июл 17, 2018 18:03 Asia/Tashkent

Эркинлик адолат билан биргаликда  дунёнинг барча кўрашувчи шахсларнинг ормонлариданمذا

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Бугунги дастуримизда сизларни   Исломий Инқилобда халқнинг асосий шиорларидан  ҳисобланмиш ва  Эрон миллатининг  энг тарихий талабларидан бири бӯлган эркинлик  ҳақидаги Исломий Инқилоб раҳбарининг қарашлари билан таништирамиз.Бизни тинглаб бӯлинг!

Эркинлик адолат билан биргаликда  дунёнинг барча кўрашувчи шахсларнинг ормонларидан бири бӯлиб  шу сабабдан дунёнинг сиёсий адабиётида қийматли ва юксак ӯринга эгадир. Эркинлик сиёсий фалсафа ва сиёсий туқнашувларда қай даражада қадр-қиймат ва аҳамиятга эга бӯлса, мафҳум нуқтаи назаридан ҳам мавҳум ва баҳс-мунозара этиладиган масаладир.

 Ҳар бир мактаб эркинлик ҳақида турли тафсир ва хулосаларни тақдим  этишди, аммо шубҳасиз шу иддаони  қабул қилиш мумкинки  фикрий ва сиёсий барча мактаблар ӯртасида либерализм мактаби эркинликнинг энг муҳим ва жиддий муҳофазатчиси  ҳисобланади. Агарчи ушбу мактабларнинг фалсафаси ӯртасида эркинликка эътибор бериш ва унинг ҳад-ҳудудини баён этиш бобида кӯп ихтилофлар мавжуд бўсада. Либерализм мактабининг машҳур муттафаккирларидан бири Айзия Берлин эркинликни салбий ва ижобий шаклга ажратади ва эркинликнинг ушбу икки шаклини шарҳ-изоҳ беришда эса унинг салбий жиҳатини давлат томонидан шахснинг хусусий ҳаётига аралашувидан қутилиш ва унинг ижобий жиҳатини фуқароларнинг амал қилишлари, сайъ-ҳаракат этишлари ва иштирок этиш учун  имкон ва замина яратиш маъносида деб билади. Барса ушбу мактаблар ва эркинлик ҳақида назариячиларнинг ақидалари ақлоний ва инсоний асосга эгадир. Аммо Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қарашларидан илдиз олган ислом мактабида эркинлик ислом дини ва тавҳидий тизимнинг доирасида талқин этилади. Унинг энг юқори нуқтаси маънавий эркинлик ва иллоҳий яқинлашиш мақомига эришишдир.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андишасида ақида эркинлиги, сӯз эркинлиги, ҳамда ижтимоий ва сиёсий эркинликлар каби эркинликнинг бошқа жиҳатлари диний нуқтаи назардан аҳамият қаратилади. Имом Хумайний (р.а) эркинликни қабул ва тарафдорлик қилиш зимнида, уни ижтимоий ва шахсий арсаларда инсонларнинг табиий , фитрий ва зотий ҳуқуқларидан бири деб биладилар. Ул ҳазратнинг эътиқодига кӯра, эркинлик бир инсон бошқа инсонга ато этадиган ва бошқаларга берадиган ҳақ-ҳуқуқ эмас, балким инсоннинг фитрати ва унинг табиатидан келиб чиққан инсонларнинг табиий ҳуқуқларидир.  

Агарчи бир мактаб ёки бир давлат  уни расмий равишда қабул қилмаса ҳам айни ҳолда ҳар бир жамият ӯзининг рукнларини муҳофазат этиш, хавфсизлик ва тартиб-интизомини таъминлаш мақсадида эркинликдан фойдаланишда шарт-шароит ва ҳад-ҳуҳудини аниқлаши мумкин. Лекин эркинлик пойдивори ва асосида ноаниқлик яратиш бир мактаб, давлат ва ҳукумат ёки жамиятнинг  шахслари салоҳиятидан ташқаридадир.

Хулоса қилиб айтганда, Имом Хумайний (р.а)-нинг нуқтаи назаридан эркинлик инсоннинг зотидадир ва ӯзининг инсоний табиатига кӯра эркин ва эркинликни талаб этиш хусусиятига эгадир.  Ҳокимият жараёнида халқнинг ҳузур топиши, қудрат тизими, сайловларда муҳим рол ӯйнашни таъкидлаш Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг изҳор этган баёнотларидаги эркинликнинг тимсолидир. Ул ҳазрат сиёсий, ижтимоий ва шахсий эркинликларни расмий равишда қабул қилиш зимнида андиша, ақида сӯз эркинлиги, партияларни ташкил этиш эркинлиги қарор қабул қилишда иштирок этиш, халққа зарар етказмаслик, ҳукумат учун фитна-найрангларни вужудга келтирмаслик, ахлоққа риоят этиш, ақл ва шариатни эркинликнинг ҳад-ҳудуди унвонида эслатиб ӯтадилар. Ул ҳазратнинг таъкидлашларича исломда инсондан олинадиган эркинликлар бу шахснинг инсоний табиатига, ҳамда жамиятнинг манфаатига зарар етказадиган эркинлик ҳисобланади.

Имом Хумайний нуқтаи назаридан ислом инсон эркинлигини таъминловчи мактаб ҳисобланади. Ул ҳазрат ўз баёнотларида “Биз учун саҳиҳ ва солим эркинликни ислом таъминлайди-деб таъкидлаган эдилар. Ул ҳазрат эронликларга эркинлик ато этишни ёлғондан ваъда берган шоҳ режимига қарши аксиламал кӯрсатиб шундай марҳамат марҳамат этадилар:  “Эркинликни ато этаман деб ваъда берганлар???!! Эркинликни ато этиш мумкинми? Бу сўзнинг ўзи жиноятдир. 

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир     соатлик   оқшомги     дастуримизда "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришни  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эркинликни ато этдик дейишнинг ўзи жиноятдир. Эркинлик халқнинг ҳаққидир. Қонун ва Худо одамларга эркинлик берган, ислом эркинлик берган, асосий қонун эркинликни халққа ато этган. Эркинлдик ато этдик деган сўз хатодир. Сен кимсанки, ато этасан?”

Ул ҳазрат исломий ҳукуматнинг хусусиятини эркинликни максимал даражада таъминлаш  ва давлатдан қурмаслик деб билиб шундай марҳамат этадилар: “Ислом динида бўғиш йўқ, исломда барча қатлам, эркак ва аёллар, қора ва оқ одамлар ва барча-барчалар учун эркинлик мавжуддир. Халқ бундан кейин ҳукуматдан эмас, балки ўзларидан қурқишлари лозим. Мабодо гуноҳ қиламан деб ўзларидан қурқишлари керак. Адолат ҳукумати гуноҳ қилиш олдини олади , жазо беради. Гуноҳ қилмайлик деб биз ўзимиздан қурқишимиз керак. Ислом ҳукумати ҳеч қачон гуноҳ қилмайди. Бошқа давлат халқни зўрламайди.”

 

Ёрлиқ