Эрон бозори
Эрон металлургияси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон металлургияси ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эронда мавжуд қадимий металл эритиш корхоналари қолдиқлари ҳамда топилган мис ашёларидан маълум бўлишича, эронликлар узоқ ўтмишда ҳам мис қазиб чиқариш, эритиш ва ундан маҳсулотлар тайёрлаш санъати билан шуғулланишган. Қазвиндаги зоға тепасида топилган қадимий печкалар ва мис қолдиқлари милоддан 5 минг йил олдинги даврга тегишлидир.
Кошоннинг Силк минтақасида ҳам топилган ва мисдан ясалган ашёлар милоддан 6 минг аввалги даврга тааллуқли эканлиги исботланган. Мазкур минтақада топилган ашёлар ўша вақтда эронликлар мисни махсус қолибларда эритиш ва болғалардан фойдаланишни билишганидан ҳам далолат беради.
Эронда амалга оширилган тадқиқотларга кўра, дунёдаги мис захираларининг 3 фоизи мазкур мамлакатда жойлашган. Мис конлари Эроннинг турли минтақаларида тарқоқ тарзда жойлашган. Тарихий Кирмон вилояти ҳам мисдан бой минтақаларидан ҳисобланади. Ушбу вилоятга Эрон конларининг жаннати номи берилган. Мазкур вилоят Эрон жануби-шарқида жойлашган бўлиб, масоҳати энг катта бўлган минтақалардан саналади.
Геология жиҳатидан мазкур минтақа шундай жойлашганки, вилоятнинг турли бўлимларида бирқанча ер ости бойликлари ва конларни учратиш мумкин. Мис, темир жавҳари , қўрғошим, руд, крамит, олтин, фосфат, оҳок, албастр, гранит, кварц, мармар, кўмир шулар жумласидандир.
“Миси сарчашма” комплекси металлургия соҳасида дунёнинг йирик саноат марказларидан бири ҳисоблнади. Мазкур мажмуа геосайт сифатида танилгани билан биргаликда муҳим бўлган геотуризм мажмуаси ҳам саналади.
Эронда муҳим бўлган бошқа мис конларидан бири Сунгун конидир. Бу мис кони эса Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида жойлашган. Сунгун мис кони, берилган маълумотларга кўра, Эрондаги мис захираларининг 40 фоизини ташкил этади.
Бу кон қимматбаҳо ва яхши кайфиятли бўлиши билан бирга мамлакатнинг муҳим сармояларидан ҳисобланади. Қизил металл номи билан аталувчи мис эгилувчанлик, осонлик билан турли шаклларга эга бўлиши, кимёвий субот ҳамда занглаш ва биологик ифлосланишлардан ўзини сақлай олиши каби кўплаб хусусиятларга эга бўлгани боис муҳим аҳамият касб этади.
Мис металли электр қувваси ва ҳароратни ўзига яхши ўтказади ва бошқа металлардан кўпроқ қайта ишлаш қобилиятига эгадир.
Бугунги кунда мис металли электро –энергия учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари, элект қувватини юбориш линиялари, коммуникация, асбоб-ускуналар, қурилиш ишлари, транспорт, ҳарбий саноат каби кўблаб соҳаларда кенг фойдаланилади. Ушбу қимматбаҳо металл саноат ва иқтисодий фаолиятлар билан бевосита алоқадор бўлгани учун жаҳон ҳамжамияти, одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва иқтисодий ривожланишларда муҳим ўрин тутади.
Мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашда мисни тутган ўрнини назарда тутган ҳолда Эрон ҳукумати мис билан алоқадор соҳаларга катта эътибор қаратган.
Ушбу заминада Эронда мис конларини кашф этиш ва улардан кенг кўламда фойдаланиш, мисдан кабел ва симлар ишлаб чиқрувчи корхоналарни қуриш ҳамда мис маҳсулотларига бўлган ҳар қанақа эҳтиёжларни бартараф этиш учун самарали фаолиятлар амалга оширилмоқда.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришларнинг янги матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Эрон юрти Ер куррасида иқтисодий манбалар ва сармоялар жиҳатидан бой мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ер ости бойликларидан бири бўлган темир жавҳари захиралари бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакатнинг бири ҳисобланади. Эрон мазкур мамлакатда аниқланган энг йирик газ захиралари ва нефт захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгалласа ҳам, бошқа юқори иқтисодий имкониятларга эга бўлгани боис, ушбу юртнинг даромади фақат нефт ва газ маҳсулотларига боғлиқ эмас.
Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимздек, Эронда конларни кашф этишнинг илмий йўли милодий 1939 йилда бошланганидан кейин Эрон юртида минглаб кашф этилади ва фойдаланишга топширилади.. Бугунги кунда мазкур мамлакат кўплаб конлар ҳамда ўнлаб турдаги ер ости бойликларга эга бўлгани боис дунёнинг табиий манбаларига энг бой бўлган минтақаларидан бири саналади.
Эрон жануби-шарқида жойлашган Кирмон вилоятидаги “Миси сарчашма” кони ва Эрон марказида жойлашган Язд вилоятининг Чодурмалу минтақасидаги темир тоши сифат ва холислик даражаси бўйича халқаро шуҳратга эга бўлган. Эрон юртида нефт ва газдан ташқари 68 турдаги турли металлар ва ер ости бойликлари мавжудки, уларнинг қиймати 700 миллиард долларни ташкил этади.
Ушбу ер ости бойликларидан бири темир жавҳари эканлигини айтиб ўтдик. Темир ерда учрайдиган фаровон металлардан бири бўлиб, унинг оксиди Ер қобиғининг тахминан 5 фоизини ташкил этади. Табиатда кашф этилган конларнинг 300 дан кўпроғи темир жавҳари ҳисобланмиш гематит ва магнетит конларидир. Гематитда 70 фоиз темир ва магнетитда 72 фоиз темир металли мавжуддир.
Инсон темирдан қачон фойдаланишни бошлагани бобида турли назарлар мавжуд. Айримларнинг ақидаларига кўра, ўтмишда одамлар холис темир жавҳаридан турли асбоб-ускуналар ясашда фойдаланишган. Айримлар эса, қадимги одамлар метеоритлардан фойдаланишганини баён этишган. Қайси халқ ва ё қавм биринчи бўлиб темирдан фойдалангани ҳақида бирон аниқ маълумот мавжуд эмас.
Дунёнинг биринчи тамаддунлари шаклланган Байнаннаҳрайн, Кичик Осиё, Миср, Хитой каби мамлакатларда одамлар темирдан фойдаланишгани ҳақида айрим факт ва ҳужжатлар мавжуд.
Эрон марказида жойлашган Кошон шаҳрининг Силк тепасида археологик изланишлар давомида топилган темирдан ясалган ўқлар милоддан беш минг йил олдинги даврларга бориб тақалади.
Соф ёки холис темир Ер юзида камдан-кам учрайди, чунки кислород ва намлик таъсирида осонгина оксидланади. Темир металлини қўлга киритиш учун конлардан темир жавҳарини қазиб чиқариш лозим.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.