Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 29-чи кунидир.
Бундан 939 йил олдин ҳижрий-қамарий 500 йил зилқаъда ойининг 15-чисида:
Мусалмон халқининг машҳур луғатшуноси ва донишманди Ибн Фохир Бағдод шаҳрида вафот этди. У ёшлигида Макка ва Яманга кўп сафар қилди ва уша замондаги машҳур уламоларидан илм ўрганиб, луғат ва ҳадис илмида устодлик даражасига етди. Ибн Фохирнинг баён этиш услуби тасвирий наср ва оғзаки санъат, аммо маърифатли ва баландпарвоз баёнга асосланган. Ибн Фохир ёзган асарлар жумласидан “Жавоби масоил” китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 77 йил олдин шу куни, милодий 1941 йил 29 июлда Иккинчи Жаҳон уруши жараёнида фашистик Германиянинг иттифоқчиси бўлган Япония Ҳиндустон ва Хитой мамлакатларини тасарруф этиш мақсади билан бу минтақанинг жанубий минтақаларида ўз қўшинларини туширди. Бундан олдин Япония Хитойнинг шарқий ва жанубий қисмларидаги кенг минтақаларни тасарруф этган эди. Япония милодий 1941 йилдан бошлаб 1942 йилгача Англия, Франсия ва Голландия протекторати остидаги Тайланд, Малайзия, Сингапур, Филиппин, Индонезия ва Бирмани тасарруф этишга эришди. Аммо АҚШ-нинг Иккинчи Жаҳон урушига кириши ва иттифоқчи кучларни ташкил этиши билан Япония босиб олган ерларидан мунтазам равишда ҳайдалди ва ҳатто ўзининг айрим оролларини ҳам қўлдан бой берди. Милодий 1945 йил август ойида АҚШ томонидан Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбаси билан бомбардимон қилинишидан сўнг Япония иттифоқчи кучларга таслим бўлди.
Бундан 61 йил олдин шу куни, милодий 1957 йил июл ойининг 29-чи кунида:
БМТ томонидан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) тасис этилди. Мазкур агентликни тасис этишдан мақсад атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш, ундан ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик ҳамда оммавий қирғин аслаҳаларини ишлаб чиқаришнинг олдини олишни кафолатлаш мақсадида амалдаги атом электр стансияларини назорат қилишдан иборат эди. МАГАТЭ ташкилотининг қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган ва ушбу шаҳардаги тадқиқот лабраторияси ўзининг турли заминадаги тадқиқот натижаларини атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш учун аъзо мамлакатлар ихтиёрига беради.
Бундан 22 йил илгари ҳижрий-шамсий 1375 йил мурдод ойининг 7-чисида:
Эрон хаттотлик санъатининг ҳозирги замон устоди Абдуллоҳ Фародий вафот этди. У шамсий 1306 йилда таваллуд топди ва болалигидан бошлаб ушбу ҳунарга қизиқди. Фародий ўспиринлик даврида хаттотлик ҳунарига янада катта қизиқиш зоҳир этади. У адабиёт ва ҳуқуқ йўналишида диплом олганига қарамай ўз маълумотини давом эттириш учун Францияга борди. Аммо хаттотлик санъатини ҳеч қачон эсдан чиқармади. Фародий хаттотлик ҳунарининг машҳур устодларм наздида ўз ҳунарига сайқал берди ва охири ўзи ҳам машҳур устодга айланди. У кўп хаттотларни тарбиялади ва кўп китоб ва матнларни чиройли хат билан ёзди.