июл 14, 2018 15:53 Asia/Tashkent

Бу ӯртада самовий охирги дин , яъни чалғинишдан пок қолган ислом дини руҳий осойишталик, ҳамда дунёвий ва ухравий саодатга эришиш учун бир паногоҳга эҳтиёж сезган кӯп одамларни ӯзига жалб этмоқда.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                  

Бугунги кунда бошқа даврларга қиёслаганда маънавиятда бушлик кӯпроқ назарга ташланади. Дунёнинг буюк оммавий ахборот воситалари дунёнинг кӯп мамлакатларида ривож-равнақ топган Ғарб усулидаги ҳаётни тарғиб-ташвиқ этишади. Дин ва маънавиятга эътибор қаратмайдиган бундай шаклдаги ҳаёт жинсий фасодлик ва моддийлашган дунёга  боғлиқ бӯлиб қолган яшаш тарзидир.  Мавҳумлик ва чалғинишларга дуч келган ҳозирги мактаблар ва динлар афсуски фасодлик ва ифротий дунёпарастликдан қутилиш учун маънавий ва руҳий эҳтиёжларни қониқтиришга жавоб беришолмаган. Ҳатто бошида бундай динларга эътиқод қилган айрим шахслар ҳам аста –секинлик билан қӯл тортишган. Бу ӯртада самовий охирги дин , яъни чалғинишдан пок қолган ислом дини руҳий осойишталик, ҳамда дунёвий ва ухравий саодатга эришиш учун бир паногоҳга эҳтиёж сезган кӯп одамларни ӯзига жалб этмоқда.

Хонум Наташа Ражу болалик ва успиринлик даврида масеҳият таълимотларига эътиқод қилган шахслардан бири эди. Аммо аста-секинлик билан бу диндан узоқлашиб охири ислом динини ӯзининг нажот бергувчи мактаби этиб қабул қилди.  Наташаннинг ота-онаси муҳожирлардан эдилар. У Канадада дунёга келган. Наташа ота-онасининг оиласи масеҳийлардан эдилар. Наташанинг бобоси ва онасининг амакиси мусулмон эдилар. Аммо йӯлнинг узоқлиги сабабли улар билан  борди келдиси йӯқ эди. Канаданинг янги мусулмон бӯлган бу аёл эътиқодли насроний эди. У мазҳабий маросимларда фаъол қатнашарди. У бу ҳақда шундай деб айтади: “Якшанба кунлари калисога бориш бизнинг оиламиз учун муҳим бир иш эди. Мен диний аъмолларга риоят этардим.

Биз калисодаги фаъолиятларда қатнашардик. Крисмас ва бошқа мазҳабий маросимларга борардик. Мен ҳақиқий маънода масеҳий эдим ва худога иймон қилардим. Ота-онам ҳам мустаҳкам иймонли шахслар эдилар. Улар бизларга диний масалаларни тушунтириб берардилар. Болалик даврида ота-онам ӯргатадиган дин ҳақида менда кӯп савол йӯқ эди. Хурсанд эдим ва Худо, ҳамда  Исони яхши кураман деб айтардим. Масеҳий эканлигимдан жуда хурсанд эдим.

Хонум Наташа ӯспиринлик даврида ушбу даврнинг синчковлик тақозосига кӯра турли саволларга юзмаюз бӯлди. У масеҳият динида мавжуд бӯлмаган эътиқод ва аъмоллар сабабини тушуниб олиш пайига тушди. Янги мусулмон бӯлган Канадалик ушбу аёл шак-шубҳаларининг бошланиши ҳақида шундай деб айтади: Тахминан 17 ёшга кирганим чоғида ӯз эътиқодларим ҳақида савол беришни бошладим. Масалан, нима учун масеҳият ҳақдир?

Нима учун Худога иймон келтиришим керак?

