июл 29, 2018 13:05 Asia/Tashkent

Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади. Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум-эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Бугунги кунда экология бӯйича муҳим мавзулардан саналадиган бири, бу табий қӯриқланадиган минтақалар ҳисобланади. Азизлар! Бу дастуримизда Эрон қӯриқланадиган минтақалари билан танишамиз.Табий муҳит ё биосфера тирик организмлар яшайдиган ва уларниг таъсирида тинмай ӯзгарадиган ер шари қобигининг қисмидир.

Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади. Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича.

Биосфера барқарорлигини асраш ҳозирги вақтда энг муҳим ва долзарб умум сайёравий экологик муаммолардан биридир.

Чунки табиий ресурслардан нормасиз фойдаланиш, антропоген омилларнинг табиатга келтирилган салбий таъсири ва бошқа сабаблар натижасида экосистемаларга кучли таъсир кўрсатилмоқда, жуда кўп тур ўсимлик ва ҳайвонлар йўқолиб кетмоқда.

Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир.

Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади.

  Биохилма-хиллик ўз ичига қуйидагиларни олади.

1.Генетик хилма хиллик;

2.Турлар хилма-хиллиги;

3.Экотизимларнинг хилма-хиллиги.Генетик хилма-хиллик – Ер сайёрасидаги тарқалган организмларнинг генетик ахборот ҳажмини ўз ичига олади.

Турлар хилма-хиллиги - Ер сайёрасидаги тирик организм турларнинг турли-туманлигини ўз ичига олади.

Экотизимларнинг хилма-хиллиги – биосферадаги яшаш(ҳаёт) муҳитлари ва  биотик жамоаларни турли хил туманлигини, кечаётган экологик жараёнлар хилма-хиллигини ўз ичига олади.

Табиатда тур доирасида генетик материаллар хилма-хиллиги, ҳамда экотизмлар хилма-хиллиги мавжуд. Экологик микроорганизмларнинг жамоа ҳосил қилиб яшаши ва абиотик мухит – ер билан модда алмашувининг бўлиб туришидир.

Биологик хилма-хиллик деганда ана шу экосистемалардаги турли тирик организмлар бирлигини тушунамиз. У турлар бир бировлари билан ва абиотик муҳит билан боғлиқдирлар. Турларнинг яшаш жойи биотоп дейилади. Биоценоз ва биотоп экосистемани ҳосил қилади. Турлар жамоада озуқа занжирлари билан боғланган бўлиб, экосистеманинг барқарорлиги биологик хилма-хилликка боғлиқдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эдрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Табиатда моддаларнинг айланиши харакати тўхтовсиз давом этиши ҳаётнинг асоси бўлиб, биосфера барқарорлигини экосистемаларда организмлар бир-бирларини сонини бошқариб туради ва унда мувозанат сақланади.

биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.

Бешак атроф-муҳит ва ҳавонинг ифлосланиши оқибатида юзага келган касалликлар туфайли жаҳон бўйлаб  миллионлаб киши вафот этишади. Кўриниб турибдики, ифлос ҳаво жаҳондаги энг йирик экологик таҳдиддир.

Атрофимиздаги гўзалликларнинг қолган-қутганларини кўз қорачиғидек авайлаб-асрашимиз, бой берилганларининг эса ўрнини тўлдиришимиз шарт.

Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади.

Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади.

Ҳурматли тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

Ёрлиқ