Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом динида ҳайвонларнинг асосий эҳтиёжларни қониқтириш улар ҳуқуқларининг бир қисмидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Борлиқ дунёсининг ақлли мажмуаси ва унинг яратгувчиси ӯртасида алоқа мавжуд бӯлсада, уни дарк этиш оддий инсон учун осон эмас. Аммо ҳайвонот ҳам ақл, ҳиссиёт ва меҳр-муҳаббатга эга. Шунинг учун ҳурмат-эҳтиромга лойиқдирлар. Одамлар ҳам улардан фойдаланишади ва уларга нисбатан эҳтиром зоҳир этишади. Аллоҳ таоло инсонни дунёни асрашга, неъматлардан фойдаланишга, уларни поймол қилмаслик, ҳалок этмасликка, ёмонлик йӯлида эмас яхшилик йӯлида ишлатишликка амр қилган.
Имом Содиқ (а) шундай марҳамат этади: “Аллоҳ таоло ҳайвонларни инсондан кӯра фарқли даражада, яъни уларга дарк этиш қобилияти ва шуур бермаган бӯлсада , аммо уларга тӯртта сифатни иноят этган: ӯз яратгувчи Холиқни билиши, ризқ-рӯзини топиш йӯлини билиш, нарни урғочидан ажратиш ва ӯлимдан қурқишни . ”
Ислом динида ҳайвонларнинг асосий эҳтиёжларни қониқтириш улар ҳуқуқларининг бир қисмидир. Улар учун сув, ут ва муносиб макон, ҳамда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, уларни озор ва қийноққа солмаслик , уларни ӯлдирмаслик ислом дини ҳайвонларнинг эгалари ва бошқаларга вожиб этиб қӯйган ҳуқуқлардан биридир.
Ислом пайғамбари (с) шундай марҳамат этганлар: “Ҳайвонларни ишлатишга олганингизда улар учун ажратилган макон ё саройларда уларни қийнамасдан дам олишларига фурсат беринг.”
Парвардигор ҳайвонларни парвариш қилиш ва улардан ғамхӯрлик қилиш учун инсонни уларга эга этиб тайинлади. Ҳайвонлар ӯз эҳтиёжларини қониқтириш учун тилсиз махлуқ этиб яратилган. Шу сабабли уларни қамаб қӯйиш ва уларни иллоҳий неъматлардан маҳрум қилиш мумкин эмас. Агар чанқоқ қолган ҳайвон ӯлим хавфида бӯлса ва инсоннинг вузӯ олиши, ҳамда ҳайвонни сероб айлаши учун сув етарли даражада бӯлмаса, айрим вақтларда ҳайвонни сероб айлаб вузӯ олиш ӯрнига таямум қилиш мақсадга мувофиқдир.
Имом Содиқ (а) марҳамат этади: Аллоҳ таоло чанқоқ қолганларни сероб айлаган инсонни яхши куради ва чанқоқ қолган ҳайвонни сероб қиладиган инсонни парвардигор ӯз аршининг сояси остида жой беради.
Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат этадилар: “Қуш ӯз уясида Аллоҳ таоло паноҳидадир. Қачонки ӯз уясидан учса уларни овлашингиз мумкин “.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.