август 18, 2018 09:20 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 141 йил илгари милодий 1877 йил август ойининг 17-чисида:

Америкалик Озоф Хол томонидан “Димос” номи билан Миррих сайёрасининг иккинчи ойи кашф этилди. Миррихнинг Димос ойи 15 кмга тенг масоҳат билан Миррих сайёрасининг энг кичик ойи бўлишига қўшимча, қуёш тизимидаги энг кичик ой унвонини ҳам ўзига ихтисос беради. Миррих сайёраси Фобос ва Димос номли иккита кичик ойга эгадир. Миррих сайёрасининг Димос ойи милодий 1877 йилда Хол номи билан танилган астроном томонидан кашф этилди.   

Бундан 104 йил олдин ҳижрий-қамарий 1335 йил зил-ҳижжа ойининг 5-чисида:

Мисрлик буюк донишманд Шайх Муҳаммад Ғаззолий таваллуд топди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий Буҳайра вилоятида жойлашган “Никола ал-Анаб” қишлоғида тақволи ва оддий оилада дунёга келди ва кейинчалик ислом дунёсида энг буюк мутафаккир ва донишманд унвонида машҳур бўлди. Шунингдек у Ал-Азҳар университетида таълим бериш, раҳнамолик ва даъват этишни касб этишга муваффақ бўлди. Ғаззолий Ал-Азҳар университетининг исломий ва арабий тадқиқотлар маркази ва дин усули факультетида илмий фаолият олиб бориш ва таълим-тарбия бериш билан шуғулланди. Шунингдек у бир неча йил давомида Абдулқодир университетининг исломий маориф кенгашининг раислигини ўз зиммасига олган эди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий исломий жамиятда ваҳдатни амалда татбиқ этиш йўлида кўп фаолият олиб борганидан кейин охири ҳижрий-қамарий 1416 йил шаввол ойининг 20-чисида вафот этди

Бундан 78 йил илгари ҳижрий-қамарий 1361 йил зилҳижжа ойининг 5-чисида:

Буюк ориф, фақеҳшунос ва файласуф "Кампоний" номи билан машҳур бўлган Аллома Муҳаммад Ҳусейн Ғиравий Исфаҳоний Ироқнинг Нажаф шаҳрида 65 ёшида вафот этди.  У ҳижрий-қамарий 1296 йилда Бағдоднинг яқинида жойлашган Козимин шаҳрида таваллуд топди. Аллома Кампонийдан рисолалар, кўп ҳошиялар боқий қолган ва ижтиҳод, тақлид, ҳикмат ва фалсафада ёзилган рисолалар уларнинг жумласидандир. Шунингдек мусулмон халқининг ушбу буюк донишмандидан ислом пешволарининг мадҳида ижод этилган шеърий девон мерос қолган.

Бундан 13 йил олдин милодий 2005 йил август ойнинг 17-чисида:

Сионистик режим ҳарбийлари  38 йил ишғолгарлик ва  жиноятлар  содир этишларидан сўнг Ғазза секторини биткул тарк этишди. Ғазза сектори ишғол этилган сарзаминларида устуворлик ва муқовимат рамзига айланиб қолган. Сионистлар исломий муқовиматга зарба етказиш  учун бир неча маротаба Ғазза секторига ҳужум қилишди ва уларнинг милодий 2014 йилда  амалга оширган сўнги ҳужумлари 51 кун давом этди. Бу ҳужумларда юзлаб аёл ва болалар ҳалок бўлишди. Ҳақиқатан ҳам сионистлар иккита мағлубиятга учрадилар. Бири Ғазза секторида яшовчи фаластинликларнинг таҳсинга арзийдиган муқовиматлари ва устуворликлари баробарида мағлуб бўлишди ва иккинчиси эса  дунё аҳлининг кўз олдида шарманда бўлишди.