Исломда бола ҳуқуқлари
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, оила муҳитига таъсир этади. Оиладаги таълим-тарбия масалалари эса жамият ривожига таъсир кўрсатади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда болаларнинг шахсий муҳит ё шахсий муҳитлари ва уни муҳофаза этиш ҳақида суҳбатлашамиз.
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, оила муҳитига таъсир этади. Оиладаги таълим-тарбия масалалари эса жамият ривожига таъсир кўрсатади.
Шунинг учун ҳам оила ва жамият ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланади. Болаларнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб ўсишида оила муҳитининг таъсири катта. Оилавий муҳит қандай бўлса, болалар худди шу муҳит таъсирида улғаяди, тарбия топади. Шахснинг атрофдаги воқеа-ҳодисаларга мослашуви ҳам оила муҳитида амалга ошади.
Боланинг ривожланиши узлуксиз жараён ҳисобланиб, бу даврда у шахс сифатида шакллана боради. Инсон бутун умри давомида вазиятларга мослашиб, ўзгариб боради. У ижтимоий, руҳий жиҳатдан камолга етади. Болага берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ бўлса, у жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллайди.
Чунки ривожланиш тарбия таъсири остида боради. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади.
Боланинг феъл-атвори, табиати ва дунёқараши оила шароитида қарор топади. Яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори ҳам шу масканда қурилади. Шунинг учун ҳам ота-онага ҳурмат, бурч, инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ота-она ибрати ва тарбияси асосида юксалади. Маълумки, бола тарбясида ота-она асосий ўрин тутади. Бу вазифанинг қай даражада пухта бажарилиши боланинг келажак ҳаётида акс этади.
Ислом динида ота-она ҳуқуқлари билан бир қаторда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам катта эътибор берилади. Ота-она ва бола муносабатлари ҳақида гапирилганида, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ота-онанинг ҳақ-ҳуқуқлари фарзанд олдида муайян бурчларни вужудга келтирса, боланинг ҳуқуқлари ҳам ота-оналарга маълум вазифаларни юклайди.
Ҳар бир киши бошқалар мудохала этолмайдиган шахсий муҳитга эга бӯлиш ҳаққи бор. Бу ҳақ-ҳуқуқга биноан ҳеч ким кишининг шахсий фазо, ё шахсий муҳитига ҳам қонуний ва ҳам одоб-ахлоқий жиҳатдан кишининг изнисизмудохала этиш ҳаққи йӯқ.
Болалар ҳам худди жамиятнинг комилҳуқуқ аъзолари сифатида бундай ҳуқуқларга эгалар.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Боланинг хусусий муҳитига дахолат этмаслик ва унга эҳтиром кӯрсатиш ота-она ва жамият аъзолари уларни инобатга олиб, унга биноан амал қилишга буюради.
Одамлар ӯз ҳаётларида хусуий ва махсус бир фазоларга эга бӯлиб, бу муҳитдан фақат махсус бир тоифа хабардор бӯлишади.
Болаларнинг шахсий муҳитлари ва шахсий ҳаётлари ҳақида тӯхталадиган бӯлсак, энг аввал уларнинг шахсий ҳаётлари ва унинг асл-моҳиятини дуруст равишда англашлари муҳим аҳамият касб этади. Болаларнинг шахсий ҳаётларини дуруст йӯлга қӯйиш ва бу ҳақ-ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишлари лозим.
Бола жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши оқил ғоялар руҳида, айниқса тинчлик, қадр-қимматни ҳис этиш, сабр-тоқатлилик, эркинлик, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозим.
Болани мана шундай алоҳида ҳимоя қилиш зарур ва ҳали у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаганлиги боис, алоҳида муҳофаза ва ғамхўрликка лозим даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож.
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.