Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 25-чиси Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 16- чи кунидир.
Бундан 1021 йил олдин тарихий ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 418 йил зил-ҳижжа ойининг 4-чисида:
Мусулмон халқининг етук олими ва усулий мутакаллим Абу Исҳоқ Исфаройиний вафот этди. Устод Рукниддин Шофеий номи билан танилган Абу Исҳоқ Исфаройиний фикҳ, усул, калом илми ва бошқа диний маърифатларда катта истеъдодга эга бўлган Эрон халқининг машҳур донишмандларидан эди. У уша замонда турли илмларнинг маркази бўлмиш Нишопур мадрасаларида таълим бериш билан шуғулланарди. “Ал-Жомеъ фи усулид-Дин” ва “Нурул-Айн фи Машҳадул-Ҳусейн” каби китоблар бу олим ёзган асарлар жумласидандир. Абу Исҳоқ 80 ёшида Нишопурда вафот этди ва Исфаройинда дафн этилди.
Бундан 132 йил муқаддам милодий 1886 йил август ойининг 16-чисида:
Ҳинд мазҳабийнинг пешвоси Рома Кришна вафот этди. Ҳиндустон ҳиндларининг раҳбари Рома Кришна милодий 1836 йил феврал ойининг 18-чисида Ҳиндустонда дунёга келди. У кичик бир қишлоқда тарбия олиб мактабда расмий таълим олмади. Бунга қарамай 10 ёшида Ҳинд муқаддас ёзувларини тафсир этишда ўзига хос истеъдод ва маҳоратни намойиш этди. У ёшлик чоқида саёҳат қилиш ва кейинчалик месеҳийлик, будо, ислом ва ҳинд динларини ўрганишни бошлади. Охири бу динларнинг ҳар бири Худога етиш йўлини кўрсатишади деб изҳор этди. Рома Кришна шундай эътиқодга эга эдиким, дунёдаги барча одамлар ўзларининг турли динлари билан ягона Худоннинг фарзандлари ҳисобланишади. Айтиш мумкинки, Рома Кришна ҳозирги ҳинд маънавий мактаби аксариятининг пешвоси эди. Рома Кришна охири милодий 1886 йил август ойининг 16-чисида 50 ёшида вафот этди.
Бундан 58 йил олдин шу куни милодий 1960 йил 16 августда Кипр ороли кўп йиллар давом этган тинчсизликлардан сўнг ўз мустақаллигини қўлга киритди. Республика ҳукумати билан бошқарилаётган бу мамлакат Ўрта Ер денгизида Туркиянинг жанубида жойлашган бўлиб 9000 квадрат километрдан ортиқ масоҳатга эга. Бумамлакат кўҳна тарих ва минтақада муҳим аҳамиятга эгадир. Кипр муддатлар давомида Эрон, Рум, Юнон, Миср ва Усмонийлар империяси каби қудратли империялар таркибида бўлган. Аммо милодий 1878 йилда Усмонийлар империяси Берлиндаги конгрессда Кипрни бошқаришни Англияга топширди ва 1925 йилда Кипр расмий равишда Англиянинг мустамлакаси эди. Шу замондан бошлаб Кипр юнонликлари бу орол аҳолисининг 75 фоизини ташкил этишлари сабабли Кипрнинг Юнонга қўшилишини талаб қилишди. Бундан сўнг Кипрда сиёсий кескинликлар шаддатлашди ва қонунчилик кенгашининг тарқалишига сабаб бўлди. Аммо Кипрнинг мустақиллика эришиши бу оролнинг бўҳронига якун ясамади ва туркия 1974 йилда Кипр оролига ҳужум қилди ва унинг шимолини ишғол қилиб, амалий равишда бу оролни икки қисмга, турк аҳолиси бўлган шимолий ва юнонлик аҳолиси бўлган жанубий қисмларга бўлди.
Бундан 24 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1373 йилмурдод ойининг 25-чисида:
Эронлик донишманд Сайид Аҳмад Фардид вафот этди. У шамсий 1289 йилда Эрон марказида жойлашган Язд шаҳрида дунёга келди ва бошланғич дарслари ва француз ҳамда араб тилларни ўрганди. Фардид 16 ёшида Теҳронга келиб ўз маълумотини давом эттирди. У диплом олганидан кейин дарс бериш билан шуғулланди. Аммо шамсий 1326 йилда янада ўз билимини кенгайтириш учун Франция ва Германияга сафар қилиб фалсафа йўналишида таҳсил олди. Фардид Эронга қайтиб келганидан кейин германиялик файласуф Хайдеггер фалсафаси заминасида дарс беришни бошлади ва кўп асар ёзиб ўзидан мерос қолдирди. У ёзган китоблардан “Дидори фараҳе ва футуҳоти охируз-замон” ва “Муодилҳои форсии бархе ислоҳоти фалсафи” асарларига ишора этиш мумкин.