Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил мурдод ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 18- август.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил мурдод ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 18- август.
Бундан 78 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1319 йилнинг 27 мурдод кунида Эроннинг ҳозирги замон буюк рассоми ва Камол-ул-Мулк номи билан машҳур бўлган Муҳаммад Ғаффорий Эроннинг шимоли- шарқида жойлашган Нишопур шаҳрида вафот этган.
У Теҳроннинг Дор-ул-Фунун мадрасасида таълим олди ва ўзи ёқтирган рассомчилик санъати заминасида юқорий даража ва мувафаққиятларга эришди. Камол-ул-Мулк бир неча муддатдан сўнг Носириддиншоҳ Қожор дарборида ҳунармандчилик ишлари билан шуғулланиб, бир неча арзийдиган асарларни ижод этди. Камол-ул-Мулк бу даврда 170тадан ортиқ чиройли портретларни чизди. Эроннинг бу буюк ҳунарманди ўз ҳунарини мукаммаллаштириш учун бир неча маротаба Европа шаҳарларига ҳам сафар қилди. У Эронга қайтиб келганидан кейин кўплаб шогирдларни ҳам тарбиялади. Ризохон ҳукуматни эгаллаганидан кейин Камол-ул-Мулк уни ва ўғлининг расмини чизишдан қўл тортгани сабабли Нишопур атрофида жойлашган қишлоқларнинг бирига сургун қилинди ва ўз умрининг охиригача ўша жойда ҳаёт кечирди. Эроннинг бу буюк ҳунарманди ва машҳур устознинг қабри Нишопурнинг чиройли боғларидан бири ва Шайх Аттор Нишопурий мақбараси ёнида қарор топган.
Камол-ул-Мулк меросидан бўлмиш "Майдони Карбало", "Толори оина", "Шикорчи", "Боғча" ва "Ҳавзи Гулистон" портретларига ишора қилиш мумкин.
Бундан 1365 йил олдин, яъни милодий 653 йилнинг 18- август ойида Фаластинда Ажнодин минтақасида мусулмонлар ва римликлар ўртасида “Ажнодин” номи билан танилган уруш бошланади. Ушбу урушда римликларнинг қўшини мусулмон қўшинларидан бир неча баробар кўп эди. Аммо мусулмонлар кучли иймон ва иродалари туфайли ушбу урушда ғалаба қозонишади. Римликлар мазкур йирик мағлубиятдан кейин Дамашқ ҳудудларигача чекинишади ва ишғол этилган кўплаб ерларини қўлдан бой беришади.
Бугунги кундан 30 йил муқаддам, ҳижрий- шамсий 1367 йилнинг 27 мурдод кунида Эронга қарши Ироқнинг мажбурий уруши 8 йил давом этганидан кейин Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598- резолюцияси бандларининг бири асосида расмий равишда оташкесим эълон қилинди. Шуни зикр этиб ўтиш жоизки, Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан кейин зўравон қудратлар Ўрта Шарқ ва Форс кўрфази минтақасида огоҳлик ва ҳушёрликнинг тимсоли бўлган ушбу мамлакатни йўқ қилиш мақсадида турли фитна-найрангларни режалаштириб, ушбу режаларни ижро этишга ҳаракат қилишди. Ироқнинг собиқ диктатори Саддом Ҳусейн зўравон қудратлар, айниқса Американинг гижгижлантиришлари орқали турли баҳоналар билан ҳижрий-шамсий 1359 йилнинг 31- шаҳриварида Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши уруш бошлашди. Уруш майдонларида Эроннинг жасоратли ва шужоатли кучлари кенг ғалабаларни қўлга киритишлари ва Исломий ер-ҳудудларидан ироқлик босқинчиларни қувиб чиқаришларидан кейин Саддом Ҳусейн ва уни қўллаб-қувватлайдиган зўравон қудратлар томонидан режалаштирилган лойиҳалар барҳам топди ва охири БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши мажбурий уруш ҳодисаларининг жараёнларини ҳақиқат юзасидан баҳо беришга мажбур бўлди. Шунга асосан Хавфсизлик Кенгаши 598 - резолюцияни содир этди ва охири ана шу кунда ушбу резолюциянинг бандларидан бирига асосланиб расмий равишда оташкесимни эълон қилди.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.