Нур томон йӯл-789
789-қисм« Фотир " муборак сураси 45--ояти каримасининг шарҳи.
Азизлар, бугунги суҳбатимизда «Фотир " муборак сурасининг сӯнгги, яъни 45-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَوْ يُؤَاخِذُ اللَّـهُ النَّاسَ بِمَا كَسَبُوا مَا تَرَكَ عَلَىٰ ظَهْرِهَا مِن دَابَّةٍ وَلَـٰكِن يُؤَخِّرُهُمْ إِلَىٰ أَجَلٍ مُّسَمًّى ۖ فَإِذَا جَاءَ أَجَلُهُمْ فَإِنَّ اللَّـهَ كَانَ بِعِبَادِهِ بَصِيرًا ﴿٤٥﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Агар Аллоҳ одамларни қилганларига яраша оладиган бўлса, ер устида қимир этган жониворни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача қўйиб қўюр. Ўша ажаллари келганда эса... Бас, албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчи зотдир. (45)
Мутакаббирларнинг ҳийла-найранги ва улар ишининг аянчли оқибати ҳақида баҳс юритган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Албатта Аллоҳ сабрли ва унинг даргоҳи кенг. У ҳадидан ошган ёхуд гуноҳ қилган кишиларни дарров тутиб олиб, жазоламайди. Балки Аллоҳ таъоло барча одамларга токи дунёда яшаб турган эканлар хато ва камчиликлари учун тавба қилиб, қиёмат куни жазосидан омон қолишларига фурсат беради. Аммо ӯлим етиб келганидан сӯнг тавбалар қабул қилинмайди.
“Фотир” муборак сурасининг охирги ояти бӯлган бу ояти каримада Аллоҳнинг инсонларга аталган лутфу марҳамати баён этилган. Парвардигори карим гуноҳкор бандаларини дарров жазоламайди, балки уларга хато йӯлдан қайтиш ва тавба қилишлари учун имконият беради.
Бу нуктада Аллоҳнинг буюк ҳикмати яширин. Инсонга тавба қилиш фурсати берилмаганда, унинг ихтиёри ӯз қӯлида бӯлмас ва гуноҳ қилмаслик учун мажбур эди. Масалан ёлғончининг тилдан қолиб лол-соқов бӯлишини кӯрган киши ноилож ёлғон гапиришдан тилини тияр, аммо бу мажбурийликдан , бӯларди.
Инсонга берилажак мукофот ва жазонинг қиёмат кунига қолдирилгани сабаб яхшилар ӯз ихтиёрлари билан эзгу амалларни бажариб, ёмонлар ихтиёрий равишда ёвуз қилмишларга қӯл уришади. Натижада бу икки гуруҳнинг ҳеч бири бажараётган амалларида мажбурийлик ни ҳис қилишмайди. Балки улар ӯз қилмишларини тӯлиқ ихтиёрий тарзда бажаришади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсоннинг дунёдаги амалларига қиёмат куни жазо берилишининг сабабларидан бири аҳли башар наслининг давомийлигидир. Одамлар қилган амаллари учун шу дунёдаёқ муҳокама ва жазога тортилганларида, эҳтимол, ер юзида одамизоднинг уруғи қуриб битарди.
- Аллоҳнинг сабри улуғдир. Парвардигори карим бандаларига тавба қилишлари учун муҳлат бергувчи ва авф этгувчидир. Шу сабабли инсонни гуноҳи учун зудлик билан жазоламайди.
Шу билан “Фотир” муборак сурасининг шарҳи ниҳоясига етди. Янаги суҳбатимизда “Ёсин” муборак сурасининг осон ва равон таржима ва шарҳини бошлаймиз, иншаАллоҳ.