Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Оқ қуш” номли эртак
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Оқ қуш” номли эртакнинг давомини эшиттамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг!
Азизлар, эслатиб ўтамизки қадим замонда болалари дунёга келмасдан ҳалок бўладиган ва зурриётсиз хотини бор подшо яшар экан. Дори-дармон, сеҳр-жодудан фойдаланиши ҳам бирон таъсир кўрсатмасди.
Хотини охирги марта ҳомиладор бўлганида унга кўпроқ ғамхўрлик қилиш учун уни отасининг ўйига жўнатди. Аёл отасининг ўйида бир ўғил тўғди. Подшоҳ жуда хурсанд бўлди ва болага кўз тегмаслиги ва бало-офатдан ўзоқда уни сақлаш учун хотинидан ўз отасининг ўйида қолишини сўради. Бошқа томондан подшоҳнинг бир ҳасад қилувчи вазир бор эдиким қандай қилиб подшоҳни ўлдириш ва унинг тож-тахтини эгаллаб олиш учун туну кун режа тузарди. Вазир подшо ўғил кўрганини эшшитиб жуда асабийлашди. Чунки у шоҳни ўлдирса ҳам, янада ўз мақсадига эришолмасди ва унинг ўғли тахтини эгалларди.
Бу сафар у бу имкониятдан маҳрум бўлганини кўрди. Шунинг учун у шоҳни ўлдиришга қарор қилди. Бир куни у ўз дўстлари билан шоҳнинг дарборига ҳужум қилиб шоҳни ўлдирди ва ўзи подшоҳ тахтига ўтирди. Эртаси куни у шоҳ хотини олдига ўз одамларни юборди. Шоҳ номидан бир сохта номани ҳам ёзиб уларга берди. Мактубда шундай деб ёзган эди: Мен касалман, зудлик билан дарборга қайтгин.
Вазирнинг одамлари шоҳ хотини олдига боришди. Шоҳ хотини мактубни ўқиди ва элчилар билан йўлга тушишди. Улар бориб-бориб қўёш ботишига яқин қолганда дам олиш учун бир тоғ бағрида тўхталишди. Вазир элчиларнинг етакчисига шоҳ хотини ва ўғлини йўл орасида ўлдиришини тайинлаган эди. Шунинг учун туннинг яримида элчилар етакчисини шоҳ хотини чодирига борди. Шоҳнинг хотини унинг ғаразли ниятидан хабардор бўлди. У элчиларнинг етакчисига юзланиб деди: "Сен кимсан ва қандай шоҳ хотини олдига келишга журъат қилдинг?"
Элчиларнинг етакчи кўлиб айтди: "Қайси шоҳнинг хотини? Сенинг эринг ўзоқ вақтан бери ўлдирилган. Энди сенинг эри ўрнига вазир шоҳ бўлган. Биз ҳам унинг бўйруқи билан сени ва ўғлингни ўлдириш учун келганмиз. ".
Аёл бу сўзларни эшиттиб, болани қучоқлаб чодирдан югуриб чиқиб қочишга тушди.
Аскарларнинг бошлиғи қичқириб шоҳ хотини орқасиган бориш учун ўз аскарларга бўйруқ берди. Подшо хотини аскарлар яқинлашганини кўргач бир ерга ва бир осмонга қаради ва болани дарага ташлади. Аскарлар келиб шоҳ хотинини ўлдиришди, аммо дарага тушмадилар. Чунки улар бола тошларга ўриб ўлган деб ўйлашди.
Энди подшоҳнинг акаси ҳақидаги ривоятни эшитинг. Ана шу ҳодисалар юз бераётганда подшоҳнинг акаси сайру саёҳат билан банд эди. Сафардан қайтганида вазир подшоҳни ӯлдиргани ва унинг жонига ҳам суиқасд қилишини тушунганида ӯлган подшоҳнинг ёронларидан бир қисмини ӯзи билан олиб тоғ томон қочди. Янги аодшоҳ бӯлган вазир подшоҳнинг акаси борлиги ва қочганини сезиб унинг орқасидан қушун юборди. Аммо улар подшоҳ акасини қӯлга ололмади. Шундай қилиб улар у билан келишолмадилар, ҳамда уни ӯртадан йӯқ қилишолмади. Қанчаки ҳийла-найранг ишлатмасинлар ҳеч қандай фойда бермади. Подшоҳ акасининг қӯл остида бӯлган шахсларнинг сони ортиб борди ва у аста-секинлик билан қудрат топтди.
Кунлардан бир куни унинг қушуни акасининг хотинини вазир ӯлдирган тоғга етиб келди. Отлиқ бир шахс водийга кирганида шер ӯяси олдида ӯйнаётган болани кӯриб қолди. Болани кутариб подшоҳ акасининг олдига олиб борди. Подшоҳ акаси боланинг қӯлида бозубандни кӯриб қолди. Қулбоғда ёзилган нарсани ӯқиб бу бола укасининг ӯғли эканлигини англади. Бу бола шернинг сутини ичиб вояга етгани сабабли унинг исмини Шерзод деб қӯйишди. Бошқа томондан Шерзод шернинг боласига ӯхшарди. Хулоса қилиб айтганда Шерзод отдда чопиш каби шароитда усиб улғади. Камон отиш ва қилич билан курашишни ҳам яхши ӯрганди. Унбеш ёшда кирганида майдонни кӯрган шижоатли полвонга айланган эди.
Подшоҳнинг ӯғли топилгани ва амакисининг қӯлида тарбия олаётгани ҳақида хабар тарқалганида кӯп одамлар унинг қӯшунига қӯшилиб қилич билан кураш олиб бориш учун тоғ томон йӯл олишди. Унинг қӯшинининг сони ортиб борди. Подшоҳ иш оғирлашиб бораётганини кӯрди. Ӯлган подшоҳнинг ӯғли ва амакисининг олдини олиш учун ҳийла-найранг ӯйлаб чиқарди.