август 12, 2018 14:36 Asia/Tashkent

Яккаву ягона Аллоҳ таолога эътиқод ва иймон келтириш ҳар бир инсоннинг қалбида порлайдиган нурдир   ва инсон ӯз фитрати асосида дунё яратгувчисига ишонади ва эътиқод қилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                 

 Янги мусулмон бӯлган германиялик Зайнаб Каринхоним шундай фикр билдиради: “Эрон аёлларнинг ӯрни ва мавқеига оид олиб борадиган таблиғотларга қарамай менинг диққат-эътиборимни ӯзига жалб этган муҳим нарса, Эрондаги аёлларнинг мавқеи эдиким, бундай мавқеиятни бошқа ҳеч бир исломий ва исломий бӯлмаган мамлакатларга мушоҳада этмаган эдим. Эронда аёллар махсус иззат –эҳтиромга лойиқдирлар ва турли табақалардаги уларнинг ижтимоий ва оилавий ӯринлари мени ӯзига жалб этди.”

Яккаву ягона Аллоҳ таолога эътиқод ва иймон келтириш ҳар бир инсоннинг қалбида порлайдиган нурдир   ва инсон ӯз фитрати асосида дунё яратгувчисига ишонади ва эътиқод қилади.

Бунга қарамай айримлар фитрий ва қалбий бу имонни эътиборга олмай нотӯғри йӯлни танлашади. Аммо янги мусулмон бӯлган германиялик аёл Зайнаб Карин  ӯзининг ички нидосига жавоб бериб  ҳақиқатни излаш учун сайъ-ҳаракат қилди.

У Худога бӯлган ӯз алоқаси ҳақида шундай деб айтади: “Мен уша болалигимдан бошлаб борлиқ холиқига нисбатан ӯзига хос меҳр-муҳаббатга эга эдим. Кӯпинча у Зот ҳақида ӯйлардим ва ӯзим ва Худойим ӯртамизда бӯлган ажойиб бир алоқани сезардим. Шунинг учун баъзи масалаларида ӯз тенгдошларимдан фарқ қилардим . Мисол учун бизнинг мактабимизда сӯзиш дарслари мажбурий эди ва мен ӯз синфдошларим билан бирга сӯзишдан хижолат тортардим, айниқса синфдош ӯғилларнинг мени кӯришларидан қурқардим. Ва ҳамиша устодларга бирон-бир сабаб келтирардим.   ”

Каринхоним тӯғри фикр билдиради. Аллоҳ таолога нисбатан ҳақиқий эътиқод инсон вужудида шундай ҳиссиётни вужудга келтирадиким у нотӯғри ва ёмон ишларни бажаришда ӯзини тийади.

Албатта Зайнаб эътиқод қилган Худо масеҳийлик руҳонийлар таблиғот олиб борадиган Худодан фарқ қиларди ва Зайнаб масеҳийлик Худо ҳақидаги таблиғотларни ишонмасди ва нотӯгри деб биларди.

У шундай деб айтади: “Замон ӯтиши билан улғайиб вояга етишим билан шуни англадимки руҳонийларнинг тасвирлари ва худога оид олиб борадиган дарслари менинг  Худойимдан биткул  фарқ қиларди ва шу тартиб билан зеҳнимда дастлабки саволлар вужудга келди.

Ун уч ёшга кирганимда шундай хулосага келдимки калисо худонинг тасвири, яъни таслис мен учун қабул қилиб бӯлмайдиган нарса эди.  Ун беш ёшга кирганимча ӯз оиламнинг талаби билан диний дарсларда иштирок этишда мажбур бӯлсамда, аммо ӯз иймонимни бутунлайин қӯлдан бой бердим. “

