Солеҳ инсонлар билан сўҳбатдош бўлишнинг фазилати
Инсонлар рақобат қилиш ва мулоқот қилиш билан бирбирларига чуқур тасир етказишади. Яхши ва солеҳ дўст одамда камолотга етиш ва уни ислоҳ этишдаги майл-хоҳишини мустаҳкамлайди ва инсонни саодатга эришиш йўлида ёрдам беради.
Аксинча, ёмон инсонлар билан дўстлик қилиш эса инсонни табоҳлик ва фасодликка чорлайди. Шамол ва шабада эсганида ташландиқлардан ёмон ҳид ҳавода тарқалади. Аммо яхши гул боғидан шамол эсганида эса атиргулларнинг яхши ҳидини ўзи билан олиб келади. Бошқалар билан дўстлик қилиш ҳам ана шунга ўхшайди. Ҳам яхши солеҳ инсонлар бизга тасир етказишади ва ҳам ёмон одамлар. Яхши ва солеҳ инсонлар билан дўстлик қилиш инсонни яхшилик ва солеҳ амалларни бажаришга чорлайди. Аммо ёмон одамлар билан ўтириб дўстлик қилиш эса инсоннинг шахсияти, афкори ва ахлоқини бузади. Бир куни ҳаворийлар ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг наздига келиб ул ҳазратдан сўрадилар: “Эй, Худонинг руҳи! Ким билан дўстлик ва мулоқот қилайлик? Исо Масеҳ алайҳиссалом жавоб берди: Унинг дийдори Худони эслатадиган, сўзлари сизнинг билимингизга билим қўшадиган, илми сизни охират учун туша олишга ташвиқот этадиган киши билан дўстлик ва мулоқот қилинг!”
Инсоннинг шахсияти тўртта муҳитда, яъни оила, таълим олиш, ишлаш ва рафоқат қилиш муҳитларида шаклланади. Рафоқат ва дўстлик муҳити инсон учун жуда ширин ва жозибали муҳитдир. Инсон ўзининг фитратидан келиб чиқиб ўз ҳаётида дўстлик қилиш ва рафоқат қилишга мойиллик зоҳир этади. У ўз дўстларининг муҳитида осойишталик ва тинчликни ҳис этади ва улар билан хурсандчилик ҳамда шодоблик лаҳзаларини ўтказади. Муҳим нуқта шундан иборатким, дўстлар билан сўҳбатлашганда уларнинг ақидалари, ахлоқ, хулқ-атвор ва табиатлари шахсга тасир етказади. Шунинг учун дўст ва рафиқни танлашнинг ўзи катта аҳамиятга эгадир.
Инсонлар мулоқот қилиш ва рафоқат қилишлари билан бирбирларига катта тасир етказишади. Яхши дўст ва рафиқ камолотга етиш ва солеҳ амалларни бажаришга бўлган истак-хоҳишларни янада мустаҳкамлайди ва инсонни саодатга етиш сари ҳидоят этади. Аммо аксинча ёмон одамлар билан сўҳбатдош бўлиш ёки дўстлик қилиш эса инсонни ёмон йўл ва фасодликка етаклайди. Ана шу тасир етказиш ва тасирланишни эътиборга олган ҳолда ҳақиқат пешволари ўз издошларини нотуғри рафоқат ва мулоқотдан парҳиз қилишга даъват этишади. Чунончи, айримлар билан дўстлик ва рафоқат қилиш ва айримлар билан дўстлик қилишдан қайтариш шахснинг бадбахт бўлиши ёки хушбахт бўлишида уларнинг тақдирни белгиловчи рол уйнаши сабабидандир. Барча диний пешволар ва анбиёларнинг тавсиялари шундан иборатким, инсон ўзининг дўстлари ва сўҳбатдошларини танлашда диққат-эътибор қаратиши лозим. Шунингдек шойиста, иймонли ва эзгў ахлоққа эга бўлган дўстлар даврасида ўтириши лозим. Солеҳ амалли дўстлар дўстлик фазосини соғломлаштиришади. Улар муаттар гулларга ўхшайдиларким, улар билан дўстлик қилиш ва улар билан унс олиш инсонни камолотга етказади ва уларнинг хулқ-атворларини яхшилайди.
Қуръони каримда дўстлик масаласига махсус аҳамият қаратилади. Чунки турмуш уртоғидан кейин инсон тақдирига дўст катта тасир етказади. Шу сабабдан Қуръон оятларида турли сўзлардан фойдаланиш билан дўстлик масалалари ва унинг жиҳатлари баён этилади. Қуръон нуқтаи назаридан ҳар бир шахс ўзининг руҳи билан муносиб келадиган шахсни ўзи учун дўст этиб танлайди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда унинг сўҳбатдоши бўлиши мумкин бўлган шахсни танлайди. Бу нарса руҳия ва камолотдаги муносиблик ва ҳамжиҳатликдан келиб чиқадиким, ҳар бир киши ўзи учун муносиб деб билади. Шунинг учун ривоятларда шахсни унинг дўстлари ва сўҳбатдошларига қараб танлаш лозим деб келтирилади. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай деб марҳамат этганлар: “Одамнинг оинаси унинг дўстидир. Демак, сизлардан ҳар бирингиз ким билан дўст бўлишдан эҳтиёт бўлинг!”
Қуръони карим Нисо муборак сурасининг 69 ояти каримасида шундай буюради: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!”
Бу оятдан шунга англаб етамизки, Қуръон нуқтаи назаридан дўстлик қилишда энг яхшилар пайғамбарлар, солеҳ инсонлар, сиддиқларлар ҳисобланишади. Бунга қарши, Қуръон нуқтаи назаридан энг ёмон сўҳбатдошлар уша шахслар ҳисобланишадиким, шайтонга буй сунишади. Бу одамлар гумроҳ бўлган кофирлар, ботилга интиладиган, нотуғри одамлар ва бунга ўхшаган инсонларни ўзига қамраб оладиким, энг ёмон сўҳбатдошлар ҳисобланишади. Исломий ривоятларда турли гуруҳлар билан сўҳбатдош бўлиш ва уларнинг шахсга етказадиган тасири ҳақида фикр баён этилади. Мисол учун бой ва давлатманд одамлар билан сўҳбатдош бўлиш ҳақида шундай келтирилади: “Кимки бой ва давлатманд одамлар билан сўҳбатдош бўлса, Аллоҳ таоло дунё муҳаббати ва унга бўлган майлини зиёда айлайди”. Бой ва давлатманд одамлар доим мол йиғиш ва бойликни касб этиш андешасида бўлишлари сабабли уларнинг хатти-ҳаракатлари ва сўҳбатлари қандай бойликни жамлаш ва уни қандай сақлаш атрофида бўлади. Албатта чиройли либос, автомашина, уй-жой ва хизматкорларга эга бўлган бой ва давлатманд шахсларни кўришнинг ўзи фаровонлик ва осойишталикка эришиш учун инсонни васвасага солади. Ана шу сабабли дунёнинг мол-мулкига бўлган меҳр-муҳаббат уларнинг қалбларида жой олади. Инсонни янада кўпроқ мол-мулк ва бойлик жамлашга чорлайди ва уларда мавжуд бўлган қаноатланиш ҳис-туйғусини заифлантиради. Шунингдек у Худо ва охиратдан ғафлатда қолиб бирон бир камбағалга кўмак бериши ҳам қийин бўлади.”