август 27, 2018 15:12 Asia/Tashkent

Эрон металлургияси

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Эрон бозори” рукни остидаги  эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам  “Эрон металлургияси ” мавзуига   бағишланган. Эшиттириш  поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон юрти Ер куррасида иқтисодий  манбалар ва сармоялар жиҳатидан бой мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ер ости бойликларидан  бири бўлган темир жавҳари захиралари бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакатнинг бири ҳисобланади. Эрон  мазкур мамлакатда аниқланган энг йирик газ захиралари ва нефт захиралари бўйича дунёда тўртинчи   ўринни эгалласа  ҳам, бошқа  юқори иқтисодий имкониятларга эга бўлгани боис, ушбу юртнинг даромади фақат  нефт ва газ маҳсулотларига боғлиқ эмас. 

Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимздек,  Эронда конларни кашф этишнинг илмий йўли милодий 1939 йилда бошланганидан кейин Эрон юртида  минглаб  конлар  кашф этилади  ва фойдаланишга топширилади.. Бугунги кунда мазкур мамлакат  кўплаб  конлар ҳамда  ўнлаб турдаги ер ости бойликларга эга бўлгани боис дунёнинг табиий манбаларига  энг бой бўлган минтақаларидан бири  саналади.

Эрон жануби-шарқида жойлашган Кирмон вилоятидаги “Миси сарчашма” кони ва Эрон марказида жойлашган Язд вилоятининг Чодурмалу минтақасидаги темир тоши сифат ва холислик даражаси бўйича халқаро шуҳратга эга бўлган. Эрон юртида нефт ва газдан ташқари  68 турдаги   турли металлар ва ер ости бойликлари мавжудки, уларнинг қиймати 700 миллиард долларни ташкил этади.

Ушбу ер ости бойликларидан бири темир жавҳари эканлигини айтиб ўтдик.  Темир ерда учрайдиган фаровон металлардан  бири бўлиб, унинг оксиди Ер қобиғининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.  Табиатда кашф этилган конларнинг 300 дан кўпроғи темир жавҳари ҳисобланмиш   гематит ва магнетит  конларидир. Гематитда 70 фоиз темир ва магнетитда 72 фоиз темир металли мавжуддир.

Инсон темирдан қачон фойдаланишни бошлагани бобида турли назарлар мавжуд. Айримларнинг ақидаларига кўра, ўтмишда  одамлар холис темир жавҳаридан турли асбоб-ускуналар ясашда фойдаланишган. Айримлар эса,  қадимги одамлар метеоритлардан фойдаланишганини баён этишган. Қайси халқ ва ё қавм биринчи бўлиб темирдан фойдалангани ҳақида  бирон аниқ маълумот мавжуд эмас.

 Дунёнинг биринчи тамаддунлари шаклланган Байнаннаҳрайн, Кичик Осиё, Миср, Хитой каби мамлакатларда одамлар темирдан фойдаланишгани ҳақида айрим факт ва ҳужжатлар мавжуд.

Эрон марказида жойлашган Кошон шаҳрининг Силк тепасида археологик изланишлар давомида топилган темирдан ясалган ўқлар милоддан беш минг йил олдинги даврларга бориб тақалади.

Соф ёки холис темир Ер юзида камдан-кам учрайди, чунки  кислород ва намлик таъсирида осонгина оксидланади. Темир металлини  қўлга киритиш учун конлардан темир жавҳарини қазиб чиқариш лозим.

Олтиндан фойдаланиш ҳам  Эронда узоқ тарихга эгадир. Мавжуд ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, Эрондаги энг қадимий олтин кони Сиистонда бўлган. Домғондаги “ Куҳзар” кони ҳам қадимий конлардан ҳисобланади.

Бугунги кунда Эронда олтин саноати ва ушбу соҳага алоқадор қарийб 70 мингдан ортиқ  корхоналар мавжуд. Олтин ва заргарлик соҳасида ишловчи мутахассислар халқаро  олтин саноатида фаолият кўрсатувчи кишилар билан бемалол рақобат қила олишади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори”  рукни остидаги   эшиттиришларнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришларнинг    матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.

Суҳбатимиз давомида Эронда мавжуд олтин саноати борасида сизга маълумот берамиз.

Олтин қимматбаҳо металл бўлиб, узоқ ўтмишда ҳам одамлар ундан зеб-зийнат берувчи буюмлар, турли идишлар ва тиббиёт соҳасида ишлатишган.

Ибтидоий даврда одамлар диққатини жалб этган нарса дарёлар соҳилларидаги  қимматбаҳо бўлган олтин парчаларининг жарақлаши эди. Минг йиллар олдин кашф этилган олтин ўзининг гўзал жилолари, турли шаклларни ўзига қабул қилиши, чидамлиги ва зангламаслиги унинг аҳамиятини янада оширган.

Машриқзамин тарихида ёзилишча, биринчи бор олтин Байнаннаҳрайн минтақасида сомерийлар яшайдиган маконларда милоддан 4 минг йил олдин кашф этилган.

Топилган қадимий  экспонат  ва буюмлардан маълум бўлишича, милоддан олдинги учинчи минг йилликда қадимий Мисрда жойлашган Абидос ва Нагада минтақаларида одамлар олтин маҳсулотларини ясаш ва улар билан тижорат қилиш билан шуғулланишган. Ўша вақтда  заргарлар зеб-зийнат учун ясалган заргарлик буюмларини фақат фиръавнлар, уларнинг оилалари, руҳонийлар ва юқори мансабга эга бўлган шахслар учун тайёрлашган.

Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, қимматбаҳо бўлган олтин металлидан фойдаланиш  Эронда узоқ тарихга эгадир. Мавжуд ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, Эрондаги энг қадимий олтин кони Сиистонда бўлган. Домғондаги “ Куҳзар” кони ҳам қадимий конлардан ҳисобланади.

Қадимий Юнон юртининг машҳур тарихчиси ва географи Страбон, франциялик заргарлик буюмлари тожири  ва сайёҳ Шардин ва франциялик археолог Роман  Гиршманга ўхшаган шахсиятлар ўзларининг китобларида Эронда олтин мавжуд бўлган ва қазиб олинган кўплаб  жуғрофик минтақаларга ишора қилишган.

Гиршман “Эрон аввалдан исломгача” номли китобида шундай ёзган эди:” Мидиялар даврида Ҳамадон шаҳри атрофидаги олтин конларидан фойдаланилган.”

Америкалик тарихчи ва ёзувчи Уилл Дурант ҳам бир неча жилддан иборат “ Тамаддунлар тарихи” китобида “Шарқ тамаддунлар бешиги” рукни остида ўша тарихий  даврларга ишора этиб, шундай ёзган эди: ”Эронликлар қавмидан бўлган мидиялар милоддан олдинги 17 асрда ўзлари яшайдиган минтақа тоғларида мис, темир, олтин, кумуш, мармар тоши ва қимматбаҳо тошларни қўлга киритишган.”

Айтишларича, милоддан олдинги 330-550 йилларда ҳукмронлик қилган  ва дунёнинг кўплаб қисмини  назорат остига олган. Ахамонийлар  империяси ўзига керакли бўлган олтинларни Ҳамадон атрофидаги олтин конлар ва ҳозирги вақтда Руминияда жойлашган Рушо олтин конларидан олишган. Ушбу даврда, яъни милоддан олдинги 516 йилда дрик ё драке номли биринчи олтин тангалар зарб этилади.

Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори”  рукни остидани янги эшиттиришларнинг  навбатдаги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

Ёрлиқ