Эрон бозори
Эрондаги олтин конлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон металлургияси ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, олтин қимматбаҳо металл бўлиб, узоқ ўтмишда ҳам одамлар ундан зеб-зийнат берувчи буюмлар, турли идишлар ва тиббиёт соҳасида ишлатишган.
Ибтидоий даврда одамлар диққатини жалб этган нарса дарёлар соҳилларидаги қимматбаҳо бўлган олтин парчаларининг жарақлаши эди. Минг йиллар олдин кашф этилган олтин ўзининг гўзал жилолари, турли шаклларни ўзига қабул қилиши, чидамлиги ва зангламаслиги боис муҳим аҳамият касб этган.
Машриқзамин тарихида ёзилишча, биринчи бор олтин Байнаннаҳрайн минтақасида сомерийлар яшайдиган маконларда милоддан 4 минг йил олдин кашф этилган.
Топилган қадимий экспонат ва буюмлардан маълум бўлишича, милоддан олдинги учинчи минг йилликда қадимий Мисрда жойлашган Абидос ва Нагада минтақаларида одамлар олтин маҳсулотларини ясаш ва улар билан тижорат қилиш билан шуғулланишган. Ўша вақтда заргарлар зеб-зийнат учун ясалган заргарлик буюмларини фақат фиръавнлар, уларнинг оилалари, руҳонийлар ва юқори мансабга эга бўлган шахслар учун тайёрлашган.
Қимматбаҳо бўлган олтин металлидан фойдаланиш Эронда узоқ тарихга эгадир. Мавжуд ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, Эрондаги энг қадимий олтин кони Сиистонда бўлган. Домғондаги “ Куҳзар” кони ҳам қадимий конлардан ҳисобланади.
Қадимий Юнон юртининг машҳур тарихчиси ва географи Страбон, франциялик заргарлик буюмлари тожири ва сайёҳ Шардин ва франциялик археолог Роман Гиршманга ўхшаган шахсиятлар ўзларининг китобларида Эронда олтин мавжуд бўлган ва қазиб олинган кўплаб жуғрофик минтақаларга ишора қилишган.
Америкалик тарихчи ва ёзувчи Уилл Дурант ҳам бир неча жилддан иборат “ Тамаддунлар тарихи” китобида “Шарқ тамаддунлар бешиги” рукни остида ўша тарихий даврларга ишора этиб, шундай ёзган эди: ”Эронликлар қавмидан бўлган мидиялар милоддан олдинги 17 асрда ўзлари яшайдиган минтақа тоғларида мис, темир, олтин, кумуш, мармар тоши ва қимматбаҳо тошларни қўлга киритишган.”
Айтишларича, милоддан олдинги 330-550 йилларда ҳукмронлик қилган ва дунёнинг кўплаб қисмини назорат остига олган. Ахамонийлар империяси ўзига керакли бўлган олтинларни Ҳамадон атрофидаги олтин конлар ва ҳозирги вақтда Руминияда жойлашган Рушо олтин конларидан олишган. Ушбу даврда, яъни милоддан олдинги 516 йилда дрик ё драке номли биринчи олтин тангалар зарб этилади.
Эроннинг кўплаб минтақаларида археологик изланишлар натижасида олтиндан ясалган кўплаб қадимий ашёлар топилган ва бугунги кунда муҳим бўлган мазкур экспонатлар Америка, Англия ва Эрон Миллий музейида сақланмоқда. Мехий хат билан безатилган олтин коса, тўрт отга боғланган олтин арава, эчки ва симурғ шаклида ясалган билакузук, олтин ритон, олтиндан ясалган арслон ва тоғ эчкиси шулар жумласидандир.
Милодий 1501 -1722 йилларни ўз ичига олувчи Сафавия ҳукумати даврида Эронда ҳунармандчилик санъатининг ривожланган даври эди. Ўша даврда биринчи бор мамлакатнинг қимматбаҳо бўлган заргарлик буюмларни тўплаш ишлари амалга оширилади. Бугунги кунда Эрон миллий заргарлик музейида сақланаётган олтин ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ва ҳамда мамлакат пул бирлигининг ҳимояси учун муҳим бўлган бу бойлик мазкур юртнинг олдинги аждодларидан қолган меросдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришларнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Эрон юртида йирик ва кичик бўлган кўплаб олтин конлари мавжуд. Жаҳон стантдартларига мувофиқ, кашф этиш ва қазиб чиқариш учун олтиннинг миқдори 100 тоннадан кўп бўлиши лозим. Ҳозиргача ушбу стандартларга жавоб берувчи конларнинг сони Эронда ўнтадан ошади. Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Ғарбий Озарбайжонда Такоб номли туман мавжуд. Мазкур туманда “Заррашўрон” ва “Оқдара” номли иккита йирик олтин кони мавжуд. Ушбу олтин конларидан ўтмишда ҳам олтин қазиб олишган.
“Заррашўрон” олтин кони “Тахти Сулаймон” тарихий мажмуасидан 15 километрлик узоқликда жойлашган ва Ўрта Шарқда энг йирик бўлган олтин кони ҳисобланади. Мазкур кондаги олтинларнинг сифати олий ва миқдори ҳам кўп бўлгани боис боис Эронда ўзига хос аҳамиятга эгадир.
“Заррашўрон” олтин кони яқинида “Оқдара” номли бошқа олтин кони ҳам мавжудки, ундан икки тоннадан кўпроқ олтин рудаси қазиб олиш мумкин.
Эронда мавжуд бошқа олтин конларидан бири “Мута” номи билан аталган. Бу кон гўзал ва тарихий бўлган Исфаҳонда жойлашган ва қадимги даврларда ҳам ушбу олтин конидан фойдаланишган. Мазкур кон атрофида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида минтақада қадмимги даврлага мансуб қазиш асбоб-ускуналари ва металларни эритувчи қадимий печкалар қолдиқлари аниқланган.
“Мута” олтин кон мажмуасида 9та олтин захиралари мавжуддир. Берилган маълумотларга кўра, мазкур конлар мажмуасида қарийб 2 миллион тонна олтин рудаси мавжуд. Илмий тажрибалар ва янги технологиялар асосида ушбу конларда ҳар йили 400-500 килограмм олтин қазиб олиш мумкин.
Эроннинг турли минтақаларида мавжуд олтин конларидан фойдаланиш фаолиятлари билан бир вақтда янги конларни кашф этиш ишлари ҳам кенг йўлга қўйилган. Хусусан, Ғарбий Озарбайжон, Шарқий Озарбайжон, Курдистон, Кирмон, Хуросони Разавий, Жанубий Хуросон, Исфаҳон, Язд, Ҳамадон, Сиистон ва Балучистон ҳамда Марказий вилоятларда олтиннинг янги конлари кашф этилган.
Олтин қимматбаҳо металл бўлиб, унинг таркибида яшил, қизил ва рангларга эга никел, паладиум, кумуш ва рухга ўхшаган металларни ҳам кузатиш мумкин ва буларнинг барчаси саноатда кенг кўламда фойдаланади.
Олтин ва унинг таркибидаги қотишмалар электроэнергия саноати, ҳарбий ва мудофаа саноати, янги технологияларни яратиш ва бошқа кўплаб соҳаларда ишлатиладиган муҳим металлардан бири ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.