Зайнаб ана шу руҳий буҳрон ва сарсонлик вазъиятида бӯлган чоғида дарсда мусулмон бир қиз билан дӯст бӯлди. Бу қиз ислом дини усулига тегишли кичик бир китобни Зайнабга беради. Шу тартиб билан Зайнаб ҳаётида ислом билан ошно бӯлиш бошланди.  Германиялик янги бу мусулмон бу китоб ҳақида шундай айтади: Бу китобни синчковлик билан ӯқишни бошладим. Худонинг ягоналиги мавзӯсига етганимда ӯзига хос қатъийлик ва диққат –эътибор билан уни мутолаа этдим. Ҳа, мен ӯз зеҳнимда Аллоҳ таолони тасаввур этадиган уша тасвирлар эди ва мен учун жуда қизиқарли эди. Шунингдек, Одам Ҳаводан бошлаб масеҳгача бӯлган пайғамбарларнинг достони ва мусулмонларнинг уларга нисбатан эътиқодлари ҳам мен учун ӯзига хос жозибали эди.

Ушбу кичик китоб хонум Карбинга ислом дини ҳақида кӯп маълумот бермади. Аммо, ислом дини ҳақида мутолаа қилишга бӯлган унинг ҳақиқати ва синчков зеҳнини тарғиб ташвиқ этди.  У ҳама нарсадан олдин калисодан кетишини оила аъзоларига хабар берди. Сӯнгра турли жиҳатлардан ислом мубин динини таҳлил этишга кирди. У уша кунлардаги ӯз ҳис-туйғулари ҳақида шундай фикр билдиради: “Қанчаки кӯпроқ мутолаа этсам, шунча уни ӯз руҳиям билан ҳамжиҳат деб билардим. Ислом динининг мазҳабий кӯрсатма ва таълимотларини бирон жойдан бошлашни хоҳлардим, аммо қандай ва қаердан бошлашни билмасдим. ”

Бу вақтда Зайнаб ҳали мусулмон бӯлмаган эди. Аммо, исломий айрим фаризаларни бажо келтириш билан бу динни яхшироқ дарк этишни хоҳларди. У бу ишни рамазон муборак ойида рӯза тутишдан бошлади ва унинг фавқулодда таъсирини бор вужуди билан ҳис этди.

У бу можарони шундай таърифлайди: “Рамазон муборак ойи кириб келганида рӯза тутиш билан биринчи қадам қуйиш қарорига келдим. Аввалида қийин бӯлади деб ӯйлардим, аммо менда ажойиб бир қудрат пайдо бӯлди ва ҳеч қандай мушкулотсиз агарчи ишим кӯп бӯлсада рӯза тутдим. Рамазон муборак ойи кунларида мусулмонлар ӯртасидаги иттифоқ ва ҳамжиҳатлик ҳис –туйғуси мени ӯзига жалб этган эди ва мен ҳам ушбу туйғуга эга эдим. Бир томондан ибодат қила олишим ва ӯз Худойимга яқин бӯлишимдан жуда хурсан эдим. Ҳатто ёз фаслининг иссиқлигини ҳам сезмасдим. ”

Бу Худонинг лутфу каромати эдиким Зайнаб рамазон муборак ойида исломий аҳкомларга амал қилишни рӯза тутиш билан бошлади. Баракатли ушбу ойда ҳар қайси бошқа замонга қараганда инсон ӯзини Худога яқин деб ҳис этади. Зайнаб мусулмон бӯлмасада ушбу азиз ойнинг маънавий фазосида ун дарк этди. Ана шу маънавий ва руҳий ҳис-туйғу сабаб бӯладиким инсон рӯзадан келиб чиқадиган очлик фикрида бӯлмасин. Чунки у ӯзининг ушбу амали билан борлиқ холиқининг хурсандчилигини қӯлга киритишини билади.

Худо Қуръони каримда бошқа иллоҳий динларда ҳам рӯза борлигини таъкидлайди. Аммо ислом динида мавжуд блган рӯза эса Худонинг ризояти учун ичиш ва ейишдан ӯзини тийишнинг энг яхши ва энг мукаммалидир.

Охир оқибат Зайнабхонум кенг тадқиқот олиб бориши, жиддий мутолаа этиши, ҳамда ислом динининг айрим аҳкомларига амал қилишидан сӯнг йигирма ёшида ӯзининг энг муҳим қарорини қабул қилади ва бир масжидда эса шаҳодатайн сӯзини айтганидан кейин мусулмонликни қабул қилди.

Ёрлиқ