август 26, 2018 09:10 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 4-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 26-чи кунидир.

Бундан 672  йил олдин шу куни, милодий 1346 йил 26 августда тарихда илк маротаба жангда артиллерия қуроллари ишлатилди. Англия армияси кучлари артиллерия тўпларини Франсияга қарши урушда ишлатишди. Бу жангда Англия армияси томонидан мазкур оғир аслаҳадан ишлатилганлиги сабабли душманини мағлуб этиши арафасида бўлган Франсия қироли Филипп -VI кучларининг инглизларга кўра сон жиҳатидан ортиқ эканлигига қарамасдан қаттиқ шикастга учради.

 Бундан 229  йил олдин шу куни, милодий 1789 йил 26 августда Франсия инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг бу мамлакатнинг  парламенти инсон ҳуқуқлари декларатсиясини қабул қилди. Жан Жак Руссо каби Ренесанс даври мутафаккирлари ақидаларидан таъсирланган ҳолда битилган мазкур деклратсияда инсон озодлиги ҳуқуқи таъкидланган. Албатта, бу декларатсиянинг таркиби ва ақидалари муддатлар давомида Франсия ва Европанинг бошқа мамлакатларида поймол этилди. Ғарб давлатлари бошқа тузумлардан кўра кўпроқ ривожланаётган халқларнинг ҳуқуқларини поймол қилганларига қарамасдан ўзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячисидек кўрсатишга уринадилар ва инсон ҳуқуқларидан ўзларига мухолиф бўлган ўлкаларга қарши кўраш олиб бориш учун восита сифатида фойдаланадилар.

Бундан 122 йил олдин милодий 1896 йил 26 августда Усмонийлар империяси кучлари томонидан арманлар қирғини бошланди. Усмоний турклар арманларнинг усмонийларга қарши қўзғолонида юнонларга ёрдам беришини бу қирғинни амалга ошириш учун баҳона қилган эди. Арманлар қирғинининг беш куни давомида бу миллатга мансуб юз минглаб аёл, ёш бола ва қари эркак ўлдирилди.

      

 Бундан 105 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1334 йил зулҳижжа ойининг 14-чисида:

Машҳур олим ва фақиҳшунос Оятуллоҳ Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий туғилган. Оятуллоҳ Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий, Оятуллоҳ шайх Абдулкарим, Қум илмий ҳавзаси асосчисининг фарзанди эди. У аввалида Қум илмий ҳавзасида дарс бериш билан шуғулланди. Бузургвор олим тақво ва зӯҳдни ихтиёр этиб, фақир-ниёзмандларга  хайр-саховат қилишда машҳур эди. Олимақом фақиҳ ҳижрий-шамсий 1364 йил исфанд ойининг 25-чисида вафот этди ва муқаддас Қум шаҳридаги ҳазрати Маъсума (с)-ёнида дафн этилди.