Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 29-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 20-чи кунидир.
Зил-ҳижжа ойининг саккизинчиси Таравия куни билан туғри келади. Бу кунни Таравия деб ном қуйишнинг сабаби шундан иборат эдиким, Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом даврида Арафот чўл-биёбонларида сув йўқ эди. Шунинг учун халқ тўқизинчи кунда сувга бўлган ўз эҳтиёжларини қониқтириш учун саккизинчи кунда Маккадан сувни Арафот сарзаминига олиб келардилар. Шу сабабдан баъзи одамлар ўзаро Таравайтум, таравайтум? Яъни керакли даражада сув билан таъминландингизми?,-деб сўрардилар.
Бундан 1379 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 60-чи йил зил-ҳижжа ойининг 8-чисида:
Имом Ҳусейн алаҳиссаломнинг Маккадан Ироқ томон ҳаракати бошланди. Бу ҳаракат Карбало қаҳрамонлиги билан охирга етди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом Язид Бин Муовия билан байъат қилишдан ўзини тийиши натижасида, Куфага сафар қилиш мақсадида Маккани тарк этди. Куфа халқи томонидан қайта-қайта даъват этишлари ва шунингдек Язид ҳукуматининг омиллари томонидан Макадда ул-ҳазратнинг жонига қасд қилишлари натижасида, ул ҳазрат Куфа томон йўл олди. Ҳаж айёмларидан бўлган зил-ҳижжа ойининг саккинзичисида Маккани тарк этиш зимнида, Язиднинг золимона ҳукумати билан Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг мухолифат қилиши барчаларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиши сабабига айланди.
Бундан 126 йил олдин ҳижрий-шамсий 1271 йил мурдод ойининг 29-чисида:
Эрон Қожория даврининг энг машҳур хаттотларидан бири Мирзо Ризо Калҳур вафот этди. Раҳимбекнинг фарзанди Мирзо Ризо Калҳур ҳижрий-қамарий 1245 йилда Кирмоншоҳнинг Калҳур минтақасида дунёга келди. Йшлигининг бошланишида қавм-қабиласи ҳаётининг таққозоси туфайли отга миниш ва ўқ отишга мойиллик зоҳир этди. Аммо кейинчалик хаттотликка юз қаратди ва Теҳронга йўл олди. У Мирзо Муҳаммад Хонсорий наздида хаттотлик сирларини ўрганди. Кулҳар зудлик билан хаттотлик санъатини ўрганди. Носириддиншоҳ Қожор уни ўз ҳузурига даъват этди ва бир неча муддат Кулҳарга шогирдлик қилиб хат санъатини ўрганди.
Бундан 104 йил муқаддам 1914 йилнинг 20 август куни Белгиянинг пойтахти Брюссел шаҳри Германия кучлари томонидан босиб олинди. Бу Биринчи жаҳон уруши жараёнида Германия томонидан босиб олинган илк давлат пойтахти эди. Белгия ӯзининг бетарафлигини эълон қилишига қарамай Германия армияси милодий 1914 йили 4 август куни Белгияга Германия армиясининг киришига катта тўсиқлик яратадиган Лиж ҳарбий қароргоҳига қарши ҳужум қилиб Брюсселни 20 август кунида босиб олди.
Август ойининг 20-чи куни Венгрия миллий куни билан туғри келади. Венгрия 93 минг квадрат километр масоҳат билан Европанинг шарқида Славакия, Австрия ва Руминия билан қўшни мамлакатдир. Унинг аҳолиси 10 миллионни ташкил этади ва уларнинг аксарияти венгерлар бўлиб католик мазҳабига пайравлик қилишади. Венгерларнинг расмий тиллари венгер тили ва пул бирликлари эса форинтдир.