июл 26, 2018 12:41 Asia/Tashkent

Мавлавий ўзининг беназир асарларида инсон учун улкан сирларни очиб беради. У бугунги инсонни янги кенгроқ қурилмалар ва йирикроқ дунё билан ошно этади.

Бугунги кунларда Мавлавий ашъорига бўлган халқаро ёндашувларни ( у ҳам саккиз юз йилдан кейин) назарга олган ҳолда ҳар бир тушунган ва фикрловчи шахс  шундай саволларни ўртага ташлаши мумкин: Мавлавий бугунги инсон учун нима дейиши мумкин ва ҳозирги модерн ва ривожланган саноат даврида одамлар Мавлавийга эҳтиёж сезишадими?

Мавлавий ўзининг беназир асарларида инсон учун улкан сирларни очиб беради. У бугунги инсонни янги  кенгроқ қурилмалар ва йирикроқ дунё билан ошно этади.

Ту даруни чоҳ рафтасти зи кох,

Чи гунаҳ дорад жаҳонҳои фарох.

Яъни, Сен қасрдан қудуқ ичига борган бўлсанг, кенг дунёларнинг нима гуноҳи бор.

Мавлавий нигоҳидан, инсонларнинг асосий азоблари  уларнинг чекловлар домига тушиб, нафснинг алданишларига берилиб кетишларидир.Улар  манманликка берилиб, қалб кўзлари хиралашиб, табъан ҳақиқатни йўқотганлар.

 Шоирнинг ақидасига кўра,  агар ўзимизнинг ички кўзларимизни очиб, озроқ риёзат чекиб, тўғри бўлмаган хоҳишларимиздан узоқлашсак, ушбу вақтда кўз олдимизга жуда гўзал бўлган саҳналар намоён бўлади.

Мавлавийнинг ашъори ўқувчиларнинг эътиқод ва қарашларига таъсир ўтказади.Фикр ва андешалар ўзгарганидан кейин  рафтор, сулук ва ахлоқ ҳам ўзгаради.Замонавий киши учун Мавлавийнинг таълимоти унинг Ягона Аллоҳга бўлган назари ва ёки  Парвардигорга оид таърифидир. Мавлавийда  Аллоҳга яқин эканлик ҳисси кучли бўлгани боис лаззат ва шодлик лаҳзаларидан унинг вужуди лимолимдир.

Мавлавий Парвардигорга жаннат ва ёки бошқа неъматларга эришиш воситаси сифатида қарамайди. Аллоҳ Мавлавий учун шунчалик нозанин  ва севувчидирким, унинг фикрини бутунлай ўзига қаратган. Унинг Холиқи барча гўзалликлар Холиқидир.Унинг Худоси  жуда  Меҳрибондир, Каримдир, Кечиргувчи ва Лутф қилувчидир. Унинг Худоси  баҳона пайидан бўлиб, унинг  ёққасидан тутиб азобловчи эмас. Мавлавий хаёлида Алоҳнинг қаҳри-ғазаби фақат  ҳақиқатдан юз ўгирган ва ҳақиқатни топишга ҳозир бўлмаган кофирлар учундир. Улар ўзларининг ички кўзларини кўр ва ички қулоқларини кар қилганлар. Азоб бу каби одамлар гуруҳига қаратилган. Мавлавий  махлуқотига нисбатан Аллоҳнинг чексиз  меҳри борасида сўз очиб, азоб кофирларнинг хато муомалалари, қарорлари, фикрлари ва ишлари маҳсули эканлигини таъкидлайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлавийнинг Худоси энг кичик баҳоналар билан инсонни ўзининг  чексиз раҳматлари билан лимолим этади.

Орифлар   нуқтаи  назаридан  инсон  самовий   мақомга  эга  бўлиб,  унинг   асосий   маскани   малакут оламидир.

Аммо инсон  дунёвий   тааллуқотларга  кўнгил қўйгани  ва  бутун  ёвузликларнинг   сарчашмаси  бўлган нафснинг  истак-хоҳишларига қарши бормагани  учун, ўзининг ўша  самовий мақомидан   пастга  тушиб,  ўз  аслиятидан  ажралиб қолган.

Ҳазрат Мавлавийнинг   фикрича,   ушбу   жудоликдан   ҳали ҳам   айрим инсонларнинг   қалблари   пора-порадир.   Улар аслиятига   қайтиш,   куллиётга   бирлашиш  орзусидалар. Мавлоно Жалолиддин  Румий  нигоҳидан  одамларнинг  ишқи   илоҳий  ишқнинг   шуъласи  ва  ҳақиқий  ишқ сари  элтадиган  йўлдир.  Унинг  фикрича,   ишқ одамизоднинг   парвоз қилиш  учун   қаноти  ва унинг   олий  ҳақиқатларга  кўтарилиш воситасидир.  Ишқ  воситасида  одамизот  дунёвий   таъллуқотлардан   озод  бўлиши  ва мақсад  манзилига  етиши  мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