август 25, 2018 12:33 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 3-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 25- август.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  шаҳривар      ойининг 3-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа   ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  25- август.

Бундан 77 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1320 йилнинг 3-шаҳривар  ойида Иккинчи Жаҳон уруши жараёнида Иттифоқчи  мамлакатларнинг ҳарбий кучлари Эронни ишғол этишади.

Ўша йилларда  Германия армиясининг Совет Иттифоқига қарши қилган ҳужумлари  қисқа вақтда  мувафаққиятли бўлгани Америка, Франция ва Англиянинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлди. Чунки, Германиянинг Совет Иттифоқи устидан ғалаба қозониши Ғарбнинг Ўрта Шарқ ва Узоқ Шарқдаги манфаатларига хатар соларди ва ушбу урушда Германиянинг эҳтимолий ғалабага эришиши кундан кунга шиддат оларди. Шу сабабдан бу уч мамлакат  Эрон орқали Совет Иттифоқига аслаҳа ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга қарор қилишди. Ҳижрий-шамсий 1320 йил шаҳривар ойининг 3- куни тонгида Эрон давлати бетарафликни эълон қилишига қарамасдан, Шўролар Иттифоқининг армияси шимол, ғарб ва шарқдан ва Англия армияси эса жанубдан  ҳаво, ер ва денгиз  кучлари орқали Эронга ҳужум қилишди. Эроннинг мустабид ҳокими Ризохоннинг масъулиятсизлиги туфайли ҳарбий гарнизонларнинг бир қисми , Форс кўрфази сувларида эса Эроннинг денгиз кучлари ҳам  нобуд қилинди. Англия ва Шўролар Иттифоқининг кучлари Эрон армиясининг тарқоқ ҳолда бўлган  қаршиликларини бартараф  этишларидан 20 кун ўтгач, Теҳронни ишғол этишди. Лондон ва Москва шартномасига асосан Ризохон салтанатдан ағдарилиб,  сургун қилинади ва ўғли Муҳаммадризо  унинг ўрнига тайинланади.    

Бугунги кундан 27 йил олдин, милодий 1991 йилнинг 25 августида Европа шарқида жойлашган Белоруссия Шўролар Иттифоқидан ажралиб, мустақил республикага айланади.

Белоруссия  милодий 14 асрдан бошлаб, Литванинг назорати остида қарор топган эди ва милодий 1569 йилдан бошлаб  эса,  Польша  ҳукмронлигининг  остига ўтади.18 –асрнинг охирларида Польшанинг тақсимланиши натижасида Белоруссия  Россия томонидан ишғол этилди. Биринчи Жаҳон урушидан кейин Белоруссия  Польша ва Совет Иттифоқи ўртасида тақсимланди. Аммо Иккинчи Жаҳон урушида Шўролар Иттифоқи ғалаба қозонишидан сўнг бу мамлакат Белоруссиянинг барча ер-ҳудудларини ишғол этиб олди. Совет Иттифоқи республикаларида ислоҳотлар киритиш пайида бошқа республикалар каби Белоруссияда ҳам эркинликка эришиш ҳаракати вужудга келди ва ушбу мамлакат мустақилликка эришди. Белоруссия 207 минг квадрат километр масоҳатга эгадир ва Россия, Украина, Польша, Литва ва Латвия билан қўшни мамлакат ҳисобланди.   

Бундан 118 йил олдин, милодий 1900 йилнинг 5-августида машҳар германиялик файласуф Фридрих Вилгельм Нитцше  оламдан ўтган. Ницше тақводорлик муҳитида ўсган. Гимназиядаги дўстлари уни «ибодатхонадаги 12 ёшли Исо»га ўхшатиб «Митти пастор» деб аташган. Ницше Инжил сураларини ва черков қўшиқларини шу даражада таъсирчан ижро этганки, тингловчилар беихтиёр кўзларига ёш олишган.

Ницше Бонн ва Лейпциг шаҳарларида таълим олган. Мутахассислигига кўра филолог бўлган Ницше тенгқур талабалар орасида ўзининг кучли қобилияти билан ажралиб турган. У 22 ёшида Марказий адабий газетада хизмат қилган.

25 ёшида Базель университетининг профессори бўлган.

Ницше 1869-1879 йиллар оралиғида Базелда яшаган ҳамда файласуф Рихард Вагнер билан танишган. Ницшенинг ўзи бу ҳақда шундай деб ёзади: «Биз бир неча йил Вагнер билан ҳамма катта-кичик нарсаларни тенг баҳам кўрдик; ўртамиздаги ишончнинг чеки йўқ эди».

Ницшенинг қуйидаги асарлари маълум:

«Тарихнинг ҳаёт учун фойдаси ва зарари тўғрисида» (1874), «Шопенгауэр мураббий сифатида» (1874), «Рихард Вагнер Байрейтда» (1875-1876), «Эркин тафаккур соҳиблари учун қўлланма» (1876-1878), «Тонг яллиғи» (1881), «Зардушт таваллоси: «Ҳар бир киши ва ҳамма учун китоб» (1881-1885), «Қувноқ билим» (1882), «Ёвуз донишмандлик: ҳикматлар ва доно сўзлар» (1882-1885), «Ахлоқнинг моҳияти» (1887), «Ҳокимиятга интилиш» (Мазкур асар 1906 йилда чоп этилган). Ницше 1889 йилнинг бошида ақлдан озади ва орадан бир йил ўтгач, вафот этади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.