Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июл ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 2408 йил олдин милоддан олдинги 390 йил июл ойининг 18-чисида:
Гул қавми ва римликлар ўртасидаги “Олия” уруши римликларнинг мағлуб бўлишлари билан якун топди. Гул қавми Франция, Белгия ва Швецариянинг ғарбида ҳаёт кечиришарди. Римликлар эса бугунги Италиянинг шимолида истиқомат қилишарди. Бу мағлубиятнинг оқибатида Гул қавмининг кучлари Рим шаҳрини тасарруф этиб, уни бўзиб ташлашди ва кўп ҳужжатларни ўртадан йўқ қилиб ташлашди. Кўтилмаган ушбу мағлубият Рим армиясининг ўз ҳарбий тизимига янгича қараши ва ислоҳот киритиши ҳамда бошқа сарзаминларни ўз тасарруфига киритиши сабабига айланди. Шунингдек Рим шаҳри қайта тикланди.
Бундан 1147 йил олдин милодий 871 йил июл ойининг 18-чисида:
Милодий тўққинзинчи асрда Дания ва Англия ўртасидаги 25 йиллик уруш бошланди. Бу урушларда Англиянинг ёў подшоси Алфреди кабир, яъни катта Алфред фронтда машҳур қумондон бўлганди. Агарчи данияликлар аввалида Англияга қарши ҳужум қилиб ушбу мамлакатнинг кўп қисмини ишғол этишди. Аммо 25 йиллик бу уруш охири милодий 896 йил июл ойининг 9-чисида Англиянинг ғалабаси билан охирга етди.
Бундан 237 йил олдин милодий 1781 йил июл ойининг 18-чисида:
Англиялик астроном Вильям Хершел галактиканинг моҳиятини кашф этишга муваффақ бўлди. У ўзи ясаган телескоп орқали юлдузларни кўзатишни бошлади ва сомон йўли деб аталадиган галактика юлдузлардан таркиб топгани ва қуёш тизими ҳам унинг кичик бир қисми эканлигини исботлади. Бу тизимдаги барча жисмлар бирбирлари билан фазода ҳаракат қилишади. Хершел шунингдек Урунос, яъни уран юлдузини кашф этган шахс ҳисобланади. У милодий 1822 йили 84 ёшида вафот этди.
Бундан 30 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-куни Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598 рақамли резолюциясини расман тан олди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу резолюцияда Эрон билан Ироқни оташкесим эълон қилиб, урушни тӯхтатишга чақирганди. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу резолюциядаги айрим ижобий нукталар, хусусан босқинчи ким эканлиги ва товон тўлаш масаласидаги бандларни инобатга олган ҳолда, уни тан олди.
Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ироқдаги собиқ режим БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598-резолюсиясини тан олган бўлсада, аммо расмий оташкесим вақти, шамсий 1367 йи мурдод ойигача, яъни 1988 йилнинг август ойигача Эронга қарши босқинчилик ҳужумларини давом эттираверди.