Нима учун Исо масеҳ салибга тортилди?, каби саволлар зеҳнимга келарди. Ана шу вақтда  диним ҳақида суриштириш ва излашни бошладим. Аммо ӯз саволларимга қониқтирадиган мантиқий жавоб тополмадим. Масеҳият дини мен учун ҳақиқат йӯли эмаслигини сездим. Ана шу вақтда масеҳият ва унинг муқаддас китоби ҳақида кенгроқ тадқиқот олиб бориш учун Наташага имконият вужудга келди. У калисо томонидан ташкил этиладиган дарсларга қатнашиши лозим эди. У бу мавзўни шундай шундай шарҳ-изоҳ беради: «Агарчи муқаддас китоблар билан жиддий ва мустаҳкам алоқада бӯлмасамда, аммо муқаддас китоб ҳақида тадқиқот олиб бориш, уни ӯқиш ва уни тушуниш учун имконият топтим. Бизнинг ихтиёримизга турли дарс ва устодларни ажратишган эди. Биз қадимий ва янги асрнинг китобларини мутолаа  этардик. Шунингдек, муқаддас матнларни ҳам ӯқирдик . Инжил ҳақида тадқиқот олиб бориш ва уни таҳлил этиш хонум Наташадаги шак-шубҳаларни на фақат бартараф этмади, балки бу шак-шубҳаларнинг янада купайиши сабабига айлади. Охир-оқибат уни динсиз бир шахсга айлантириб қӯйди.

Хонум Наташа уша вақтдаги ӯз эътиқодини шундай баён этади: “Мен умуман динга қараб амал қилмасдим, балки динга қарши эдим. Чунки жаҳондаги барча эътиқодлар хатодир деб ӯйлардим. Динга нима эҳтиёж борлигини мен тушунмасдим . Мен дойим динга эътиқод қилмайдиган бир шахсман деб айтардим. Бунинг ӯзи кифоят қилмасди. Худо билан фақат шахсий алоқада бӯлишнинг ӯзи кифоят қилмасди. Ҳақиқатан ҳам Наташа бир томондан масеҳият таълимотларини қониқтирадиган таълимот деб билмасди. Бошқа томондан эса, унинг ӯрнига бошқа таълимотни топмасди. Хонум Наташа янги ва қадимий асрни ӯзига қамраб олган ҳозирги Инжил китобини  таҳлил этиб ӯз саволларига жавоб топа олмаганидан кейин чалғинишларга юзмаюз бӯлди. Ҳақиқий Инжил ёки янги асрнинг китоби иллоҳий буюк пайғамбар Исо алайҳиссаломга ваҳий орқали нозил бӯлган Худонинг самовий китобидир. Аммо уни тӯплаб тартибга келтиришмади. Шунинг учун ӯзгаришларга юзмаюз бӯлди. Ҳозирги Инжиллар ул ҳазратнинг осмонга кӯтаришларидан ӯн йиллар олдин ёзилган.Табиийки самовий ҳар бир китоб хатога йӯл қуйиши мумкин эмас. Инжил китобида Худо, Ҳазрат Исо алайҳиссалом, Ҳазрат Марям саломуллоҳи алайҳо ҳақида кӯп масалалар назарга ташланадиким мантиқий ва қабул қилиб бӯлмайдиган масаладир. Бундай чалғинишнинг яққол намунаси таслис, яъни учта худога эътиқод қилишдир.

Таврот ёки қадимий асрнинг китоби ҳам милоддан олдинги 586 йилда Бобул подшоси Бахтуннаср ҳужум қилгани натижасида ӯртадан йӯқ бӯлди ва яҳудийлар 111 йилдан кейин уни бошқатдан ёздилар . Натижада, кӯп хатолар юзага келди.  Самовий китоблар ӯртасида фақат Қуръони карим ваҳий нозил бӯлишидан сӯнг дарҳол ёзилди. Шу сабали ӯзгаришлардан сақланди.

Шунингдек, ушбу буюк иллоҳий китобда қадимги пайғамбарлар китобларининг хатолари ҳақида

Бақара муборак сурасининг 79 ояти каримасида шундай айтади: «Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!

Охир-оқибат Наташа ислом дини билан ошно бӯлиб унинг жозибаликларига мафтун бӯлиб қолди.  Наташанинг бу дин билан яқиндан ошно бӯлиши намоз саҳнасини кӯришидан бошланди. У бу ҳақда айтади: 20 ёшлигимда ислом билан танишдим. Бир куни намоз ӯқаётган ва Худога тоат-ибодат қилаётган шахсни кӯриб қолдим. Зеҳнимдаги кӯп саволларга бу кишидан жавоб олдим. Намоз холиқ ва махлуқ ӯртасидаги энг яхши ва эзгӯ алоқаси ҳисобланади.

 

Ёрлиқ