Эрон бозори
Қимматбаҳо тошлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз “Қимматбаҳо металл ва тошлар ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эроннинг турли минтақаларида мавжуд олтин конларидан фойдаланиш фаолиятлари билан бир вақтда янги конларни кашф этиш ишлари ҳам кенг йўлга қўйилган. Хусусан, Ғарбий Озарбайжон, Шарқий Озарбайжон, Курдистон, Кирмон, Хуросони Разавий, Жанубий Хуросон, Исфаҳон, Язд, Ҳамадон, Сиистон ва Балучистон ҳамда Марказий вилоятларда олтиннинг янги конлари кашф этилган.
Олтин қимматбаҳо металл бўлиб, унинг таркибида яшил, қизил ва рангларга эга никел, паладиум, кумуш ва рухга ўхшаган металларни ҳам кузатиш мумкин ва буларнинг барчаси саноатда кенг кўламда фойдаланади.
Олтин ва унинг таркибидаги қотишмалар электроэнергия саноати, ҳарбий ва мудофаа саноати, янги технологияларни яратиш ва бошқа кўплаб соҳаларда ишлатиладиган муҳим металлардан бири ҳисобланади.
Олтин каби конлардан олинадиган қимматбаҳо металлар ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун пойдевор ҳисобланишади. Олтин пул бирлиги билан тарихий алоқага эга бўлгани боис ҳар бир юртда иқтисодиётнинг равнақи ва ёки тунғунлиги даврида асаосий ва муҳим таянч ҳисобланади. Олтин бошқа бойликларга кўра камроқ зарар кўради Кўплаб кишилар пулларини қурбсиз бўлишидан зарар кўрмаслик учун олтин ва ундан ясалган маҳсулотларни сотиб олишади.
Кўплаб давлатлар олтин металлидан бойлик захиралари ва халқаро муомалалар сифатида фойдаланишлари боис ушбу қимматбаҳо металлни стратегик бир восита сифатида қабул қилиш мумкин.
Айтиш лозимки, Эронга заргарларнинг яширин жаннати дея лақаб беришган. Геологларнинг аниқлашича, Эрон юртининг ҳар бир минтақасида қимматбаҳо тошларни топиш мумкин. Қимматбаҳо тошлар ҳам кон маҳсулотларидан бўлиб, ер ости бойликлари ҳисобланишади. Одамлар қимматбаҳо тошлардан фойдаланишни бундан олти –етти минг олдин бошлашган. Гавҳар, марворид, алмос каби тошлар қимматбаҳо тошлардан бўлиб, бошқа металл ва тошлардан ўзига хос бўлган хусусиялар билан тубдан фарқ этишади.
Ибтидоий одамларнинг зеб-зийнатлари улар яшайдиган атроф –муҳитга боғлиқ бўлган ва кўпинча марворид, суяк бўлаклари, ҳайвонот тишлари ва қушлар парларидан фойдаланишган. Уларнинг эътиқод қилишларича, бу каби зеб-зийнатлар уларни бало-қазолардан ва турли касалликлардан омон қолишларига ёрдамчи восита бўлган. Ҳатто, ибтидоий одамлар бу зеб-зийнатлар уларга қўшимча куч-қудрат беришларига ишонишган.
Вақт ўтиши билан зеб-зийнатлардан фойдаланиш ташхис жанбаси, оилалар белгиси, ижтимоий мақом ва бойликни кўрсатувчи жиҳатларга эга бўлади.
Тарихий манбаларда аниқланишича, қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳам биринчи бор зеб-зийнат ишлари учун назарда тутилган. Қимматбаҳо тошлар барча халқларда мавжуд бўлган.
Эронликлар ҳам бу қимматбаҳо тошларни конлардан қазиб чиқариб, уларга қайтдан ишлов ва сайқал бериб, зеб-зийнат учун ишлатишган.
Эронликлар ушбу заминада ўзларининг билим ва тажрибаларидан кенг кўламда фойдаланиб, асрлар давомида заргарликнинг асосчиларидан бирига айланишади. Қадимий манбаларда эронликлар қимматбаҳо тошлар билан яхши танишгани ва улардан кенг тарзда фойдаланишгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришларнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Қимматбаҳо тошлар ва металларнинг бозор жаҳонидаги нархлари билан танишсангиз, уларнинг нақадар муҳимлигини англаб етасиз.
