Илмий янгиликлар сари
Биотехнология – бу тирик организмлар (бактерия, ачитқи, ҳайвон ѐки ўсимлик ҳужайралари культураси), уларнинг тизими ѐки хаѐт фаолияти маҳсулотларини технологик вазифаларни ечиш учун қўллаш имкониятларини, ҳамда инсон эҳтиѐжларини қондиришга қаратилган ҳусусиятларга эга бўлган организмларни яратиш имкониятларини ўрганадиган фандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда.
Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.
Саймаго сайтининг биотехнология янгиликлари ҳақидаги рӯйхатида Эрон 2016 йили бундан бир йил олдинга кӯра яна бир поғонага кӯтарилди. Жаҳон бӯйлаб биотехнология соҳасида 13 ӯринга чиқди. Эрон биотехнология соҳасида Ӯрта Шарқ давлатлари орасида аввалгидек биринчи ӯринда туриб, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср тартиб билан иккинчи то тӯртинчи ӯринларни эгаллашади.
Биотехнология – бу тирик организмлар (бактерия, ачитқи, ҳайвон ѐки ўсимлик ҳужайралари культураси), уларнинг тизими ѐки хаѐт фаолияти маҳсулотларини технологик вазифаларни ечиш учун қўллаш имкониятларини, ҳамда инсон эҳтиѐжларини қондиришга қаратилган ҳусусиятларга эга бўлган организмларни яратиш имкониятларини ўрганадиган фандир.
Бошқача айтганда, биотехнология – бу биологик жараѐнларни техника ва ишлаб чиқаришда қўллашга айтилади.
Биотехнология ѐрдамида нисбатан арзон, қулай ва қайта қўлласа бўладиган маҳсулотлардан турли хил модда ва бирикмаларни олиш мумкин.Бугунги кунда биотехнология – бу фан, ишлаб чиқариш ва кўп миллионли бизнесдир.
Биотехнология – бу биологик, кимѐвий ва техник тадқиқотларнинг натижасидир.Биотехнологик жараѐнлар кимѐвий жараѐнлардан фарқли ўлароқ ―юмшоқ‖ шароитларда, нормал босим остида, фаол реакция шароитида ва муҳитнинг юқори ҳароратларида амалга оширилади.
Биотехнология - фундаментал фанлар ва қатор амалий соҳалар, яъни кимѐвий технология, машинасозлик ва иқтисодиѐт элементларини ўзида жамлайди. Ҳужайра ва молекуляр даражадаги фундаментал тадқиқотлар, принципиал янги технологияларни ва янги маҳсулотларни яратилишига олиб келди.
Ачиш жараѐнига асосланган анъанавий биотехнологик жараѐнлар, янги самарали жарараѐнлар билан бойитилиб бормоқда, булар оқсиллар, аминокислоталар, антибиотиклар, ферментлар, витаминлар, органик кислоталар олиш ва ҳ.к.////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Биотехнология предмети – бу биотехнологик объектлардан ва уларнинг ҳаѐт фаолияти маҳсулотларини қўллаган холда, инсон эхтиѐжлари учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараѐнларини ўтказишни усули ва васиталаридир.Биотехнология-бу фан амалиётида янги йўналиш бўлиб, айниқса, ривожланган мамлакатларда шиддат билан ӯсиб такомиллашиб бормоқда. Эндиликда биотехнология асосида қатор-қатор дори воситалари (антибиотиклар, витаминлар, турли гормонлар ва шу кабилар) ишлаб чиқариладиган бӯлди.
Яқинда эронлик мутахассислар нано соҳасида янги муваффақиятларга ноил бӯлишган бӯлиб, бугунги дастуримизда шу мавзуда суҳбатлашамиз. Эрон Исфаҳон Университети тадқиқотчилари саратон ҳужайраларини муолажа этиш учун қӯланиладиган дори ихтиро этишди. Бугунги кунда саратон касаллиги кӯп учрайдиган бӯлиб, химиятерапия препаратлари жонибий асаротларга эга. Олимлар илмий тадқиқотларда касалликларга қарши зарари камроқ бӯлган дориларни ихтиро этишга ҳаракат қилишмоқда. Охирги тадқиқотларда, олимлар, иммунитетни фаолиятга ўтказиб, саратон ҳужайраларини бартараф қилиш йўлини топиди. Беморнинг ДНКси ва ўсимтани текшириб кишига хос даволаш услуби белгиланади. Саратон касалликларини ҳужайра хусусиятларини ӯрганиш орқали даволаш методида ҳужайраларни комилан ӯрганиб чиқишди. Натижада қизил қон ҳужайралари ва оқ қон ҳужайралари, яъни нейтрофиллар миқдори аниқланди. ///// Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.