Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил тир ойининг 19-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 26-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июл ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 1144 йил муқаддам, яъни милодий 874 йилнинг 10 июл ойида Европа шимолида ва Шимолий Қутб яқинидаги Исландия ороли норвегиялик сайёҳлар томонидан кашф этилди. Ушбу орол 1261 йили Норвегия тасарруфига ўтди. Бир асрдан кейин эса Дания ҳар иккала мамлакат Исландия ва Норвегияни ишғол этади. Ниҳоят Исландия 1944 йили Даниядан ажралиб, комил тарзда мустақилликка эришади.
Бугунги кундан 277 йил олдин, яъни милодий 1741 йилнинг 10 июлида Аляска юрти даниялик сайёҳ Витус Беринг орқали кашф этилади. У елканли қайиғи билан Россияга бораётган вақт Канаданинг шимол-ғарбида жойлашган Аляскани кашф этади. Нефтдан бой Аляска минтақаси 1867 йилгача чор Россияси териториясининг бир бўлаги эди. Аммо ўша йили Россия шоҳи Аляскани Америкага етти миллион доллар маблағ миқдорида сотади. Ҳозирги кунда мазкур минтақа АҚШ-нинг 49-чи штати ҳисобланади.
Бундан 146 йил олдин ҳижрий- қамарий 1293 чи йил шаввол ойининг 26-чисида: Эроннинг буюк уламоларидан бири ва машҳур мужтаҳиди Оятуллоҳ Сайид Абдулмуҳаммад Мусавий вафот этди. У етти ёшлигидан бошлаб Қуръони каримни ёдлаб олиб, диний илмларни ўргана бошлади. У 24 ёшлигида ижтиҳод даражасига сазовор бўлди ва ундан кейин таълим беришни давом эттирди. Оятуллоҳ Мусавий диний илмларнинг буюк уламоларидан эди ва диний мадрасалар ҳамда ҳавзаларда фиқҳ ва фиқҳ усулларидан дарс бериб, кўп ижтимоий фаолиятлар билан ҳам машғул бўлганди.
Оятулоҳ Мусавийдан мероcга олган китоблар жумласидан "Захиратул-Ибод" ва " Шарҳи истидлоли бар Урватул-Вусқа" асарларига ишора қилиш мумин.
Бундан 78 йил олдин милодий 1940-чи йил июль ойининг 10-чисида:
Италия Германиянинг иттифоқчиси унвонида расмий равишда иккинчи жаҳон урушига кирди. Бу вақтда Италиянинг бош вазири Бенито Мусалини фашистик партиянинг раҳбари эди. Иккинчи жаҳон урушида Италия армиясининг ҳузур топиши агарчи ушбу тўқнашувнинг айрим жиҳатларига кўмак берган бўлсада, аммо Мусалини амалда Гитлерга жиддий ёрдам беролмади. Чунончи, Африка шимолида Италия армиясининг олға ҳаракат қилиши инглизлар томонидан тўхтатилди ва германияликлар уларга кўмак беришга мажбур бўлишди. Уч йилдан сўнг, Италия турли фронтларда янги мағлубиятларга юзмаюз бўлди ва иттифоқчилар томонидан ушбу мамлакатнинг жанубини ишғол этишларидан кейин Италиянинг подшоси Мусалинини истеъфога чиқарди ва милодий 1943 йил сентябрь ойида ушбу мамлакат таслим бўлди.