Қуйида дунёдаги энг қиммат ва энг муҳташам тошлар билан танишишингиз мумкин.
Швейцарияда “Christies” кимошди уйи Цейлоннинг “Blue Belle of Asia” (“Осиёнинг мовий гўзали”) сапфирини (зангори ёки кўкиш ёқут) 18 миллион долларга сотди. Дунёнинг энг қимматбаҳо тошининг янги эгасининг исми ошкор этилмади.
Цейлоннинг ёстиқсимон шаклдаги “Blue Belle of Asia” (“Осиёнинг мовий гўзали”) сапфирининг оғирлиги 400 қиротга яқин бўлиб, кимошди савдосидаги 346та заргарлик буюмлари тўпламининг бир қисми эди. Тўплам умумий ҳисобда 152 миллион долларга — уч йил аввал 116 миллион долларга сотилган актриса Элизабет Тейлорнинг тақинчоқлари тўплами нархидан кўпроққа сотилди.
2014 йил майда Женевадаги кимошди савдосида 24 миллион долларга ноксимон шаклдаги дунёдаги энг йирик кўк бриллиант — “The Blue” сотилди. Оғирлиги 13,22 қирот бўлган ўқ кўк рангдаги бриллиант “Harry Winston” бренди вакилига насиб қилди.
Швейцарияда “Christies” кимошди уйи сўнгги француз қироличаси Евгения ва қирол Эдуард VIIIнинг рафиқаси Уоллис Симпсоннинг коллекциясидаги 7 қиротли бриллиантлар билан безатилган томчисимон зираклар сотувга қўйилди. Зирак энг қиммат лот деб топилиб, 12-15 миллион долларга баҳоланди.
Оғирлиги 110 қирот бўлган “Қуёш томчиси” бриллианти. 2011 йил 15 ноябрда “Sotheby’s” кимошди савдосида 12,4 миллион долларга сотилган. Тош 2010 йил Жанубий Африкада топилган. Бугунги кунда “Қуёш томчиси” дунёдаги маълум сариқ бриллиантларнинг энг каттаси деб тан олинган.
Софлик даражаси VS2 бриллиант “Christie's” кимошди савдосида 4,9 миллион долларга сотилган.
2013 йил 7 октябрда Гонконгда “Sotheby's” кимошди савдосида савдога қўйилган дунёдаги энг йирик бриллиант — оғирлиги 118,28 қирот ва идеал даражада соф бўлмиш рангсиз овал тош сотилди. Бриллиант рекорд даражадаги нархга — 30,6 миллион долларга сотилди. Аввалига бриллиант 35 миллион долларга баҳоланганди. Тош бу нархга сотилмаган бўлса-да, барибир кимошди савдосида сотилган энг қиммат рангсиз бриллиант бўлди. Тош 2011 йилда Жанубий Африкада топилган эди. Энди тошнинг янги эгаси унга ном ўйлаб топиши керак.
Мовий-зангори “Виттельсбах-Графф” бриллианти (35,56 қирот) бриллианти икки кишининг шарафига номланган. 2008 йилда машҳур заргар Лоренс Граф уни Лондонда ўтган “Christie's” кимошди савдосида 24,3 миллион долларга сотиб олган эди. Бу қимматбаҳо тош қайта тарашлангач, вазни енгиллашди, бугунги кунда унинг оғирлиги 31,06 қирот.
2012 йил ноябрда ноёб даражада чиройли, оғирлиги 76,02 қирот “Эрцгерцог Иосиф” 21,48 миллион долларга сотилди.
2013 йил 13 ноябрда “Пушти юлдуз” бриллианти Женевада “Sotheby's” кимошди савдосида 68 миллион швейцар франки (74,1 миллион доллар)га сотилиб, савдода сотилган энг қимматбаҳо тош бўлди. “Пушти юлдуз” (“The Pink Star”)нинг оғирлиги 59,6 қирот бўлиб, “Sotheby's International Jewellery”нинг Европа ва Яқин Шарқ бўлими раҳбари Дэвид Беннетт уни табиат яратган энг йирик қимматбаҳо тош деб атаган эди. Унинг айтишича, тош ҳозирги кунгача маълум бўлган пушти бриллиантларнинг энг катта ва энг пуштиси” ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.