Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 4-чиси Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойнинг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июл ойининг 26- чи кунидир.
Бундан 162 йил муқаддам милодий 1856-чи йил июль ойининг 26-чисида:
Ирландиянинг мунаққиди, комедиячи ва ёувчиси Жорж Бернард Шоу Дублинда таваллуд топди. У бир неча муддатдан сўнг, драмма ва раман ёзишни бошлади. Бернард Шоу ўз пьесаларида ўз асрининг ижтимоий қийинчиликлари ва камчиликларини баён этди. Унинг асарларининг муҳим хусусиятлари нозик ҳазилдан иборат бўлишидирким, унинг барча асарларида буни мушоҳида этиш мумкин. Унинг машҳур бўлишининг асосий сабаби ҳам ана шу хусусиятга эга бўлиши эди. Бернард Шоу ислом динига махсус эътибор берарди ва ўз асарларида бир неча маротабалар бу пок диннинг аҳамияти ва буюклигини эътироф этган эди. Бернард Шоу милодий 1925 йили Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди. У милодий 1950 йили вафот этди. Бернард Шоудан "Тақдиримсан одам", "Шайтон шогирди ", " Муқаддас Жан Дарк " асарлари мерос қолган.
Бундан 95 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 1344 йилнинг 12 зилқаъда ойида эронлик етук шоир Адиб Нишопурий оламдан ўтади. У ҳижрий-қамарий 1281 йилда Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Нишопур шаҳрида таваллуд топган. Болалик пайтида беморлик сабабли унинг бир кўзи ожиз бўлади. Шунга қарамасдан у таҳсил олиш ва илм ўрганишга катта қизиқиш зоҳир этади. Араб адабиёти ва бошқа фанларни маҳорат билан ўрганганидан кейин у таълим бериш ишлари билан шуғулланади. Замон ўтиши билан Адиб Нишопурий ўз сабкига эга етук шоирга айланади. Муносиб сўзларни сайлаш, ибораларнинг таносублиги ва аниқ маънолар унинг ва араб тилларида ёзган гўзал шеърларининг хусусиятларидандир. Унинг девони 6000 байтдан иборатдир.
Бундан 39 йил илгари милодий 1979 йил июл ойининг 26-чисида:
Франциянинг Кан шаҳрида Ат-Соиқа номли фаластинлик ташкилотнинг уша вақтдаги бош котиби Заҳир Муҳсин Моссад сионистик режим жосуслик ташкилотининг омиллари томонидан террор қилинди. Сионистик террористлар Заҳир Муҳсинни ўлдиришларидан кейин жиноят этилган жойдан қочишди. Франция полицияси эса улардан бирон бир нишон топилмади деб иддао қилди. Сионистик режим Фаластин халқи ва раҳбарларидан кўпчилигини террор қилганига қарамай Америка каби терроризм билан қарши кўраш олиб боришга иддао қилувчи ҳеч қайси бир мамлакат бу режимни маҳкум этмади.
Бундан 21 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1376-чи йил мурдод ойининг 4-чисида:
Жаҳоннинг оғир нефтни қайта ишлаб чиқариш корхонаси Бандар Аббосда ўз ишини бошлади. Бандар Аббосда дунёнинг оғир нефтни қайта ишлаб чиқариш корхонаси очилишининг барча босқичлари, жумладан уни қуриш ва тажҳизотларини ўрнатишнинг барчаси Эрон мутахассислари томонидан амалга оширилган эди ва фойдаланишга топширилди. Бу корхона Эрон нефть саноатининг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ривожлантириш ва ички талаботларни қониқтириш ва ушбу маҳсулотларнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш лойиҳалаштирилган эди