август 03, 2018 12:17 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил мурдод ойининг 13-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилқаъда ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 4- август.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  мурдод      ойининг 13-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  зилқаъда      ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  4- август.

Бугунги кундан 213 йил олдин, яъни  милодий 1805 йилнинг 4-  августида ирландиялик  етук  математик  ва физик Уилям Гамилтон таваллуд топган.  У катта истеъдод ва маҳоратга эга эди ва 13 ёшида  дунёнинг муҳим бўлган 12та тилида сўзлаша оларди. Жумладан,  форс ва араб тилларини ҳам яхши биларди.

Гамелтон  тадрижий тарзда  физика ва математика илмларини ўргана бошлайди  ва ушбу соҳаларда  айрим  муҳим саналган янги  формула ва қоидаларни яратади. У 22 ёшида астрономия соҳасининг  билимдонига ҳам айланган эди.  Ирландиялик бу  донишманд  милодий   1865  йилда оламдан ўтган.

Бундан 88 йил олдин,  ҳижрий- шамсий 1309  йилнинг 13 мурдод ойида  шиа мазҳабининг буюк олими ва фақиҳи Оятуллоҳ  Саййид Али Сиистоний Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган муқаддас Машҳад шаҳрида таваллуд топган.

Беш ёшга кирганида у  Қуръон ўрганишни бошлади ва отасининг тавсияси билан 11 ёшида ,   бошланғич  исломий фанларни  ўрганиш билан шуғулланди.

У саккиз йилдан кейин  олган   диний таълимотларини мукаммал этиш учун Қум илмий  ҳавзасига боради ва Оятуллоҳилузмо Буружердийдан таълим олади. Оятуллоҳ Сиистоний ҳижрий-шамсий  1331 йилда ўзининг  диний билимларини такомиллаштириш учун Ироқдаги Нажаф шаҳрига сафар қилади. Сиистоний ушбу шаҳарда буюк уламолар, айниқса Оятуллоҳ Хўйи билимидан баҳраманд бўлади ва ўзи ҳам диний ҳавзаларда  олий мақомларга эга бўлган ҳолда бошқа шогирдларга  дарс беришни  бошлайди. Бу фозил олим эндиликда на фақат Ироқ шиаларининг энг буюк пешволаридан саналади, балки ушбу мамлакатда осойишталик ва ваҳдатни  таъминлашда  ҳам  муҳим ишларни амалга оширмоқда.

Ҳижрий- шамсий 1382 Америка  орқали  Ироққа қарши ҳарбий  ҳужумлар бошланган вақтда  Оятуллоҳ Сиистоний Америка ва жиноий гуруҳлар томонидан ушбу мамлакатни ишғол этишини тўхтатиш ва ҳамда бирлашган ва барқарор Ироқни вужудга келтириш учун кўпгина сайъ-ҳаракатларни амалга оширади.      

Бундан 143 йил муқаддам, милодий 1875 йилнинг 4-августида даниялик  болалар ёзувчиси  Ганс Кристиан Андерсен  оламдан ўтган. У 1805 йил 2 апрелда туғилган.

Ганс Кристиан Андерсен – эртакчи, романист, шоир ва драматург. 14 ёшида таълим олиш ва дунёни кўришга қатъий қарор қилди.

Шу тариқа у ўз орзусини амалга ошириш мақсадида Копенгагенга келди. Ашула, балетга ўқишни бошлади, шеърлар, драматик асарлар ёзишга уринди. 1822 йилда театрга қадимий скандинавия сюжети асосида «Альфлар қуёши» драмасини топширди. Турли мамлакатларга сафарлар натижасида келгуси бадиий асар учун материал тўпланди. Ўз ватанида таниқли романист сифатида, Андерсен бадиий эртак жанрига мурожаат қилди.

1835 йилда «Болаларга аталган эртаклар» номли биринчи тўплами чиқди, унга «Чақмоқтош», «Нўхат донасидаги малика», «Ёввойи оққушлар», «Чўчқабоқар», «Дюймовочка». «Русалочка» ва бошқалар кирди.

40-йилларда ёзувчи «Янги эртаклар» номли тўпламини нашр қилди. Унга «Қор маликаси», «Булбул», «Иркит ўрдакча», «Соя», «Гугуртли қиз», «Қорақарағай» ва бошқалар кирди.  Кейинчалик «Янги эртаклар ва тарихлар» номли тўплами пайдо бўлди.

1835 йилдан то 1872 йилгача  Андерсен 156 та эртакларни нашр қилди. Ўз ҳаёти ҳақида у «Менинг ҳаётим эртаги» номли бадиий таржимаи ҳолда ёзди. Унда бахтли, исёнсиз ҳаёти ҳақида  сўзланади, аммо қийинчиликларни енгиш бахти, матонат, энг қоронғуликда ҳам дунёни кўра олиш ҳақида сўзланади. 

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.