"Арафа ва дуо" кунига бағишланган махсус эшиттириш
Арафот саҳросида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва “Арафа” кунига бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.
Ҳаж зиёрати маросимида ижро этиладиган удумлардан бири зил-ҳижжа ойининг тўққизинчисида Арафот саҳросига бориб дуо қилишдир. Арафотда бир муддат туриш ҳажнинг фарз амалларидан ҳисобланади. Ҳожийлар Ишқ хонасини тавоф қилганларидан сўнг Арафот водийси томон ҳаракат қилишади. Арафот текис бир саҳро бўлиб, Маккадан 25 километрлик узоқликда ва Макканинг жануби-шарқида жойлашган “Жабалур-Раҳма” деб номланган тоғнинг бағрида жойлашган. Худо уйининг зиёратчилари Эҳром- оқ либосни кийишларидан сўнг таматтуъ ҳажжини бажо келтириш учун ўша томон йўл олишади ва Арафа кунида (зил-ҳижжа ойининг тўққизинчиси) бу водийда тўхтатишади ва Аллоҳ таоло уларга раҳмат айлаши ҳамда яна бир маротаба иллоҳий осойишталик ва тинч ҳарамига киришга рухсат бериши учун бу муқаддас маконда дуо ва муножотлар айлашади, тафаккурга чўмишади. Ҳақиқатан ҳам Ҳаж барча тоат-ибодатлар ичида Худонинг ўзи ва бандалари ўртасида бўладиган энг сирли алоқалардан бири ҳисобланади. Бу ибодатнинг ҳар бир амали зоҳирий ва ботиний жиҳатларга эгадир. Бу ўртада ҳожи Арафот удумларини бажаришда қўлга киритган барча маънавий ва маърифатнинг тажассумидир. Арафотдан ўтишдан кейин маърифатнинг нури малакутий олам ва банданинг ўртасидаги алоқани барқарор этади.
Арафот маърифат сўзи билан ўзакдош бўлиб, билиш, таниш, англаш маъноларини англатади. Арафот водийсини Арафот деб аташганларининг сабаби унинг тоғ орасида жойлашгани ва аниқ бир макон бўлганидир. Арафот саҳроси ўзининг тарих саҳифаларида Одам алайҳиссалом, Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳамда Имом Ҳусейн алайҳиссалом каби иллоҳий буюк шахсиятларнинг хотирасини ўзида сақлайди. Ҳазрати Одам ва Ҳавво жаннатдан ҳайдалгани ва ерга тушганлари ҳамда бу сарзаминда узоқ муддат давомида алоҳида яшаганларидан сўнг бир-бирларини топишди ва шу сабабдан бу минтақа Арафот деб номланди ва бу кунни эса арафа деб аташди. Айримлар Арафот таниш бўлиш маъносида эканлигини баён этишган ва Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом бу жойда Жабраил томонидан ўз маросим ва удумлари билан ошно бўлди.
Имом Содиқ алайҳиссалом бу саҳронинг Арафот номланиши ҳақида шундай марҳамат қилади: “Жабраил арафа куни Иброҳимнинг наздига нозил бўлди ва айтди: Ўз гуноҳингни эътироф этгин ва удумларни танигин. Ул ҳазрат эътироф этгани сабабли бу жойни Арафот деб аташди.”
Аҳамиятга молик бўлган нарса шуким, Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларининг охирги Ҳаж сафарларида ҳижрий-қамарий 10- йил Арафа кунида жамланган ҳожийларнинг олдида исломий халқаро ҳуқуқни ифода этувчи ва жоҳилиятнинг ярамайдиган барча қадриятларини инкор этишдан далолат берадиган тарихий хутбаларини баён этдилар.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда “Арафа” куни мавзусига бағишланган махсус эшиттиришни тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Арафот кунида бажариладиган энг яхши амаллардан бири мислсиз Парвардигор даргоҳига дуо ва муножот қилишдир. Арафот майдони Имом Ҳусайн (а)-нинг шукуҳли дуолари хотирасини ўз қалбида сақлайди. Имом Ҳусайн (а) Аҳли байтнинг бир гуруҳ вакиллари билан Арафотдаги ўз хаймаларидан чиқиб, Жабалур-раҳма тоғининг чап томонида муборак юзларини Каъбага қаратдилар. Муборак қўлларини худди таом сўраётган мискин каби юзлари қаршисига кўтариб кўтариб, Арафа дуосини ўқишга киришдилар.
Бу муножот Парвардигор билан муножот қилишда энг чиройли сўзлар билан тўла муножотдир. Бу муножот Худога нисбатан ишқ тўла сўзлардан иборат эди ва бу водийда бандалик ифорини абадий тарқатди.
Икки сўз, яъни арафа ва дуо сўзлари ўзаро уйғунлашиб кетган ва барча одамлар арафани дуо ўқиш ва тоат-ибодат қилиш маъносида деб тушунишади ва арафа кунида ўқилган дуони энг яхши дуолардан деб билишади. Дуонинг эшиги барча хушбахтлик ва саодатларнинг эшиклари билан тенг каладиган кенг ва очиқ эшикдир ва бошқа эшикларга қараганда уни очиш ҳам осондир. Ҳамда саодатларнинг барча эшиклари орасида фақатгина дуо эшиги билан диний, дунёвий, умумий ва жузъий мақсадлар ва барча орзу ормонларга етиш мумкин. Арафа шундай кундирким, унда дуо ўқиш ижобатга жуда яқиндир. Ривоятларга кўра, ҳазрат имом Зайнул-Обидин алайҳиссалом арафа кунида одамлардан кўмак сўраётган гадонинг товушини эшитиб қоладилар ва унга шундай буюрдилар: “Аллоҳнинг фазлига мушарраф бўлган она қорнидаги ҳомилалар бахтли-саодатли бўладиган ушбу кунда сен парвардигор қолиб, бошқалардан умид қиласанми? Сенинг ҳолинга вой!”
Дуо қилиш Парвардигорнинг инсонга ато этган иллоҳий совғасидир. Бу улуғ кунда фақат ўзи учун эмас, балки бошқалар учун дуо ўқиш нақадар гўзалдир.
Биз ҳам дуолар ижобат бўладиган бу улуғ кунда ҳожиларга қўшилиб, Аллоҳ раҳмат ва мағфиратимағфиратининг ширин таъмини ҳис қилиш умидида Арафа дуосини замзама қиламиз:
"Аллоҳим, менинг ғам-ғуссамни бартараф эт, айбларимни яшир, гуноҳларимни кечир, шайтонни мендан узоқлаштир, мушкулотларимни бартараф эт! Дунё ва охиратда энг баланд мартабага муяссар айла!"
Азизлар, “Арафа” кунига бағишланган махсус эшиттирш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Қурбон ҳайити яна бир бор барчангизга муборак бўлсин. Буюк Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.