваҳҳобийлар бугунги кунда мусулмонларга қарши террор ва суиқасддан ташқари бошқа услублардан ҳам фойдаланишга уринмоқдалар. Улар аввалида даҳшатли қон тўкишлар ва мусулмонларнинг мол-мулкларини ғорат қилиш йўли билан ваҳҳобийлик ғояларини мусулмонларга юклашга уринган бўлсалар, сўнгги йилларда эса бошқача услубларни ишлатаётганликларини кўришимиз мумкин. Албатта улар ҳали ҳам ўзларини бошқа мусулмонлардан устун қўядилар ва бошқаларнинг йўлдан озганликларини иддао қиладилар. Аммо бугунги кунда ўз ғояларини қўрқитиш йўли билан мажбурлаш ўрнига, ахборот воситалари ёрдамида тарғибот-ташвиқот ишларини юритиш услубини танлаганлар.

  Салафийлар шундай хулосага келганларки, бугунги жаҳонда оммавий ахборот воситалари ёрдамида натижага яхшироқ эришиш мумкин. Шунинг учун, Арабистон ҳукмдорлари оммавий ахборот воситалари ёрдамида ўзларини жуда меҳрибон ва жонкуяр қилиб кўрсатиб, ваҳҳобийлик ғояларини ёйишга ҳаракат қилмоқдалар. Аммо ушбу меҳрибонлик ниқоби остида уларнинг мусулмонларга нисбатан гина-кудуратлари яшириниб ётибти ва фурсат топишлари билан шиа ёки аҳли суннат бўлишидан қатъий    Бугунги кунда Алқоида, Толибон, Сипоҳи саҳоба ва шунга ўхшаган бошқа ваҳҳобий гуруҳлар турли мавридларда ва дунёнинг ҳар жойида ўзларинининг шафқатсиз башараларини кўрсатиб келмоқдалар. Ироқда зиёратчилар йўлида бомба портлатишлар, азадорлар карвони йўлида турли жиноятлар содир этиш ва мусулмонларнинг бошларини таналаридан жудо қилиш ушбу радикал гуруҳлар қўл уриб келаётган жиноятлар сирасидандир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

  Шунингдек, Покистонда Алқоида ва Сипоҳи саҳобага мансуб бўлган раҳм-шафқатсиз ва золим ваҳҳобийлар ҳимоясиз мазлум мусулмонларни масжидда намоз ўқиётганларида ёки автобус каби нақлиёт воситасига минган чоғларида бомба қўйиб портлатиш ёхуд отиб ташлаш билан қатл этишади ва эндиликда Покистонда минлаб бегуноҳ шиа мусулмонларнинг, айниқса кучсиз болалар ва аёлларнинг қонлари ушбу ваҳҳобий террористларнинг жинояти оқибатида ерга тўкилмоқда. Ваҳҳобийларнинг Покистондаги шафқатсиз жиноятларининг олди олиниши ўрнига кундан-кунга шиддатли равишда ортиб бормоқда. Негаки, ваҳҳобийлар ўзларининг жиноятларини амалга ошириш учун Арабистоннинг молиявий ҳимоясидан ва АҚШ ҳамда Ғарбнинг тузган режаси ва кўрсатган йўл-йўриғидан тўлақонли баҳраманддирлар.

  Шу кеча-кундузда ваҳҳобийлар Сурия давлатини ағдариб, Арабистон ва Американинг сиёсий ва иқтисодий манфаатини таъминлайдиган реакцион ва қолоқ Ислом давлати қуриш учун мудҳиш жиноятларга қўл урмоқдалар. Террорист ваҳҳобийлар Сурия давлатини қўллаб-қувватлаётган халқни раҳмсизларча қириб ташлаб, минглаб гуноҳсиз мусулмонларнинг қонини ноҳақ тўкиб, портлатиш йўллари билан уларнинг уй-жойларини йўқ қилиб юбормоқдалар. Туркия, Қатар, Арабистон ва Ғарб ўлкалари ҳамда АҚШ мазкур террористларни қурол-аслаҳа билан таъминлаб, молиявий томондан ҳам ҳимоя қилаётиблар.

  Айтиб ўтганимиздек, Ваҳҳобийлар бундай оғир жиноятларни амалга ошириш учун, дастлаб мусулмонларни «мушрик» ва «кофир»га чиқариб, уларга қарши жиҳод қилиш вожиб эканини эълон қиладилар. Ўзларини бидъатга мухолиф, деб эълон қилган ваҳҳобийларнинг ушбу кирдикори Ислом тарихининг ўтмишида юз бермаган бидъат бир амалдир. Улар ўзларининг ушбу бидъат амаллари билан бир гуруҳ мусулмонларнинг шаҳид бўлиб, жаннатга киришларига ва ўзлари эса жаҳаннамга дохил бўлиб, Аллоҳнинг қаттиқ азобига дучор бўлишларига сабаб бўладилар. Чиндан ҳам ваҳҳобийлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қандай қилиб қилган жиноятларининг жавобини беришади?!

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