Мавлавий жаҳон кезади
Мавлавий нигоҳидан, шодлик Аллоҳнинг совғаси эканлигини айтган эдик.Мавлоно ашъори бизга унинг шодлиги одатий бўлган шодлик ва ғам тўқнашувларидан юқорироқ босқичда эканлигини кўрсатади. Мавлоно шодлигининг авжини ҳеч нарса баён қила олмайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Мавлавий нигоҳидан, шодлик Аллоҳнинг совғаси эканлигини айтган эдик.Мавлоно ашъори бизга унинг шодлиги одатий бўлган шодлик ва ғам тўқнашувларидан юқорироқ босқичда эканлигини кўрсатади. Мавлоно шодлигининг авжини ҳеч нарса баён қила олмайди.
Мавлавий шодлиги шахсиятининг очиқ-ойдин жилваси унинг мусиқага юз тутганидандир. Унга кўра, тушкунлик ва хафачиликка қарши курашишнинг энг яхши воситаси мусиқадир.
Доктор Зарринкўбнинг ақидасига кўра, "Маснавий"нинг най билан бошланишига Мавлавийнинг мусиқага бўлган меҳри сабаб бўлган. Маснавийнинг най билан бошланиши айни ҳолда унинг мусиқага бўлган қизғин ва фавқулодда шавқини кўрсатади. Унинг вужудидаги мусиқага бўлган катта қизиқишни шоирнинг ғазаллари ва "Одоби Мавлавия" да ҳам яққол кузатиш мумкин.
Табиатга бўлган унинг руҳий алоқаси ҳам Мавлавий шодлигининг бир бўлагини ташкил этади.Мавлавий нигоҳидан, тоғ, дарё, дарахт, боғ, шамол, қушлар ва ҳар куни кўраолишимиз учун оддий кўринадиган бошқа мавжудотлар жонли бўлиб, кўриш ва эшиттиш қобилиятига эгалар ва ишқдан завққа келадилар.Мавлавий табиат кулгиларини васф этишда кўпроқ илоҳий лутф бўлган гул кулгисига эътибор қаратади.Табиат кулгисини мушоҳада этувчи Мавлавий учун ушбу кулгилар Аллоҳ совғаси бўлиб, инсон табассумларига ўхшаб кетади.
Мавлавий асарларида фақат ўзининг шодликларини васф этмайди, балки бизга ҳам қандай шод бўлишни ва ҳаётимиз давомида ушбу шодликни узоқ вақт сақлашни ўргатади. Мавлоно Худога ишонишни ғамга қарши курашишнинг энг яхши воситаси ҳисоблайди.Унга кўра, Худога ишониш ўша таваккал қилишдир. Бу нарсани кўплаб бошқа орифлар ҳам таъкидлашган ва уни сулук босқичларидан бири ҳисоблашади. Унга кўра, Аллоҳга эътимод қилиш инсонни барча ғамлардан холос этади. Мавлоно ақидасига кўра, иккинчи даражали нарсаларга эътибор қаратмаслик кўплам қайғуларни узоқлаштиради ва фақат диннинг ғами қолиши мумкинки, у ҳам бир навъ шодликдир.
Узоқ давом этувчи шодликни таъминлашнинг бошқа йўлларидан бири хилма-хиллик яратиш ва ҳаёт тажрибаларидан чарчамасликдир. Уфуқларни томоша қилувчи, фарзандлар ва умр йўлдошнинг шодликалирини кўрувчи киши учун биринчи дидор каби гўзалдир. Чунки у ўзининг нигоҳи ва тафаккурига хилма-хиллик бахш этган.Ўтган кунлардан афсусланиш бугунги кунни қийинлаштиради. Мавлоно ғам-қайғуларни унутиш учун ўтган афсусларни унутиб, бугунги кундан фойдаланишни тавсия этади. У, шунингдек, шод инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишни тавсия этади.Зеро улар билан суҳбатлашиш сизга шодлик бахш этади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Мавлавийнинг ақидасига кўра, инсон борлиққа эстетик диднинг тафсири билан ўзини Аллоҳга яқинлаштириш учун ҳаракат этади ва вужудини Худонинг халифаси сифатида илоҳий сифатлар билан безамоқчи бўлади.Яратилиш тизимида хунукликлар ҳам ўз жойларига эгадир ва хилқатнинг азим наққошлик китобидаги айрим саҳифалар ҳисобланишади.Мавлавий нигоҳидан, ушбу саҳифалар ўзининг ўша санъат шаклида гўзалдир.Зеро улар ҳам махлуқот сирасига киради.
Мавлавий гўзаллик энг муҳим хислати бўлган ва зеболиклар яратишда маҳоратли бўлган Аллоҳга яқинланиши билан хунукликни чиройли кўради.Борлиқни бундай топиш табиий тарзда Аллоҳ билан тинчликка сабаб бўлади.Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ билан том маънодаги тинчлик борлиқ механизмини қабул қилиш ва ушбу тизимга нисбатан айб излашлардан парҳиз этишдир.
Аллоҳ оламнинг бинокори бўлиб, ўз ишини комил ва нуқсонсиз бажарган ва ҳамма нарсани жой-жойига тўғри қўйган. Мавлавий ушбу яратилиш ишида тинчлик ва ички розиликка етган.Унга кўра, бу ишларга бўладиган барча душманлик ва жанжаллар шум ва мубораксиз саналади. Мавлавийга кўра, Аллоҳ билан тинчлик мартабасига етувчи инсон оламни гўзал кўриш тажрибасига эга бўлади ва шундагина олам инсон ва унинг муроди учун бўлади.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.