июл 22, 2018 13:43 Asia/Tashkent

Болани муҳофазат этиш ва сақлаш ҳаққидан фойдаланиши  боланинг энг асосий ҳақ-ҳуқуқларидан ҳисобланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Вафо Назарий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                 

Азизлар бугунги дастурда исломда болаларнинг бошқа айрим ҳуқуқлари, айниқса қариндошлик ҳаққи, васийлик ҳаққи, тўланадиган алимент ҳаққи ва бошқа мавзўлар ҳақида сўҳбатлашамиз. Бола учун катта аҳамиятни касб этадиган ва унга катта тасир етказадиган муҳим ҳуқуқлардан бири бу қариндошлик, насл-насаб ҳаққи ҳисобланадиким, эркак ва хотин ўртасидаги алоқадан бошланади ва бола уларнинг бағрида дунёга келади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, боланинг насл-насабга эга бўлиш ҳаққи, яъни ота-онага эга бўлиш ва уларнинг ҳимоятларидан фойдаланаи, васийлик ва тўланадиган элимент ҳаққига эга бўлиш каби болаларга тешгишли бўлган ҳуқуқлардан кўпи боланинг насл-насабга эга бўлиши сояси остида аниқланади ёки таъминланади. Болалар ҳуқуқларига  ишора этиб ўтган нарсаларни эътиборга олган ҳолда, шуни зикр этиш жоизким, болаларнинг зарар ва зиён кўришлари ва истиқлолга эга бўлмасликлари ҳамда уларнинг бир таянчга эҳтиёж сезишлари сабабли насл-насабга эга бўлмоқ жуда катта рол уйнаши мумкин. Боланинг оилага тегишли бўлиши аниқ ва ўзига хос таърифга эгадирким, болани ўз ҳолига ташлаб қуйиш ва нотуғри одамларга таянишдан сақлайди. Шунингдек золим ва фойда курувчи одамлар боланинг руҳий ва жисмоний заифлигидан фойдалана олишмайди. Айрим ёзувчиларнинг баён этишларига кўра, бола ота-она, оилага эга бўлиш ва улар билан мунтазам равишда алоқага эга бўлиш ҳаққига эгадир.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фурқон муборак сурасининг 54 ояти каримасида шундай марҳамат қилади:” У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир..”      

     Ислом дини ҳуқуқида оила муҳим ва катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун болалар жисмоний нуқтаи назардан бўладими ёки руҳий ва таълим-тарбия нуқтаи назаридан бўладими жамиятга мувафаққиятли ва соғлом равишда тарбиялаб вояга етказиш учун махсус ва аниқ қоида қонунларга эгадир. Имом Ризо алайҳиссаломдан зино этишни исботлаш учун тўртта шоҳид ва қатл этиш учун эса иккита шоҳид лозим эканлиги ҳақида сўрадилар. Ул ҳазрат шундай жавоб бердилар: “бошқа ҳуқуқларга қараганда зино этишни исботлаш қийин эканлиги шундан иборатким, унда фарзанднинг насл-насаби ва натижада меросининг бузилиши мавжуддир.” Бу сўз шунга ишора этадиким, насл-насаб масаласи ҳаётий ва муҳим масалалардан ҳисобланади ва ислом дини уни жиддий ва қатъий муҳофазат этади. Шиа мазҳабининг ривоят манбаларида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан шундай келтирилади: “Агар туғиладиган фарзанд ўзиники эканлигини биладиган шахс уни инкор этса, Худо уни ўзининг раҳматидан маҳрум этади ва қиёмат кунида барча одамлар наздида уни расво этади.”                                           

Болани муҳофазат этиш ва сақлаш ҳаққидан фойдаланиши  боланинг энг асосий ҳақ-ҳуқуқларидан ҳисобланади. Чунки боланинг туғилишидан кейинги энг муҳим масалаларидан бири уни тарбиялаш ва уни вояга етказиш масаласи ҳисобланади. Боланинг ғамхўр, ишончли бошпанаҳ ва таянчга эҳтиёж сезишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки ушбу ҳақ-ҳуқуқнинг аҳамиятга эга бўлишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бунга қўшимча, ҳар бир жамиятнинг келажаги болаларнинг таълим-тарбия олишлари ва вояга етишлари ҳисобланади. Чунки жамиятдаги шахслар хатти-ҳаракатларининг меъёрлари болалик даврида, айниқса туғилишнинг дастлабки йилларида ҳатто ҳомиладорлик даврида шаклланади.

Ҳизонат сўзи болани ўз олдига олиш, уни ҳимоялаб сақлаш ва унга оналик қилиш маъносида келади. Шундай назарга ташланадиким, ҳизонатнинг асосий маъноси ўзини бошқара олмайдиган бирон кишини ҳимоят қилиш ва уни қуриқлаш маъносидадир. Бунга қўшимча, бу сўзнинг мафҳумида тарбия бериш маъноси мавжуд эмас. Агарчи сақлаш ва ҳимоят этишнинг натижаси болани тарбиялаш маъносини англатиши мумкин. Эҳтимол, шу сабабдан бўлса керакки, айрим фақеҳшунослар кичик болани сақлаш ва уни ҳимоят этишда онанинг ҳаққи борлиги ҳақидаги баҳс-мунозараларда болани тарбиялашга ҳам ишора этишади ва айримлари эса тарбия беришни ҳизонат, яъни болани сақлаш ва уни ҳимоят этишнинг натижаси ва тасири деб билишади. Ҳар ҳолда болани ҳимоят этиш ва уни сақлашни икки жиҳатдан таҳлил этишга туғри келади. Биринчиси ота-она муштарак ҳаётда бирга яшаб ажралиш мақсадида бўлмаган фурсатда ва иккинчиси эса бирбиридан ажралишни истаганларида болани улардан бирига топшириш масаласи юзага келганида.  Биринчи ҳолатда табиийки, болани муҳофазат этиш ва уни ҳимоят этиш эр ва хотиннинг вазифасидир. Аммо иккинчи ҳолатда эса агар бирон келишувга келмасалар ким муҳофазат ва уни сақлаш ҳаққига эга бўлиши масаласи юзага келади. Бундай вақтда болани сақлаш ва уни муҳофазат этиш масаласи боланинг фойдаси ва манфаатига қараб ҳал этилиши лозим. Ислом ҳуқуқида ҳам ота-оналарнинг ўз фарзандларига зотий алоқага эга бўлишларини эътиборга олган ҳолда, агар оила муҳити ҳимоят этиш ва ахлоқий жиҳатдан болага хатарли бўлмаса ва болани муҳофазат этиш учун болани ўз ота-онасининг ҳомийлигидан ажратишдан бошқа чора бўлмаса, ҳизонат, яъни болани муҳофазат этиш ва уни сақлаш фақат оиланинг ички масаласига тегишлидир. Бола ҳуқуқлари конвенциясида ҳам боланинг манфаати ва фойдасидан келиб чиққан ҳолда уни муҳофазат этиш ва ҳимоят этиш масаласига аҳамият қаратилган.           

                                          

Ёрлиқ