июл 24, 2018 09:23 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 2-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 10-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июл ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 1050 йил олдин ҳижрий-қамарий 389 йил зил-қаъда ойнинг 10-чисида:

Эроннинг Сомонийлар сулоласи Хуросон, Мовароуннаҳр ва Марказий Эроннинг бир қисмида 128 йил ҳукмронлик қилишидан кейин Элакхон томонидан инқирозга учради. Элакхон турк қулларидан бири эди ва туркларнинг Сомонийлар дарборида нуфуз топишлари сабабли Сомонийлар сулоласи инқирозга юзмаюз бўлди. Сомонийларнинг подшолари куч-қудратга эга бўлган вақтларида ўзларининг ҳукмронликларида бўлган шаҳарларнинг ободончилигига катта аҳамият қаратишди. Улар айниқса илм ва адабиётни ривожлантириш ҳамда олим, шоир ва ёзувчиларни ҳурмат-эҳтиром қилишга махсус аҳамият берардилар. Чунончи, Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Хуросон ва Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида кўпгина илмий марказларни таъсис этишди. Сомонийларнинг инқирозга юзмаюз бўлишлари натижасида Эронда Ғазнавийлар номи билан танилган турклар сулоласи ва Ол-Буя хонадони қудрат бошига келди.

Бундан 216 йил олдин,  милодий 1802 йилнинг 24-июлида  машҳур франциялик ёзувчи  Александр Дюма таваллуд топган. Александр Дюма армия генерали бўлган отаси ҳамда Франциянинг инқилоби борасидаги  халқнинг хусусий хотиралари асосида   Франция тарихи ва инқилоби бобида  кўплаб муҳим романлар ёзган. Александр Дюма ёзган асарлардан “Изабелла Баварская”, “Уч мушкетор” , “Йигирма йилдан сўнг”, “Виконт де Бражелон”, “Қиролича Марго” “Монсоро xоним”  “ Қирқ беш”, “Граф Монте-Кристо” каби асарларни тилга олиш мумкин. Александр Дюма милодий 1870 йилда вафот этди.

 

Бугунги кундан 74 йил олдин, милодий 1944 йилнинг 24 июлида иккинчи жаҳон уруши жараёнида Англия ҳаво кучлари Германия шимолидаги Гамбург бандаргоҳини  мислсиз тарзда бомбардимон этади. Германия ва Англиянинг бирбирига қарши  ҳаво ҳужумлари уруш бошланишидан бошланди ва аста-секинлик билан кенг кўламда кенгайди. Натижада икки мамлакатнинг ноҳарбий аҳолиси ўртасидан кўплар ҳалок бўлишди. Гамбур портини бомбардимон қилишда бир қатор ҳарбий ва иқтисодий иншоотлар нобуд бўлишига қўшимча, ўн мингдан ортиқ фуқаролари ҳалок бўлишадиИттифоқчи кучлар Германиянинг ғарбий қисмидан  кенг кўламли ҳужумларни бошлаганларидан сўнг Англия ушбу ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Бундан 55 йил олдин, ҳижрий-шамсий  1342 йилнинг  2-мурдод  ойида  шоҳ хавфсизлик кучлари томонидан Имом Хумайний (р) қўлга олинганликлари  ортидан Қум, Машҳад ва Эроннинг бошқа шаҳарларидан  уламо ва дин пешволари тўпланиб,  Теҳронга боришади ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни озод этишни талаб этишади. Шоҳ режими халқ ва уламоларнинг эътирозларидан  хавотирланиб,  Имом  Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни қамоқхонадан  бир уйга ўтказади. Аммо Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу хонада уй қамоғида  бўлиб,  ташқарида бўлганлар билан алоқа ўрнатолмас эдилар. Шоҳ режими учун ушбу қарор  халқни тинчлантириш учун етарли эмас эди ва шу сабабдан шоҳ режими  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва халқ ўртасида тўсиқлик яратиш учун ул ҳазратни Туркияга ва бир йилдан кейин Ироққа сургун  қилади. 

 

Ёрлиқ