июл 09, 2018 12:11 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 18-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июль ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 1291 йил олдин ҳижрий-қамарий 148-чи йил шаввол  ойининг 25-куни  Пайғамбари Акрам (с.а)-нинг невараси Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом Аббосийлар ҳукуматининг золим ҳокими Мансур Давониқий томонидан шаҳодатга етказилди. Ривоятларга кўра Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом  ҳ.қ 83-чи йил  Мадина шаҳрида таваллуд топди ва  отаси Имом Муҳаммад Боқир (а) ҳамда имон  ва фазилат соҳибаси  бўлган онаси наздида тарбия олди. Падари бузруквори Имом  Муҳаммад Боқир (а) шаҳодатларидан сўнг ул ҳазрат 31 ёшида мусулмонлар ҳидоят ва имоматининг  масъулятини ўз  зиммасига олди.

Ул ҳазратнинг ҳаёт даври Уммавийлар сулоласининг беш нафари ва икки нафар Аббосий ҳокимларининг  ҳукмронлик  қилиш даврига  туғри келди.  Бу замонда ҳокимиятни қулга киритиш учун Аббосийлар  ва Уммавийлар ўртасидаги тӯқнашувлар кескин шиддат олган эди ва бу сулолалар Расули Акрам (с.а)-нинг аҳли байтлари алайҳимуссаломларга нисбатан босим ўтказишлари камайган эди. Бу фурсат  Имом Жаъфар Содиқ  алайҳисаломга исломий билимларни кенгайтириш, ўз мактабининг шогирдларини таълим-тарбия бериш, тиббиёт, фиқҳ, астрономия, химия ва бошқа фанлар соҳасида минглаб фақиҳ  ва донишмандларни тарбиялаб вояга етказиш учун муносиб замина яратди. Масалан химия илмининг отаси номини олган Жобир Бин Ҳаён ул ҳазратнинг шогирдларидан эдиИмом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом отаси Имом Боқир алайҳиссалом билан бирга Мадина шаҳрида ислом дунёсининг ӯша вақтдаги энг буюк илмий марказига асос солди.  Халқ ўртасида Имом Содиқ алайҳиссалом  нуфуз ва эътиборининг кун сайин ортиб бораётганига чидаёлмаган Аббосийлар сулоласининг ҳокими Мансур Давониқий 65 ёшга кирган Имом ҳазратларини заҳарлаб, шаҳодатга етказди. Имом Содиқ  алайҳисаломнинг жасади  Мадинада жойлашган Жаннатул-Бақия қабристонида дафн этилган.

Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссаломнинг қайғули шаҳодат топган куни муносабати билан барча мусулмонларга тассалият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг ҳикматга йӯғрилган доно ибораларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз“Билим изланг, билимни касб этиш йӯли билан ўзингизни виқор ва муваффақият билан зийнатланг.  Таълим бераётган  шогирдларингизга нисбатан камтарин бўлинг!" 

Бундан 903 йил илгари ҳижрий-қамарий 536-чи йил шаввол ойнинг 25-чисида:

Эрон мусулмон халқининг муҳаддиси ва ёзувчиси Аҳмад Ҳеравий вафот этди. У ҳозирги Афғонистон шимолида жойлашган Балхнинг Низомия мадрасасининг улуғ устодларидан эди. Унинг олдида тарбия олган машҳур шогирдларидан бири бу Балхнинг олий мартабали шоири ва ёзувчиси Рашиддудини Ватвот эди.

 Ҳеравий ҳижрий-қамарий 520-чи йилда ҳаж маросимини ўтказишдан сўнг Бағдодга келди ва ушбу шаҳарнинг донишмандлари ва ёзувчиларининг истак-хоҳишлари билан ҳадис ва адабиётдан дарс берди.

 Бундан 70 йил илгари милодий 1948 йил июль ойининг 9-чисида:

Оташкесим тўхтатилишидан бир ой ўтгач сионистик режим ва араблар ўртасидаги уруш бошқатдан бошланди. Бу уруш милодий 1948 йил май ойида Қудс ишғолгар режимини ташкил этишилидан кейин бошланди ва хавфсизлик кенгашининг истаги билан июнь ойида оташкесим барқарор этилди. Сионистлар оташкесим тўхтатилишининг бир ойи давомида  Ғарб ҳомийлари, айниқса Америкадан кўп яроқ-аслаҳаларни сотиб олишди ва ушбу кунда урушни бошқатдан бошлаганларида мувафаққиятларни қулга киритишди. Сионистик қуролланган гуруҳлар хавфсизлик кенгаши томонидан таклиф этилган оташкесимни тўхтатиш талабини уша вақти қабул қилишдиким, ўз мақсадларига эришган эдилар. Милодий 1949 йил январь ойида урушни тарк этиш шартномаси шундай бир ҳолда имзоландиким, бу вақтда Фаластин сарзаминларининг 78 фоизи сионистлар ишғолига кирган эди. Ҳамда 750 минг фаластинликлар эса  овора бўлишган эдилар.  

 Бундан 9 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1388 йил тир ойининг 18-чисида:

Ўспиринлар ва ёшлар учун достонларни ижод этувчи  машҳур ёзувчи Маҳдий Озар Яздий вафот этди. У қадимий диний ва илмий ҳавзаларда таълим-тарбия олади. Болалар учун достон ёзишни бошлашидан олдин турли ишлар, жумладан расмга тушириш ва китоб сотиш ишлари билан шуғулланди. У ҳижрий-шамсий 1336 йилдан бошлаб ўзининг кенг ва чуқур  билимга эга бўлиши туфайли болалар учун турли достон ва ҳикояларни ёзишни бошлади. Маҳдий Озар Яздий ўзига хос сабк ва усулга эга бўлиши сабабли Эроннинг ҳозирги замон адабиётида болалар достонларини ижод этишда машҳур ёзувчилар қаторида жой олди. У " Яхши болалар учун яхши қиссалар " мажмўасида беш китоб ва "Эски китоблардан янги қиссалар" мажмўасида  бешта кичик китобни нашр этди. Озар Яздий "Гурбаи ноқило" таржумаси, "Шеъри қанд ва асал" номи билан манзума ҳикоятлар ва шунингдек  "Худомўзи аккоси ва худомўзи шатранж"  номли ўргатиш китобларини таълиф этган.