Эрон бозори
Эрон металлургияси тарихи
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз “Эрон озиқ-овқат маҳсулотлари ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон кенг масоҳатга эга мамлакат бўлиб, иқлими нисбатан қуруқ бўлсада, хос жуғрофик мавқе, турли иқлим, ҳосилхез ерлар, етарли ишчи кучи ва мутахассисларга эга бўлгани боис қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, балиқчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳамда ушбу саноатни ривожлантиришда мамлакатда муносиб шароитларни яратган.
Эрон юрти 12 турдаги иқлим шароити ва юқори ҳосил берувчи ерларга эга бўлгани сабабли мазкур мамлакатда мўътадил, иссиқ ва совуқ минтақаларга етиштирилиши мумкин бўлган барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.
Эрон жаҳонда писта, хурмо, анор, узум, помидор, лимонга ўхшаган 20 турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бешта асосий мамлакатнинг биридир. Айниқса. боғлардан олинадиган меваларнинг ранги, тами ва сифатида бўйича ҳам Эрон дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.
Бугунги кунда Эронда мингдан ортиқ озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари самарали фаолият кўрсатишмоқда. Мазкур озиқ- овқат корхоналари қишлоқ хўжалиқ ва саноат соҳаларини ўзаро уйғунлаштирган ва унинг натижасида мамлакат саноатининг 18 фоизини ушбу соҳа ташкил этган.
Эндиликда жаҳон аҳолиси истеъмол қилувчи протеиндан бой бўлган озуқаларнинг 15 фоизини балиқлар ташкил этишади.
Эрон Каспий денгизида 600 километрдан ортиқроқ қирғоқ чизиғи 1800 километрдан ортиқроқ Форс кўрфази ва Уммон денгизида соҳил чизиғига эгадир. Шу сабабдан мазкур мамлакат денгиз манбаларидан кенг кўламда фойдаланиб келмоқда. Эроннинг кенг масоҳатга эга бўлган ушбу сув ҳудудларига эга бўлгани балиқчилик соҳасининг ривожланиши учун шароит яратган.
Озиқ-овқат саноатида қадоқлаш соҳаси ҳам муҳим ўрин тутади. Қадоқлаш соҳаси нафақат маркетинг ва харидорни жалб этишда муҳим рол ўйнайди, балки маҳсулотни сақлашда ва унинг транспартировка қилишда ҳам катта ёдам беради. Балиқлар, қушлар ва молларнинг гўшларини қадоқлаш ва консервалаштириш, макарон, колбасалар, тез пиширувчи тайёр овқатларни қадоқлаб, ички ва ташқи бозорларга чиқариш бугунги кунда Эронда ҳам кенг йўлга қўйилган. Ушбу заминада нанотехнологиялар имкониятлардан фойдаланиш ҳам мазкур мамлакатда кенг йўлга қўйилган.
Суҳбатимиз давомида Эронда мавжуд конлар ва ер ости бойликлари хусусида сизга маълумот бермоқчимиз.
Соҳа мутахассисларининг ақидаларига кўра, жаҳонда мавжуд кон захираларининг 7 фоизи Эронда жойлашган. Мазкур конлар билан биргаликда мазкур малакатда нефт ва табиий газнинг азим захиралари ҳамда мис, олтин,темир, қўрғошим, уран, марганетс, кромит, титаниум, оҳак, туз, кумуш, фируза каби қимматбаҳо тошлар ва кўплаб бошқа ер ости қазилмалари мавжуд
Хуллас, жаҳонда мавжуд барча ер ости бойликлирини Эрон ва турли минтақалари, жумладан, Кирмон, Язд, Исфаҳон, Шарқий Озарбайжон, Хуросони Разавий ва Марказий вилоятларда учратиш мумкин.
Металлургия мамлакатларнинг тараққиёти учун муҳим саналган турли саноатларнинг биринчи галдаги хом ашёси сифатида ниҳоятда катта рол ўйнайди. Янги иш жойлари яратиш, мамлакат ялпи маҳсулотининг мезонини ошириш ва халқнинг бош сонига тўғри келувчи даромадни ошириш ер ости қазилмалар ва саноат корхоналарга боғлиқдир. Ер ости конларини кашф этилиши инсоният ҳаётида муҳим ўзгаришларни юзага келтирди. Бу ўзгаришлар ҳозирги аср билан чекланмайди ва тарих давомида бу ўзгаришлар кузатилган. Бу каб ўзгаришларнинг таъсири шунчалик кўп бўлганки, ҳатто айрим даврларни мис асри, бронза асри ва темир асри дея аташган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Археологлар металларнинг кашф этилиши, уларнинг эритилиши ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг тарихи Миср, Бобил, Синд ва Жайҳун дарёси яқинида яшовчи халқларнинг яратган биринчи тамаддунлар даврига бориб тақалади.
Айрим мутахассисларнинг ақидаларига кўра, эронликлар ўтмишда биринчи бўлиб металлардан фойдаланган қавм ҳисобланишади. Эрон ғарбида ва жанубида жойлашган Загрус тизма тоғлари ва Эрон шимолида жойлашган Албурз тоғлари этакларида ҳамда саҳроли минтақаларда жойлашган Язд, Кирмон, Қум, Кошон ва Балучистон тизма тоғлари этакларида топилган мис конлари ҳамда қўрғошим ва бошқа металларнинг эритиш печкаларининг қадимий қолдиқлари бунга далолат беради ва ушбу соҳада эронликлар катта маҳоратга эга бўлишганини кўрсатади.
Олти минг йиллик тарихга эга Кирмондаги Тали Иблис тепалигида топилган кон тошлари ва Кошондаги Силк минтақасида топилган мис маҳсулотлари милоддан минг йиллар олдин эронликлар мисга ўхшаган металларни эритиш имконига эга бўлганликларини кўрсатади.
Америкалик ёзувчи Вилл Дурант “Тамаддунлар тарихи” номли ўзининг китобида Эрон цивилизацияси Миср тамаддунидан олдинроқ ва яхшироқ эканлигини баён этиб, милоддан уч минг йил олдин орийлар қавми Эронга кўчиб келишганига ишора этади ва шундай ёзади: “ Бу муҳожир қавм, яъни орийлар металлардан фойдаланишни билардилар ва Эронга келиб, қўним топишганларидан кейин улар яшайдиган тоғли маконларда мис, темир, қўрғошим, нуқра, олтин, мармар тоши ва бошқа қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган.
Милоддан уч минг йил олдин ҳукмронлик қилган сомерийлар, бобилийлар ва эйломийлардан қолган катибаларда эронликларнинг ютуқлари бобида ишоралар мавжуд. Ушбу даврнинг биринчи ярмида айрим минтақаларда саноат ва тижорат кенг ривожланган эди. Мазкур минтақалардан бири Кирмон вилоятида жойлашган ва олти минг йиллик тарихга эга қадимий Шаҳдод шаҳри эди.
Мазкур минтақада нафақат кулолчилик ва тоштарошлик ҳунарлари, балки металлардан фойдаланиш санъати ҳам ривожланган эди. Шаҳдод шаҳри милодий 1967 йилгача дунё археологларнинг диққат марказида қарор топган эди. Зеро Лут саҳросида қадимий тамаддуннинг шаклланиши мумкин эмс эди. Теҳрон университетидаги география маркази мутахассислари ҳам Лут саҳроси ва унинг атрофида тадқиқот ишлари олиб боришади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.